Бошланғич таълим кафедраси


ТАЛАБА-ЁШЛАРДА САНОГЕН ТАФАККУРНИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ТАЛАБА-ЁШЛАРДА САНОГЕН ТАФАККУРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСПЕКТЛАРИ 
 
Исмаилов Муродулла Қахрамонович 
ТерДУ ўқитувчиси, стажиѐр-тадқиқотчи 
Дунѐ ҳамжамияти ривожланишининг ҳозирги суръати, табиий ва 
ижтимоий генезиснинг тобора ортиб бораѐтганлиги, инсон ҳаѐти 
динамикасининг интенсивлиги, мамлакатимизда содир бўлаѐтган қайта қуриш 
ва ислоҳотлар жараѐнларининг мураккаблиги шахсда турли хил ҳиссий-
емоционал ва руҳий зўриқиш омиллари бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат 
билан, замонавий олий таълимнинг муҳим вазифаси бу каби омилларга бардош 
бера оладиган, позитив ва диалектик фикрлай оладиган, содир бўлаѐтган 
воқеаларни тўғри идрок эта оладиган, реал оптимистик прогнозларга, яъни 
саноген тафаккурга эга бўлган талаба-ѐшларни тарбиялашдир. 
Саноген (соғлом) тафаккур энг ноананавий соғлиқни сақлаш 
технологияларидан 
бири 
бўлиб, 
янгича 
фикрлаш 
кўникмаларини 
шакллантиришни 
таъминлайди. 
Саноген 
фикрлаш 
кўникмаси 
фикр 
юритишнинг хилма-хил усулларини ўзлаштириш, унга эркинлик бериш, 
эмоцияларнинг керагидан ортиқча намоѐн бўлишини камайтиришга имкон 
беради. Саноген фикрлаш учун шахс ўзида аниқ эмоция (масалан, нафрат, уят, 
ҳасад ва бахтиѐрлик) ҳақида янгича тафаккур юритишни тарбиялаши лозим. 
Ана шунда фикр ва хулқ-атворни дастурлаштиришдан халос бўлиш мумкин. 
Инсоннинг атроф-муҳитни психологик идрок этишини таҳлил этиш асосида 
унинг саноген ва патоген (носоғлом) фикр юритиш кўникмаларини тадқиқ этиш 
мумкин. 
Носоғлом 
фикрлашнинг 
патогенлиги 
шундаки, 
инсоннинг 
саломатлигига зарар етказувчи ўз-ўзи, атроф-муҳит орқали эмоционал ҳаяжон 
ва низолар билан боғлиқ. 
Бизга маълумки, кўп ҳолатда шахснинг фикрлаш жараѐни асосан ташқи 
нарсаларга, яъни ―объект‖га йўналтирилган бўлади. Аммо фаолиятни амалга 


417 
ошириш учун инсон ташқи дунѐга эътибор қаратиши етарли эмас. У ўзини, ҳис-
туйғуларини, хатти-ҳаракатларини бошқариши, яъни ўзини ўзи яхши билиши 
керак. Яқин вақтгача психологияда тафаккурни ташқи - ички оламга 
йўналтирилганлиги бўйича таснифлашга биргина уриниш бўлган: реалистик - 
аутистик. Шу муносабат билан профессор Ю.М. Орлов шахснинг ўз-ўзини 
англашга, ўзини ўзи бошқаришга қаратилган фикрлашини таҳлил қилиш учун: 
саноген ва патоген фикрлаш турларини фарқлаб кўрсатади. 
Саноген фикрлашнинг энг тизимли ва ҳажмли муаммоси Ю.М.Орлов 
томонидан илгари сурилган, олимнинг фикрига кўра, унинг асосий вазифаси 
шахс ўзини такомиллаштириш мақсадларига эришиш учун шарт-шароитларни 
яратишдир: хусусиятлар ва сифатлар уйғунлиги, ўзига ва атроф-муҳитга 
уйғунлик, ѐмон одатларни йўқ қилиш, ҳиссиѐтларни бошқариш, назорат қилиш. 
Ички можароларни, зўриқишни камайтирадиган фикрлаш касалликларнинг 
олдини олади, Ю.М.Орлов соғлиқни келтириб чиқарадиган саноген, яъни 
соғлом фикрлашни таклиф қилади. Шунга кўра, маданият талаблари билан 
дастурлаштирилган, таниш, автоматизм билан бошқариладиган оддий 
фикрлашни патоген (носоғлом, зарарли), яъни касалликни келтириб 
чиқарадиган фикрлаш деб аташ мумкин [1, 14-15б.]. 
Саноген тафаккур (―санос‖ (лот.) – даволамоқ, соғломлаштирмоқ, тасалли 
бермоқ, руҳлантирмоқ, тартибга келтирмоқ ва ―гено‖ (лот.) – даволайдиган) 
соғломлаштирадиган, тасалли берадиган ва руҳлантирадиган тафаккурни 
келтириб чиқаришдир [1, 8 б.]. 
Ўз ҳаѐтида ҳар бир киши қайта-қайта астеник (ѐқимсиз) туйғуларни 
бошдан кечириш учун шароит яратадиган вазиятларга дуч келади: 
хафагарчилик, уят, шармандалик, умидсизлик, сабрсизлик, айбдорлик ва 
бошқалар. Баъзиларимиз шу каби ҳақиқий ҳис-туйғулар олдида ўзимизни 
йўқотиб қўямиз ва ақлий кучимиз заифлашади. Бошқалар эса - ўзлари билан 
тезда келишиб, бундай ноқулай ҳолатларни тезда енгади ва ҳаѐтда муносиб 
ўринни топишга қодир. Бу нимага боғлиқ? Қандай шахсий фазилатлар сизга энг 
яхши усулни танлашингизга ѐрдам беради? Бундай вазиятларда инсон 
тафаккурининг индивидуал ўзига хослиги аҳамиятлими? Психология, тиббиѐт 
ва педагогика соҳасидаги мутахассислар ушбу ва бошқа кўплаб саволларга 
жавоб топишга ҳаракат қилишмоқда. Замонавий психологияда мазкур 
муаммолар саноген фикрлаш муаммосининг ажралмас қисми ҳисобланиб, 
олимлар юқори даражада саноген тафаккурнинг моҳияти, табиати ва 
механизмларини тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда [2, 3, 4]. 
Фикрлашда маълум бир муаммо (асосан ташқи мақсадлар) ҳал этиладиган 
ақлий ҳаракатлар мажмуи сифатида фикрлашнинг анъанавий тушунчасидан 
фарқли ўлароқ, «саноген фикрлаш» атамаси ички муаммоларнинг эчимини акс 
эттиради (масалан, норозилик, муваффақиятсизликни бошдан кечириш ва ҳ.к). 
Г.Минер мазкур концепцияни - ―ҳиссий фикрлаш‖ қобилияти сифатида 
тушунади. Ушбу тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаб, олим 
бунда когнитив жараѐн иккинчи даражага тушурилганлигини ва фонга 
сурилганлигини таъкидлайди. Туйғулар одамни бошқарувчи механизм 
сифатида намоѐн бўлади.


418 
Д.Фонтана, стрессли вазиятда инсоннинг хатти-ҳаракатларини таҳлил 
қилиб, унинг таъкидлашича ―саноген фикрлаш‖ тарзи атрофдаги дунѐга 
эътибор бериш, ҳозирги онгни идрок этиш, зарурий ҳукм қабул қилиш ва улар 
ҳақида мулоҳаза юритишдир. 
―Инсон тафаккурини шакллантириш узоқ муддатли ва мураккаб жараѐн‖ 
эканлигини таъкидлаган психолог-олим Э.Ғ.Ғозиев ўзининг ―Психология‖ 
номли дарслигида қуйидаги фикрни келтириб ўтади: ―Ахлоқ тарбиясидаги 
қўпол хатолар боланинг руҳий дунѐсига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли 
инсоннинг дунѐсини тубдан қайта қуриш, тарбияни инсонпарварлаштириш 
масаласига алоҳида эътибор бериш зарур [5, 133 б.]. 
Саноген тафаккурни ривожлантириш экзистенсионал ѐндашувни талаб 
қилади ва бу ўз-ўзидан шахсда ―Мен‖ образининг шаклланганлик даражаси 
билан тўғридан-тўғри боғлиқлик касб этади. Илмий-психологик адабиѐтлар 
таҳлилига кўра, бизда тўртта асосий шахсий позициялар мавжуд:
1) Мен ―ѐмон‖, Сиз ―яхши‖ (руҳий тушкунлик); 
2) Мен ―ѐмон‖, Сиз ―ѐмон‖ (умидсизлик); 
3) Мен ―яхши‖, Сиз ―ѐмон‖ (устунлик); 
4) Мен ―яхши‖, Сиз ―яхши‖ (муваффақият, бу мутлақо соғлом одамнинг 
позициясидир).
Аслида, одамлар мавқеи етарлича барқарор эмас, чунки улар тез-тез бир 
позициядан бошқасига ўтиб туришади. Буларга мустақиликка ва эмоционал 
барқарорликка эга бўлмаган шахслар мансубдир. Шундай қилиб, 
экзистенционал соҳа инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини бошқариш 
қобилияти, уларни керакли даражада ушлаб туриш қобилияти, ҳис-туйғулар ва 
ҳаракатлар, сўзлар ва ҳаракатларнинг уйғунлиги билан тавсифланади. Ушбу 
соҳа одамга бошқа одамлар билан муайян муносабатларга киришга ѐрдам 
беради. Шахснинг дунѐ билан муносабатларга киришиши унинг мавжудлиги 
соҳасининг моҳиятини белгилайди. Шунингдек, ушбу соҳа ғоялар, муносабат 
ва қиймат йўналишини танлаш функциясини бажаради. 
Талаба-ѐшларда саноген тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш 
жараѐни бизнинг фикримизча, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилиши 
ижобий натижаларга эришишни таъминлайди: 
1) мотивацион мезон; 
2) когнитив-рефлексив мезон 
3) ҳиссий-емоционал мезон; 
4) регулятив мезон. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish