Фойдаланилган адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31
декабрдаги ―Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 1059-қарори, 9 бет.
2.
―Оммавий
ахборот
воситалари
тўғрисида‖ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни (янги таҳрири). Ўзбекистон Республикасининг
оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари. – Тошкент:
―Ўзбекистон, 2007 йил
.
3. Мирзиѐев Ш.М. ―Ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги‖. Халқ
сўзи газетаси ―Шарқ‖ нашрѐти, 2018 йил №202 1- бет.
4. ―Педагогик муҳитни ахборот хуружларидан ҳимоялаш тамойиллари‖.
Таълим менежменти ахборотномаси 2013 йил №6 44-бет.
5. ziyonet.uz – жамоат ахборот таълим портали.
439
АЛПОМИШ ДОСТОНИ ТИЛИДА ФРАЗЕАЛОГИК СТРУКТУРА
Ҳакимжон Ярашевич Аҳмедов
ТерДУ ўқитувчиси
Ўзбек халқ оғзаки ижоди намунаси бўлган достонлар ҳақида гап кетганда
биринчи навбатда «Алпомиш» достони тилга олинади. Достонда
аждодларимизнинг юртга, ватанга бўлган меҳр муҳаббати, ори, ғурури, шаън-
шавкати, улар кўрсатган мардлик ва жасорат юксак пардаларда куйланади.
Ўзбек халқ достонлари ранг-баранг бадиий кўчимларга ва ибораларга жуда бой,
жумладан «Алпомиш» достони ҳам. Умуман халк огзаки ижодида ва узбек
тилшунослигида фразеалогик бирикмаларни тадкик килиш тилшунослик
соҳасидаги долзарб масалалардан бири эди. Шунга мувофик Фразеалогия
бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди ва илмий натижалар
олинди.Фразеологиянинг назарий масалалари Е.Д.Поливановнинг ишларида
баѐн этилади. У рус ва айрим Шарқ тиллари фразеологиясини ўрганиб, шу
асосда фразеологияни мустақил соҳа сифатида ажратиш ҳақида фикр билдирди.
Олим янги шаклланадиган соҳани фразеология ѐки идиоматика деб номлаган
эди.
Ўзбек фразеологиясига доир дастлабки ишлар ўтган асрнинг 50-йиллари
бошида юзага келди. Улар қаторига Ш.Раҳматуллаев, Я.Д.Пинхасов,
А.Шомақсудов, М.Ҳусаиновларнинг номзодлик диссертацияларини киритиш
мумкин.
Одатда иборалар эпик баѐнга образлилик бағишлаб, ифодани ихчам ва
аниқ чиқишига катта ѐрдам беради. Умуман инсон ҳаѐти билан боглиқ бўлган,
реал борлиқнинг аниқ ҳодисаларини ифодалайдиган эркин сўз боғламаларидан
иборалар вужудга келади.
Иборалар умуман турғун сўз богламаси бўлиб, образ асосига қурилади.
Алпомиш достони тилида фразеалогизмларнинг тематик ва мифалогик
структирасини бир қанча тамойилларга асосланиб таҳлил қилмоғмиз лозим.
Алпомиш достони тилида фразеалогизмларнинг мавзуйи гуруҳларини
қуйдагича таснифий гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқ деб билдик.
Достон тилида табиат, дунѐ, макон, замон, жамият мавзулари билан боғлиқ
фразеолагизмлар
ҳамда
уларнинг
лексик-семантик
ва
таҳлилий
хусусиятларини. Инсон, унинг ҳатти-ҳаракати ва маънавий дунѐси, жисмоний
ҳолати, ҳис туйғулари хулқ-атворинни ифодалаш билан боғлиқ, инсоннинг
ижтимоий мақоми (бойлик, камбахаллик, ҳукумронлик, тобелик...) ни
Достонда инсоннинг характер ва ҳолати билан боғлиқ иборалар бахшилар
томонидан маҳорат билан ижро этилган:
Жумладан ушбу достонда аразлаш ва хафа бўлиш билан боғлиқ
тушунчалар «Халқуми шишиб, олтмиш икки томири бўшашиб, кўнгли ўксиб
баҳор ѐзи киш бўлиб» каби фраазеалогик бирикмалар билан тўйинтирилган
Алпомиш достонида Бойбўри ва Бойсарининг Тўғонбий тўқсобаникига тўйга
бориш жараѐнида бефарзандлиги эсига тушиб хафа бўлиши қуйдагича ибора
билан шакиллантирилган.
440
– … Бойбўрининг фарзандсизлиги эсига тушиб, хўрсиниб, эснаб, ҳалқуми
шишиб, олтмиш икки томири бўшашиб, қалби жўшиб, бўйни пишиб, алами
ошиб тўйхонага бориб қолди. [1.17]
Ушбу ўринда достон ижро этувчи бахши хафа бўлиш тушунчасини бир
қанча синонимик фразеалогик бирликлар билан шакиллантирган – « ҳалқуми
шишиб, олтмиш икки томири бўшашиб, қалби жўшиб, бўйни пишиб, алами
ошиб» ва х.к. Достонларда синоним сўз ва иборалардан фойдаланилганда,
уларда мавжуд бўлган маъно фарқлари ва эмоцианал-экспрессив белги
хусусиятлари тўла инобатга олинади. Ушбу тамойилларни хисобга олган холда
куйида биз достонда келтирилган бир канча фразеалогик бирикмаларнинг
таҳлилига тухталдик
Do'stlaringiz bilan baham: |