350
ДИСКУРС ВА МАТН МУНОСАБАТИ – МАДАНИЙ ЖАРАЁН
Айтбаев Дилшодхўжа Темирбаевич
Низомий номидаги ТДПУ доценти, ф.ф.н.
Ҳаммамизга маълумки, тил қандай бирликлардан ташкил топса, нутқда шу
бирликлар моддий кўринишга эга бўлади. Шундай экан, тил сатҳида матн
умумлашган конструкт сифатида мавжуд бўлса, унинг реал макон ва замонда,
реал вазиятда намоѐн бўлишини дискурс деб баҳолаш мумкин.
Дискурс жумлалардаги мазмуний яхлитлик, сўзловчи ва тингловчининг
социологик, психологик кўрсаткичлари, конкрет нутқий
вазиятда уларнинг
муносабатлари, нутқий актнинг тўғри ташкил этилиши каби факторларни
қамраб олувчи нутқий ҳосиладир. Буларнинг ҳаммаси тилдан ташқари
факторлар бўлиб, улар коммуникация жараѐнида тилнинг коммуникатив
бирлигидан бири бўлган матн устига қўйилади. Шунинг учун ҳар бир конкрет
қўлланишда муайян матн турли хил мазмуний қирраларга эга бўлиб
бораверади.
Дискурс ва матн муносабати, хусусан, ўзбек тилшунослигида тилшунослар
эътиборини тортиб келган. Ш.Сафаров дискурсни матнга нисбатан кенгроқ
талқин қилиниши лозимлигини таъкидлаб, ―дискурс‖ ва ―матн‖
муносабатини
―гипероним‖ ва ―гипоним‖ муносабатида ўрганиш тўғри эканлигини айтди.
Унинг фикрича, дискурс инсон онгли фаолиятининг муайян бир тури, туркуми
бўлса, матн унинг бир кўринишидир. Матн ва дискурс ҳодисаларининг ўзаро
учрашишига сабаб бўладиган ҳодиса – бу маданиятдир. Бир томондан,
мулоқотнинг кечиши ва матннинг шаклланиши маданий жараѐн эканлиги
маълум. Бошқа томондан, матн тил ва маданиятни боғловчи муҳим ―тугун‖дир,
чунки матн таркиби таҳлилидан фойдаланиб, тил
тизимининг илмий-маданий
хусусиятлари ҳақидаги лингвокультуро-логик маълумотларни тўплаш мумкин.
Демак, матн тил тизимига нисбатан фаол муносабатда бўлади, яъни лисон матн
қурилишининг асосий васитаси, иштирокчиси бўлиб қолмасдан, балки унинг
ўзи ҳам матн шаклланиши жараѐнида кескин сифат ўзгаришларига учрайди.
Бунинг исботини биз лисоний бирликларнинг айнан матн таркибида тил тизими
қоидалари ―исканжаси‖дан чиқиб, эркин қўлланиш ҳуқуқини олишида
кўрамиз
62
.
Тил ҳодисаларига
диалектик категориялар, хусусан, умумийлик ва
хусусийлик асосида ѐндашиш кўплаб ечилмаган муаммоларнинг ечимини
топишга ѐрдам беради. Ўзбек тилшунослигида тил бирликларини диалектик
категориялар асосида ўрганишга қаратилган бир қатор тадқиқотлар
мавжуд
63
.
Хусусан, Д.Набиева лингвистик бирликлар ўртасидаги инвариант ва вариант
муносабати ҳақида фикр юритар экан, тил бирликларини умумийлик-
хусусийлик диалектикаси асосида ѐритиш уларнинг моҳиятини чуқур
ўрганишга ѐрдам беришини таъкидлайди.
62
Сафров Ш. Прагмалингвистика. Тошкент: Ўзбекистон
миллий энциклопедияси, 2008. 227-б.
12
Набиева Д. Ўзбек тилида лисоний бирликларни диалектик категориялар асосида тадқиқ этиш.
Филол.фан.докт.....дисс. Тошкент, 2007.
351
Олиманинг фикрича, бевосита сезги аъзоларимиз ѐрдамида ҳис қилишимиз
мумкин бўлган моддий воситалар замирида қандайдир умумийлик, моҳият
мавжудлигини эътироф этиш фанда инвариант назариясини вужудга келтирди.
Инвариант назариясининг вужудга келиши билиш назарияси (гносеология)
учун катта аҳамиятга эга бўлди, чунки у инъикос назариясини чуқурлаштирди
ва конкретлаштирди. Инвариант-вариант зидланиши муайян синфга мансуб
бўлган
предметлар
белги-хусусиятларининг
зиддиятли,
иккиланган
хусусиятини акс эттиради. Инвариантлилик маълум нарсанинг шунга ўхшаш
бошқа нарсада ҳам мавжуд бўлган умумий хусусиятини кўрсатади.
Вариантлилик эса инвариант хусусият билан бир синфга бирлашган
предметлардан фақат биттаси учун хос бўлган хусусиятни намоѐн этади.
Инвариант ва унинг варианти воқеланиш муносабати орқали ўзаро зич
боғланган. Ҳар бир инвариант бир қанча вариантлар орқали воқеланади.
Конкрет – моддий нарса турли хил ўзгаришларга учраганда ўзига
айнанлигича қолиши мумкин эмас. Ҳудди шундай нарсани ҳар қандай
предметнинг моддий-физик хусусиятига нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Демак, инвариантлик хусусиятини фақат
абстракт предметларга ва
предметларнинг абстракт белгиларига нисбатан бериш мумкин.
Хусусан, бир хил материалдан қилинган турли предметларнинг ўлчамдаги
ўзгаруви уларнинг оғирлиги ва ҳажмининг ўзгаришига олиб келади. Яъни
уларнинг физик тавсифининг ўзгаришига олиб келади. Лекин бундай
ўзгаришларга қарамасдан, уларнинг ҳаммасида ―оғирликка эгалик‖ ва ―ҳажмга
эгалик‖ белгилари сақланиб қолади. Турли ўзгаришларга учраѐтган
предметларнинг ҳаммаси учун умумий, ўзгармас бўлган ана шу белгилар
инвариант саналади
64
.
Агар дискурс масаласига инвариант-вариантлилик нуқтаи назардан тил ва
нутқ дихотомияси асосида ѐндашилса,
бизнингча, дискурс ва матн
муносабатларининг ечими бошқачароқ тус олади.
Do'stlaringiz bilan baham: