343
Фойдаланилган адабиѐтлар
1. Alixonov S. Matematika o'qitish metodikasi. Universitetlaming
matematika
fakulteti bakalavr yo'nalishidagi talabalari uchun darslik - Т.: O'qituvchi, 2008 y. 359
b.
2.
Темербекова А.А. Методика преподавания математики.
Учебник для
вузов.
М.:
Владос
2003 176
С.
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ
РИВОЖЛАНИШИДА ТАФАККУРНИНГ АҲАМИЯТИ
Ёқубова Дилафруз Миржабборовна
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
“Спорт психологияси ва педагогика” кафедраси катта ўқитувчиси
Биз мамлакатимизнинг истиқболи ѐш авлод қандай тарбия топишига,
қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг
ҳаѐтга нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат
қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ѐдда тутишимиз ва биз фарзандларимизнинг
баркамол руҳий дунѐси учун, уларнинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан етук,
жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йил 30
сентябрдаги ПФ 5198-сонли Фармонида кўрсатилганидек, мактабгача таълим
соҳаси узлуксиз тизимнинг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар
томонлама
соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайѐрлашда ғоят
муҳим аҳамият касб этади.[1]
Мамлакатимизда оила фаровонлигининг, оналик ва болаликнинг, давлат
сиѐсати даражасида ҳал қилинаѐтганлиги бу ҳар бир шахсга кўрсатилаѐтган
эътибор ва ғамхўрликнинг ѐрқин далилидир. Чунки, баркамол авлод тарбияси
ва унинг мукаммал таълим олиш масалалари давлат сиѐсати мақоми
даражасида ҳал қилинаѐтганлиги – бу фикрнинг ѐрқин исботидир.
Ёшлар
бизнинг эртанги кунимиз, шу боис ҳам ҳар жиҳатдан баркамол
бўлган авлод энг аввало оила муҳитида шаклланиб боради. Жамиятда ѐшларни
ҳар томонлама етук ривожланишига нафақат ташқи муҳит ва омиллар
тўсқинлик қилмоқда, балки уларнинг ўз ички руҳий ҳиссиѐтларида намоѐн
бўлаѐтган кўпгина салбий кечинмалар ҳам улар олдидаги катта муаммо бўлиб
ҳисобланади. [3] Маълумки, болаларда мавжуд бўлган, ўзига паст баҳо бериш,
ўзига ишонмаслик, хавотирланиш, ҳаяжонланиш ва бошқа кўпгина психологик
омиллар, психология соҳасида олимлар томонидан ҳар томонлама ва турлича
усуллар билан ўрганилган. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мактабгача
ѐшдаги болаларнинг жисмоний қобилиятини ривожланишида тафаккурнинг
аҳамияти мавзуси ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Боғча ѐшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра, бу даврни 3
босқичга ажратиш мумкин: биринчи давр - 3- 4 ѐш оралиғида бўлиб, эмоционал
жиҳатдан ўз-ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир;
иккинчи давр - 4- 5 ѐшни ташкил қилиб, ахлоқий ўз-ўзини бошқара олиш билан
344
боғлиқ;
учинчи давр эса, шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятларини
шаклланиши билан тавсифланади. [4]
Мактабгача даврда ахлоқий тушунчалар борган сари қаътийлаша боради.
Ахлоқий тушунчалар манбаи сифатида уларнинг таълим-тарбияси билан
шуғулланаѐтган катталар, шунингдек, тенгдошлари ҳам бўлиши мумкин.
Ахлоқий тажрибалар асосан мулоқот, тақлид қилиш, жараѐнида, катталарнинг
мақтов ва танқидлари таъсирида ўтади ҳамда мустаҳкамланади. Бу баҳо ва
мақтовлар боланинг муваффақиятга эришишига бўлган ҳаракатларининг
ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Боғча ѐшидаги даврда болаларда мулоқотнинг
янги мотивлари юзага
келади, бу шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот
мотивлари – бу болани ташвишга солаѐтган ички муаммолар билан боғлиқ,
ишбилармонлик мотиви эса, у ѐки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган
мотивлардир. Бу мотивларга аста-секинлик билан билим, кўникма ва
малакаларни эгаллаш билан боғлиқ ўқиш мотивлари қуйидаги: 3-3,5 ѐшлар
оралиғида ўзларининг муваффақият ва муваффақиятсизликларига ўз
муносабатларини билдиради ва бу муносабат, асосан ўзларига берадиган
баҳолар асосида шаклланади. 4 ѐшли
болалар эса, ўз имкониятларини реал
баҳолай оладилар. Лекин, 4-5 ѐшли болалар ҳали шахсий хусусиятларини идрок
этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари ҳақида маълум бир
хулосани бера олмайдилар. Ўз-ўзини англаши лаѐқати катта боғча ѐшида
ривожланиб, аввал у қандай бўлгани ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб
кўришга ҳаракат қиладилар. [5]
Мактабгача тарбия ѐшидаги бола шахсини тадқиқ қилиш жуда мураккаб
жараѐндир, чунки кўпгина шахсни тадқиқ қилиш
методлари, катта ѐшли
одамларга мўлжалланган ва болани ўз-ўзини таҳлил қилиш имкониятларига
асосланмаган. Бундан ташқари психодиагностика ѐрдамида ўрганаладиган шахс
сифатлари мактабгача тарбия ѐшида тўлиқ шаклланмаган ва беқарордир.
Тафаккур операциялари яхши ривожланмаган мактаб ѐшидаги болалар
билан олиб бориладиган коррекция ишларнинг мақсади уларни ташқи олам
билан, уни ўраб турган одамлар тўлақонли мулоқотга киришишини
таъминлашдан иборат. Бунинг учун боланинг ота-онасидан бирини, яхши
тушуна оладигани танланади. Шунингдек, у қизиқадиган фаолият ва ўйин тури
аниқланади. Коррекциянинг бу принциплари
тафаккур операцияларида
камчиликлар мавжуд бола билан олиб бориладиган тузатиш ишларида ѐрдам
беради: бу ҳолатга олиб келган сабаблар аниқланади; болада ота-онаси,
ўртоқлари билан мулоқотга эҳтиѐж уйғотиш; болани оила, мактаб ва ўртоқлари
билан мулоқотда бўлишини таъминлаш; болани мулоқатчанликка ўргатиш
зарур. [3]
Мактабгача
ѐшдаги
болаларнинг
жисмоний
қобилиятларни
такомиллаштириш учун уларнинг тафаккур операцияларини ривожлантириш
орқали ҳам эришишиш мумкин.
Тавсиялар: таҳлил ва натижалардан келиб чиқиб мактабгача ѐшдаги
болаларнинг анализ, синтез ва умумлаштириш операциялари ривожланишига
сабаб бўладиган қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
345
-фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунѐси учун,
уларнинг маънавий -
ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз,
курашмоғимиз зарур;
-мактабгача таълим соҳаси узлуксиз тизимнинг бирламчи бўғини
ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва
мактабга тайѐрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади;
-психокорреция ва психотренинг дастури асосида уларда мулоқотнинг
ривожланиши,
тортинчоқлик
ҳиссининг
йўқолиши,
тафаккур
операцияларининг такомиллашиши, ўзига ишонч пайдо бўлиши, ўзгалар билан
муносабатга киришишида қийинчиликларни бартараф этиш каби хислатларни
такомиллаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: