336
ижтимоий аҳамияти, қатор меъѐрий-ҳуқуқий
хужжатларда, масалан:
Ўзбекистон
Республикасининг
―Таълим
тўғрисида‖ги,
Ўзбекистон
Республикасининг ―Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида‖ги Қонунларида
таъкидланган. Ушбу хужжатларга мувофиқ, болалар ва ѐшлар соғлом турмуш
тарзини шакллантириш давлат сиѐсатининг устувор йўналишларидан биридир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Ижтимоий соҳани
ривожлантириш» деб номланган тўртинчи йўналишида фуқароларни ижтимоий
ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, ўрта махсус ва олий таълим
сифатини яхшилаш ва уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга
ошириш кўзда тутилган. Турли аҳоли қатламларининг соғлом турмуш тарзини
шакллантиришда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари учун шароитларни
яратиш муҳим қадам бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда таълим мазмунининг мавжуд моделини такомиллаштириш
ва унинг янги моделини белгилаш давлат буюртмаси ҳисобланади. ―2017-2021‖
йилларга
мўлжалланган
мамлакатимизни ривожлантиришнинг
давлат
дастурининг биринчи галдаги вазифалари
тарзида таълим тизими, ижтимоий
ҳимоя, ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс
чораларни амалиѐтга татбиқ этиш давлат сиѐсатининг устувор йўналишилигича
қолмоқда.
Ёшлар соғлом турмуш тарзини шакллантиришда талабалар ижтимоий
қатлами етакчи бўлиши лозим, чунки, соғлом авлод жамият ва давлатнинг
қимматли сармоясидир. Бироқ тадқиқотчилар талаба ѐшларнинг соғлом турмуш
тарзи шаклланишининг тобора пасайиб бораѐтганини таъкидлашмоқда.
Бундай маълумотлар ѐшларга соғлом
турмуш тарзи ва валеология
асосларини назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш зарурияти мавжудлигини
кўрсатмоқда.
Ушбу муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул йўли университетлар ўқув
жараѐнига соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун ишлаб чиқилган турли
хил дастурларни киритишдир. Университетлар доирасида бундай иш фақат
"жисмоний тарбия ва спорт" фани доирасида амалга оширилиши мумкин.
Бироқ ОТМларда анъанавий тарзда ташкил этилаѐтган жисмоний тарбия
жараѐни талабаларни соғломлаштирувчи фаолиятга жалб қилиш вазифасини
етарли даражада уддалай олмаяпти.
Шу ўринда жисмоний тарбия тизимини валеологик асосда ўзгартириш
зарурати ҳақидаги фикрлар жуда ҳам мақсадга мувофиқдир. Бироқ шу билан
бирга айнан ОТМ даги жисмоний тарбия ѐшларни соғлом турмуш тарзига жалб
қилишнинг энг самарали шакли ҳисобланади.
Ушбу ишнинг юқори даражадаги долзарблигини
белгилайдиган асосий
зиддият бу жамиятнинг саломатлиги мустаҳкам мутахассисларга бўлган
эҳтиѐжи ва бунинг ОТМ лар ўқув жараѐни доирасида паст даражада
таъминланаѐтганидир.
Талабаларда соғлом турмуш тарзининг турли таркибий қисмларини
аниқлашга имкон берадиган ва ишлаб чиқилган диагностик база мавжуд эмас,
337
холбуки юқори сифатли ташхис қўймасдан туриб, уни мақсадли шакллантириш
имкони мавжуд эмас.
Маълумки, саломатлик индивиднинг адаптацион жараѐнлар сифатини
белгилайди. Бироқ соғлом турмуш тарзининг умуман олганда шахснинг,
хусусан олганда талабаларнинг ижтимоий мослашувига таъсир даражаси ва
табиати ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
Талаба ѐшлар соғлом
турмуш тарзини, шу жумладан, жисмоний тарбия
машғулотлари жараѐнида шакллантириш йўллари кўриб чиқилган кўплаб
тадқиқот ишлари мавжуд. Бироқ жисмоний тарбия машғулотлари жараѐнида
талабаларни валеологик ва педагогик кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлаш
муаммоси ҳозирги пайтда ўрганилмаган.
Талабаларига хос бўлган соғлом турмуш тарзининг етарли даражада
шаклланмаганлигини,
жисмоний
тарбия
машғулотлари
жараѐнида
талабаларнинг умумий валеологик ва жисмоний-маданият компетенциясини
шакллантиришга қаратилган соғлом турмуш
тарзини шакллантиришнинг
педагогик услубиятини, педагогик тамойиллар ва шартлар мажмуини ҳисобга
олган ҳолда жорий этиш орқали енгиш мумкин. Услубиятнинг асосий
тамойиллари қуйидаги тамойиллар бўлиши керак: 1) таълим жараѐнини
индивидуаллаштириш (жисмоний тарбия фанини ўзлаштиришда индивидуал
ўқув хариталарини тузиш ва соғлом турмуш тарзи шартлари бузилишини
тузатиш); 2) ўқув жараѐнини замонавийлаштириш (дастурга жисмоний
маданиятнинг замонавий турларини киритиш, ижтимоий тармоқлар
кўринишидаги замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш); 3) ўқув
жараѐнининг ўзгарувчанлиги (ҳар қандай босқичда жисмоний тарбия машғулот
турларини танлаш имконияти); 4) юкламанинг оптималлиги (юкламани
кўпайтирмасдан); 5) ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги ҳамкорлик
(талабаларнинг талабини ҳисобга олиш ва ижтимоий тармоқларда ишлаш
орқали ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги мулоқот имкониятларини ошириш
орқали); 6) талабаларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга нисбатан
бўлган муносабати, фаоллиги ва масъулиятини рағбатлантириш. Ушбу
тамойилларни амалга оширишнинг дастлабки шарти бўлиб,
валеологик
қадриятларга йўналтирилган таълим муҳити ва жисмоний тарбия
ўқитувчиларининг юқори даражадаги валеологик саводхонлиги хисобланади.
Олий таълим муассасалари талабалари соғлом турмуш тарзи ҳақида саѐз
тасаввурга эгалар. Соғлом турмуш тарзининг умумий тузилишида когнитив ва
мотивацион компонентлар тизимни ташкил этувчи асосий компонентлар бўлиб
ҳисобланади. Олий таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини
ривожлантириш ва жорий қилишда энг катта имконият ―жисмоний тарбия‖
фанида мавжуддир.
Соғлом турмуш тарзи олий таълим муассасаси талабаларининг ижтимоий
мослашуви самарадорлигини белгиловчи муҳим омилдир. Соғлом турмуш
тарзининг айниқса когнитив ва амалий компонентлари ижтимоий мослашув
жараѐнида муҳим аҳамият касб этади.
Таълим жараѐнида талабаларининг валеологик ва
жисмоний маданият
соҳасидаги компетентлилиги оширишга йўналтирилган, талабалар соғлом
338
турмуш тарзини шакллантирувчи педагогик услубиятни педагогик тамойиллар
ва уларни амалга ошириш шароитларини яратиш мажмуаси ҳисобидан жорий
қилиш, бир қатор муаммоларни самарали ҳал этиш воситаси ҳисобланади.
Хулоса: Олий таълим муассасаси талабаларининг жисмоний тарбия
машғулотларида соғлом турмуш тарзи хусусиятлари, талабаларининг
ижтимоий мослашувидаги аҳамияти, ―жисмоний тарбия‖ фанини ўзлаштириш
доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг педагогик тамойиллари,
шартлари ва хусусиятларини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: