Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Shavkat Mirziyoyev, 2017-yil, 22-dekabr, Oliy majlisga murojaatnomasidagi 
nutqidan. 
2.Islom Karimov. ―O‗zbekiston mustaqil taraqqiyot yo‗lida‖. –Т.: 
―O‗zbekiston‖, 1994. 
3.Birinchi prezidentimiz I.A.Karimovning ―Yuksak bilimli va intellektual 
rivojlangan avlodni tarbiyalash – mamlakatni barqaror taraqqiy ettirish va 
modernizatsiya qilishning eng muhim sharti‖ mavzusidagi Xalqaro konferensiyada 
so‗zlagan nutqidan. – Toshkent, 2012 yil, 17 fevral. 
 
КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ ПЕДАГОГИК
ТАЪЛИМНИНГ АСОСИ СИФАТИДА 
 
Нормуродова Нигора 
ТерДУ ўқитувчиси 
Компетентлик – инсоннинг (профессионал, жамият аъзоси, фуқаро ва ҳ.к.) 
у ѐки бу ижтимоий ролни самарали амалга оширишга тайѐргарлигини 
ифодаловчи шахснинг интеграл сифати. 
Касбий компетентлик – касбий фаолиятнинг нафақат у ѐки бу соҳасидаги 
билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражасини, балки жамиятда 
самарали ҳатти-ҳаракат қилиш малакасини акс эттирувчи шахс сифатларининг 
мажмуини ифодаловчи ишчи (мутахассис) шахсининг интеграл тавсифи. 
Компетенция – инсоннинг касбий ва касбий бўлмаган фаолиятининг 
муайян вазифаларини унинг ички ва ташқи ресурслардан фойдаланиш асосида 
ечишга тайѐргарлигида ифодаланувчи таълим натижаси. 
Касбий компетенция – мутахассиснинг маълум касбий вазифаларни ички 
ва ташқи ресурслардан фойдаланиши асосида амалга оширишга тайѐргарлигида 
ифодаланувчи касб таълими натижаси.
Махсус компетенция – маълум мутахассиснинг касбий фаолиятининг 
функционал ўзига хослигини тавсифловчи касбий компетенция кўриниши. 
Компетенциявий таълим («таълимда компетенциявий ѐндашув») – 
мураккаб ва зиддиятли мавзу бўлиб, бугунги кунда муаммога доир нашр 
ишларининг ўсиб бораѐтганлигига қарамай, етарлича ўрганилмаган 
ҳисобланади. Тушунча АҚШда таниқли ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини 
ўрганиш жараѐнида юзага келган, уни таҳлил қилиш, концептуал асосини 
ишлаб чиқиш учун кўпгина уринишларнинг натижаси бўлган. Шу тариқа, 
компетенциявий таълим назарияси тажрибага асосланади, энг яхши тажрибадан 
келиб чиқади.


308 
Замонавий тадқиқотчилар хорижий таълим назарияси ва амалиѐтида 
компетенциявий 
ѐндашувнинг 
тарқалишида 
қатор 
шарт-шароитларни 
ажратадилар. 
Компетенциявий таълимнинг ривожланишига кўп жиҳатдан умумий 
компьютерлаштириш кўмаклашди. Компетенциявий таълим ахборот портлаши 
деб номланган жараѐнда айниқса долзарблашди. Ахборот портлаши – 
анъанавий, билимларни етказишга асосланган таълим тизими инқирозининг 
сабабларидан биридир. 
Ўзбекистонда 
компетенциявий 
йўналган 
таълимни 
қуришга 
қизиқишларнинг бошқа сабаби - бизнес-ҳамжамиятнинг ривожланиши ва 
меҳнат бозорида содир бўлаѐтган ўзгаришлар ҳисобланади. «Компетентлик», 
«компетенция» тушунчалари бизнес-таълим, ҳуқуқшунослик, бошқурув 
соҳасида кўп вақтлардан бери фойдаланилади. Мактабнинг бизнес-ҳамжамият 
тилига ўтиши умумий мазмунни топишга уринишлар билан ҳамда замонавий 
мактаб учун сўнгги ўн йилликда – таълимни молиялаштириш қўшимча 
усулларини излашнинг долзарблиги билан боғлиқдир. 
Жумладан, жамиятда анъанавий мактабнинг болалар саломатлигига салбий 
таъсирининг англанганлиги, янги мазмунни таълимнинг эски шаклларига 
киритиб бўлмаслиги, педагогларнинг қадриятли асосларининг ўзгарганлиги, 
буларнинг барчаси замонавий мактабнинг мақсадли доирасини қайта кўриб 
чиқиш, бутун таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш заруратини тушуниш учун 
керакли шароитларни яратди. 
Мазкур ислоҳотлар республика таълими ва иқтисодиѐтини меҳнатни 
тақсимлашнинг халқаро тизимига интеграциясининг истиқболлари мазмунида 
акс этади. Бунда кўп йиллардан буѐн таълимнинг барча даражаларида 
компетенциявий (модулли-компетенциявий) ѐндашувни ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш фаол ишлари олиб борилмоқда. 
Компетенциявий ѐндашув Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги стратегик 
ҳужжатларида умумий ва касбий таълим мазмунини янгилашнинг аҳамиятли 
концептуал асосларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бунда 
компетенциявий ѐндашувни амалга оширишнинг асосий мақсадлари – таълим 
самарадорлиги ва сифатини таъминлаш эканлиги белгиланган. 
Шу тариқа, компетенциявий йўналган таълим ғояси – таълим тизимининг 
ижтимоий буюртмага жавобларидан биридир. Компетенциялар устида ишлаш – 
бутун дунѐ таълим тизимларининг таълимий натижалари ва ҳаѐтнинг 
замонавий талаблари ўртасидаги узилишларни бартараф этишга уринаѐтган 
йўналишдир. 
Таълимга компетенциявий ѐндашув билимлар базаси, кўникмалар мажмуи, 
шунингдек 
функционал 
саводхонлик 
элементларини 
ривожлантириш 
заруратини инкор этмайди. Бу ҳолатда интеграцияланган натижа, яъни 
компетентликни ривожлантириш назарда тутилади. 
«Компетентлик» тоифаси янги иқтисодиѐт ва инсоннинг жадал 
суръатларда ўзгарувчан ҳаѐт шароитларига мослашиш эҳтиѐжидан юзага 
келган инсон захираларига янгича ѐндашувнинг натижаси ҳисобланади. 
«Компетенция» тушунчасини таълим амалиѐтига киритиш А.В. Хуторской 


309 
таъкидлаганидек, мактаб учун одатий бўлган, ўқувчилар назарий билимлар 
мажмуини эгаллаб, маълум вазифалар ѐки муаммоли вазиятларни ечишда 
сезиларли қийинчиликларни ҳис этишлари муаммосини ҳал этиш имконини 
беради. 
И.А. Зимняя компетенциявий ѐндашув муаммоси бўйича тадқиқотларни 
умумлаштириб, унинг ривожланишининг уч босқичларини ажратган. 
Биринчи босқич (1960-1970 йиллар) илмий аппаратга «компетенция» 
тоифасини киритиш билан тавсифланади.
Иккинчи босқич (1970-1990 йиллар) она тилини ўқитиш назарияси ва 
амалиѐти, бошқарув соҳасида «компетентлик» / «компетенция» тоифаларидан 
фойдаланиш билан тавсифланади.
Учинчи босқич (1990-2001 йиллар) таълимда «компетентлик» / 
«компетенция» тоифаларидан фаол фойдаланиш билан тавсифланади.
Компетенция» тушунчаси «малака» тушунчасидан фарқли равишда, 
қатъий касбий билим ва кўникмалардан ташқари, ташаббус, ҳамкорлик, 
гуруҳда ишлаш қобилияти, коммуникатив қобилиятлар, ўқиш, баҳолаш, 
мантиқий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш қобилияти каби 
сифатларни киритади. «Компетентлик» ва «компетенция» атамаларидан 
фойдаланиш имконияти тўғрисидаги музокаралар энг давомли ва самарасиз 
бўлди. 
2000 йилдан бошлаб Европа таълимида компетенциявий таълимни амалга 
ошириш соҳасидаги халқаро интеграцион жараѐнлар фаоллашди. Алоҳида 
тадқиқотчилик лойиҳаларидан мазкур интеграция умумий мақсадлар томон 
ривожланади ва бу тегишли ҳужжатларда акс этади. Масалан, Европа 
Иттифоқининг кўпгина мамлакатларида компетенцияларга асосланган модулли 
таълим ҳозирги вақтда касбий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асоси ва 
мақсади ҳамда Копенгаген жараѐнларини амалга ошириш доирасидаги 
интеграцион жараѐнларнинг асоси ҳисобланади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish