Бошланғич таълим кафедраси


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ
СИНФДАН ТАШҚАРИ МАШҒУЛОТЛАРИ 
 
Турдиева З. 
 Термиз шаҳар 13-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси 
 
Ўқувчиларнинг меҳнат фаолиятини бошқариш қуйидаги босқичлардан 
иборат: 
Биринчи босқичда болаларга керакли материалларни, иш жойларини, 
машғулотларга тайѐрланиш ҳамда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя 
қилишга оид кўрсатмалар берилади. 
Иш бошлашдан олдин ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида вазифаларни, 
меҳнат топшириқларини ўзаро тақсимлайдилар, иш натижаларини якунлаш 
учун ягона талаблар ишлаб чиқадилар. 
Иккинчи босқичда бажариладиган ишнинг аниқ мақсади ва режаси 
белгилаб олинади. 
Ўқитувчи мақсадни белгилашда ўқувчилар билан маслаҳатлашиб, ишнинг 
натижаларини аниқлаб қўйиши лозим. Масалан, агар қиш вақтида мактаб 
ҳовлисидаги қорларни тозалаш зарур бўлса, ўқитувчи тўғридан-тўғри: 
―Ўқувчилар, биз мактаб ҳовлисидаги йўлларни қордан тозалашимиз керак‖ - 
деб мақсад қўйса, кўп ўқувчиларда ишга нисбатан қизиқиш бўлмаслиги 
мумкин. Лекин бу мақсад қизиқарли шаклда, яъни ―Ўқувчилар, агар биз мактаб 
ҳовлисидаги дарахтларнинг тагига қор тўпласак, сув сероб бўлиб, уларнинг 
ҳосили яхши бўлади. Тозаланган йўллардан одамлар бемалол юрадилар ва 
Сизларга раҳмат айтадилар‖, деб мақсад қўйса, ўқувчилар қизиқиш билан 
ишлайдилар ва мақсадга эришишга интиладилар. Чунки иш натижаларини улар 
аниқ биладилар ва ижтимоий фойдали иш қилганликларини тушуниб етадилар. 
Ўқитувчи ҳар доим меҳнат ҳаракатининг турлари ва жамоа ишида бир-


273 
бирининг қилган ишлари боғлиқлигини ўқувчиларга эслатиб, кўрсатиб бориши 
керак. 
Иш жараѐнида доимо жавобгарликни ҳис этиб, ўқувчиларга қулай шарт-
шароит туғдириб бориш лозим. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар кўпинча 
ишни охирига етказмайдилар ѐки ишни тезроқ қилиб, натижасини кўрмоқчи 
бўладилар. Шунинг учун ҳам тарбиячи уларга дастлаб содда топшириқлар 
бериб туриши мақсадга мувофиқ. Шунга қарамай, ўқувчиларни секин-аста 
жамоа ишига ўргатиб бориш керак. Жамоа ишининг индивидуал ишга нисбатан 
баъзи қийинчилик томонлари бор. Шу боис ўқитувчилар дарсдан ташқари 
машғулотларда кўпроқ индивидуал иш олиб борадилар. Лекин ўқувчиларда 
жамоа равишда қарорлар қабул қилиш, қуйидаги ишларни охирига етказиш ва 
биргаликда ишлаш каби малакани ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар билан жамоа равишда иш олиб 
борилганда, ўқитувчи уларнинг ишларини кузатиб, уларга раҳбарлик қилиб 
туриши лозим. Лекин шунга қарамай, ўқувчиларни ҳам ўз ишларига раҳбарлик 
қилиб, ўзларига ҳамда ўртоқларининг ишларига қатъиятлик билан баҳо 
беришга ўргатиш зарур. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish