Бошланғич таълим кафедраси


 Болага туғулган кунидан бошлаб унга китоб ўқиб беринг



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

1. Болага туғулган кунидан бошлаб унга китоб ўқиб беринг.
 
Болангизга китоб ўқиб беришни қанча эрта бошласангиз, шунча яхши. 
Ҳаттоки, ҳомиладорлик вақтидан бошлаб овоз чиқариб китоб ўқиб берсангиз, 
ўйлаймизки, болангиз сизни эшитади. Ҳар кунлик китоб ўқишни йўлга 
қўйсангиз, ўзингизни хотиржам сезасиз, асабийлашмайсиз, фақат яхши 
нарсалар ҳақида ўйлайсиз, ижодий фикрлайсиз, яшашга меҳрингиз ортади. Бола 
туғулгач, кечки уйқу олдидан, болалар адабиѐтидан ўқиб беришни чин дилдан, 
тизимли равишда давом эттиринг. Бола улғаяди, ўқишни ўрганади ва катта 
инсон бўлиб етишади, лекин унинг китобга бўлган муҳаббати умр бўйи 


212 
сақланиб қолади. 
Кўплаб машҳурларнинг, ѐзувчи, шоир ва давлат арбобларининг ҳаѐти ва 
фаолиятига назар солсак, ѐшлигида китоб ўқиб беришгани, эртак, шеър каби 
турли жанрдаги асарлар тинглаб улғайишганига гувоҳ бўламиз. Бир куни 
машҳур немис шоири Ҳейнрих Ҳайне танишига шундай дебди: ―Болалигимда 
онам шеърлар ўқиб бергани учун шоир бўлдим. Амаким Соломон эса банк 
ходими бўлиб етишди. Негаки, ойиси унга фақат савдогарлар ҳақида 
китобларни ўқиб берарди-да‖. [3] 
Бола жуда кичиклигидан китобхонликни йўлга қўйиш лозим. Китоб ўқиб 
беринг, биргаликда расмларини томоша қилинг, ўқилганларни биргаликда 
муҳокама қилинг ва фарзандингиз ақлли, билимдон ва ҳар томонлама комил 
инсон бўлиб улғаяди.
2. 
Оила жамоаси билан китоб ўқишни йўлга қўйинг.
 
Оилани бирлаштиришнинг энг яхши, қулай усулларидан бири – бу оила 
аъзолари йиғилиб, ҳамкорликда китоб ўқишни йўлга қўйиш. Вақт ўтказишнинг 
бундай тури оила аъзоларни бирлаштиради ва мулоқот, фикр алмашиш, бас-
мунозаранинг қимматли дақиқаларини ҳадя этади. 
Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараѐнида ота-оналар ва болалар 
ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг 
айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо 
бўлмайди. [4]
Бир ота ѐки она, қўлида телевизор пулти, бир каналдан иккинчисига сакраб 
ўтаркан, боласига «Қани болам, китобларингни олиб, тўғри хонангга бор, 
дарсингни қил!‖ деса, сизнингча бу ҳолат қанчалик таъсирли бўлиши мумкин. 
Барча баҳона ва сабабларни олдини олиш учун навбат билан китоб ўқишни 
йўлга қўйиш лозим.
―Қайси оиладаки китоб ўқимаса-у маънан тўлақонли оила бўлолмайди‖ -
дейди П.А.Павленко. Оилавий китоб ўқиш соатлари орқали фарзандимиз ҳам 
биздан яхши ўрнак олади, ўзимиз ҳам китоб ўқиш учун алоҳида белгиланган 
вақтга эга бўламиз. Бу эса оилада китоб ўқиш одати ва маданиятини янада 
ривожлантиради. Мутолаа учун ажратилган соат якунида ҳар бир киши ўқиган 
китобидаги ўзи ѐқтирган ва қизиқарли бўлган жойларини бошқалар билан 
баҳам кўриши ҳам мумкин. Бу орқали оиладаги бирдамлик ва самимият 
туйғулари мустаҳкамланади, шу билан бирга, китоб ўқишга бўлган қизиқиш 
ортиб боради. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish