IX. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ ТАРКИБИГА
ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА ОИД ҚИСМ КИРИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Инвестициялар аслида немисча “ivnestition”, лотинча “investio” сўзидан
олинган бўлиб, асосан, ишлаб чиқаришга узоқ муддатли қўйилмалар сарфи,
яъни харажатлар йиғиндиси, деб талқин этилади. Инвестиция деганда
келгуси фойда олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида халқ
хўжалигининг турли соҳаларига инвесторлар томонидан узоқ
муддатга
қўйиладиган барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлар
тушунилади.
Инвестициялар – самара ёки даромад келтирадиган мулкий ва
интеллектуал бойликлардир.
Инвестициялар ким томонидан киритилишига қараб икки турга
бўлинади:
1. Ички инвестициялар.
2. Хорижий инвестициялар.
Ички инвестициялар – бу мамлакат ҳудудида
ички инвесторлар
томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ҳисобланади.
Хорижий инвестициялар – бу фойда олиш мақсадида чет эл
инвесторлари томонидан бошқа давлат иқтисодиётига қўйиладиган
инвестициялардир.
Инвестиция киритиш шакллари қуйидагилардан иборат:
пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар
ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар;
ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар,
асбоб-ускуналар ҳамда бошқа моддий бойликлар);
муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хоулардан ташкил топган мулкдорлик
ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда
мулкчилик ҳуқуқлари ва бошқалар.
Кўриниб турибдики, инвестицияларни жалб этиш фақат
молиявий
ресурслар билан чекланиб қолмайди. Юқоридаги инвестиция жалб этиш
шакллари шуни кўрсатадики, барча йўналишдаги битирув малакавий
ишларида инвестицион таҳлиллар олиб бориш ёки инвестицияларга оид
бўлим киритиш мумкинлигини асослайди.
Инвестицион муҳит – мамлакатнинг маълум бир минтақасига ёки
тармоғига
киритиладиган
инвестицияларнинг
самарадорлигини
ва
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий шарт-
шароитлар мажмуаси тушунилади.
Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa
қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa.
Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги омиллар орқали белгиланади:
табиий
шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари,
ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура
ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш
имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа
тортиш даражаси, ишлаб
чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий
капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-
шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳакозо. Мамлакатимиз мустақилликка
эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз
иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда.
Инвестицион муҳит ҳолати яратилган ҳуқуқий база ва унинг асослари,
қонун ҳужжатларининг сифатли тузилиши ва уларга риоя қилиниш даражаси
билан боғлиқ.
Бугунги кунда мамлакатимизда чет эл
инвестицияларини жалб
этишнинг қуйидаги устувор йўналишлари ишлаб чиқилган:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини
ривожлантириш;
минерал хом ашё ресурсларини, шу жумладан, нефт ва газни қазиб
чиқариш, қайта ишлаш бўйича экологик тоза ишлаб чиқаришни ташкил
этиш;
транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш;
илмталаб ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни
ташкил этиш, шу жумладан, замонавий ахборот ва
телекоммуникацион тизимларни ривожлантириш;
ресурс ва энергияни тежамкор асбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб
чиқариш;
дори-дармонлар тиббиёт техникаси ва асбобларини ишлаб чиқариш;
туризм индустриясини ривожлантириш;
Do'stlaringiz bilan baham: