иштирокида муҳокама этилади. Кафедра мажлисининг баённомаси факультет
декани томонидан тасдиқ учун ректорга тақдим этилади.
Ҳимояга киритилган битирув малакавий иши тақризга юборилади.
Тақризчилар таркиби соҳа мутахассислари сафидан танланади. Тақризчилар
сифатида бошқа олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва
илмий ходимлар ҳам жалб этилиши мумкин.
Факултет декани битирув малакавий ишини тақриз билан ҳимоя учун
Якуний Давлат Аттестация комиссиясига тақдим этади.
Битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси “Олий таълим муассасалари битирувчиларининг Якуний
Давлат Аттестацияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
Битирув малакавий ишлар ҳимояси замонавий ахборот технологиялари
воситасида тақдимот (презентация) шаклида ташкил этилади ва ўтказилади.
Олий таълим муассасасида ахборот
технологиялари воситасида
тақдимот шаклида битирув малакавий ишлари ҳимоясини ташкил этиш учун
етарли даражада махсус жиҳозланган аудиториялар белгиланади.
Битирув малакавий ишлар мавзуси, мазмун-моҳияти ва хусусиятларига
мувофиқ уларнинг ҳимоясини ташкил этиш ва ўтказишнинг бошқа шакллари
олий таълим муассасаси Илмий кенгаши томонидан ўрнатилиши мумкин.
Архив, ахборот-ресурс маркази ва кафедраларда сақланаётган ёки
интернет ресурсларидан фойдаланиб айнан кўчириб олинганлиги аниқланиб,
тасдиғини
топган
битирув
малакавий
ишлари
кафедра
мудири
тасдиқномасига асосан ректор буйруғи билан бекор қилинади ва битирувчига
“қониқарсиз” баҳо қўйилади.
Битирув малакавий ишининг охирги якуний босқичи уни Якуний
Давлат Аттестациясининг очиқ йиғилишида ҳимоя қилишдир.
Агар битирув малакавий иши бирор корхона буюртмаси билан
бажарилган бўлса, унинг ҳимояси шу
корхонада амалга оширилади, қолган
барча ишларнинг ҳимояси олий таълим муассасасида ўтказилади.
Ҳимоя қуйидаги тартибда амалга оширилади: талаба 10-12 дақиқа
ичида ўзининг битирув малакавий ишида бажарган асосий масалаларни баён
қилади. Бунда талаба танланган битирув малакавий ишининг мавзусини
асослайди, уни долзарблигини, мақсади,
вазифаси, ташкилот, муассаса ёки
корхонанинг қисқача тавсифи, талаба томонидан киритилган тавсия ва
таклифлар, уларни амалиётда қўллаш натижасида олинадиган самарадорлик
баён қилинади. Шунинг учун талаба битирув малакавий ишининг ҳимоясига
олдиндан жиддий тайёргарлик кўриши лозим.
Талаба ҳимоя маърузасини тугатгандан сўнг
унга Давлат аттестация
комиссияси аъзолари ва таклиф этилган қатнашчилар томонидан саволлар
берилади. Талаба ушбу саволларни ёзиб олади ва уларга жавоб беради.
Шундан сўнг Давлат аттестация комиссиясининг раиси томонидан битирув
малакавий иши раҳбарининг фикрномаси ва ташқи тақриз тўла ўқиб
эшиттирилади. Талаба ташқи тақризда кўрсатилган камчиликларга ўз
муносабатини баён қилади. Берилган саволларга ва кўрсатилган
камчиликларга талабанинг берган жавоблари аниқ ва асосланган бўлиши
керак, чунки ушбу жавоблар ҳимоянинг умумий баҳосини белгилайди.
Айрим саволлар мавзуга тегишли бўлмаса,
талаба бу саволларга жавоб
бермаслик ҳуқуқига эга, фақат буни изоҳлаб бериши лозим.
Ҳимоя тугагандан сўнг талабанинг битирув малакавий иши ва унинг
ҳимоясини Давлат атестация комиссияси 100 баллик тизим асосида
баҳолайди. Талаба тўплаши мумкин бўлган максимал балл қуйидагича
баҳоланади:
86-100%
«Аъло»
71-85%
«Яхши
55-70%
«Қониқарли»
55 % дан кам бўлса
«Қониқарсиз»
Давлат Аттестация Комиссиясининг ҳимоя натижаси бўйича қабул
қилган қарори махсус баёномаларда расмийлаштирилади. Ушбу қарор
ўзгармас ҳисобланади. У талабанинг олий ўқув
юртини тугатганлиги учун
ихтисослиги бўйича диплом олишига асос бўлади.