Н. Ж. Сотволдиев, З. С. Абдуллаев



Download 394,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana05.06.2023
Hajmi394,66 Kb.
#948907
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
bitiruv malakavij ishlarini bazharish va uning tarkibiga investitsiyalarga oid bolim kiritish jonalishlari

Ишнинг асосий мазмуни.
Битирув малакавий ишининг бу қисмида 
учта боб режага биноан мантиқий кетма-кетликда мавзунинг мазмуни 
ёритилади. Ишдаги муаммонинг умумий ҳолда қўйилиши, изланиш олиб 
бориш услуби, назарий ва амалий материалларни ўрганиш ва 
умумлаштириш, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш асосий қисмнинг 
таркибидир. Айниқса ташкилот, муассаса ёки корхоналардан амалий 
маълумотлар тўплашга, турли муаммоли ҳолатлардан чиқишнинг йўлларини 
излаш ҳамда хўжалик фаолиятини юқори самарадорлик асосида якунлашга 
эришишга катта эътибор бериш лозим. Ташкилот, муассаса ёки 
корхоналарнинг амалий маълумотларини жадвал, чизма, график, диаграмма 
сифатида келтириш мақсадга мувофиқдир. Юқоридагилар асосида 
тушунтиришлар, танқидий таҳлиллар, хулосалар келтириш ҳамда турли 
кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни очиб бера олиш, муаммолар 
сабабларини аниқлай олиш жуда муҳимдир. Ишнинг асосий мазмуни 
қуйидаги бобларда баён этилиши мақсадга мувофиқ. 


Биринчи боб –
битирув малакавий иши мавзусининг назарий ва 
ижтимоий тавсифи, мавзуни ёритиб беришдаги асосий тушунчалар, уларнинг 
мазмун ва моҳияти, мамлакатимиз ва хорижий олимлар, мутахассислар 
томонидан берилган таърифлар таҳлили ва талабанинг улар бўйича берган 
хулосаси ёритилади. Шунингдек, мавзунинг ижтимоий ҳаёт билан 
боғланиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, иқтисодиётни модернизациялаш 
шароитида ташкилот, муассаса ёки корхона фаолиятини ташкил этишнинг 
моҳияти ва вазифаларига кенг тўхталиб ўтилади. Бу бўлимда тегишли 
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони, Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари, уларнинг моҳияти ва ҳаётга тадбиқ этилиши, 
ташкилот, муассаса ёки корхоналарга қўйилган талаблар очиб берилади. Шу 
мақсадда илмий монография ва рисолалардан кенг фойдаланиш ва 
фойдаланилган адабиётлардан чизиқ ости ҳаволалар (цитата) ёки адабиётлар 
рўйхати бўйича рақамлар келтириш зарур.
Ушбу назарий асослаш кейинги бўлимларда баён қилинадиган амалий 
холат, муаммо ва камчиликлар билан боғланиши ва иккинчи бобга асос 
бўлиши керак.
Иккинчи боб –
танланган мавзу бўйича айни пайтдаги мавжуд 
муаммолар, уларнинг ижтимоий ҳаётда ифодаланиши, муаммоларни ҳал 
этилиши бўйича ҳукумат, вазирликлар, идоралар, ташкилот ва муассасалар 
ёки корхоналар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг 
йўналишлари, ютуқлар, камчиликлар ва муаммоларни батафсил ёритилади. 
Шу билан бирга ишда зарур бўлса бошқа тармоқ ёки хорижий давлатлар 
тизими, бошқарув органлари, халқ хўжалиги тармоқлари билан солиштирма 
таҳлил ишлари амалга оширилиши мумкин. Таҳлил натижасида муаммони 
ҳал этишнинг ички имкониятларни очиш ва унга ижобий ҳамда салбий 
таъсир этувчи омилларни аниқлаш зарур. Мавжуд муаммоларни ҳал этишда 
давлатнинг инвестиция сиёсати, унинг йўналишлари, ички ва хорижий 
инвестицияларнинг муаммони ҳал этишдаги аҳамияти ёритилади. 


Учинчи боб – 
танланган мавзу бўйича иккинчи бўлимда аниқланган 
камчилик ва муаммоларни хал этиш йўллари баён қилинади. Бу борада 
талаба томонидан ўрганилган илмий ва амалий фикрлар ёки уни ўзи таклиф 
этган тавсиялар акс эттирилади.
Таклиф этилган тавсияларни тегишли ташкилот, муассаса ёки 
корхонада қўллаш натижасида қандай ижтимоий самара олиниши ёритилади. 
Чунки таклиф этилган тавсия ёки такомиллаштириш йўллари, албатта, 
ижтимоий-иқтисодий самара бериши ёки корхонани ривожлантириши лозим.

Download 394,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish