299
8.9 - расм. Метан таркибли газларни қайта ишлаш схемаси
Реакторнинг юқори даражада ишлаб чиқариши учун реакцияни
ўзини тўғридан – тўғри олиб борилиш вақти жуда кам. Реакторда
ҳароратни ва босимни ростланишига боғлиқ ҳолда ҳамда реактордаги
метанни, кислородни, азотни, инерт газларини, углерод оксидларини
ва
олтингугурт оксидларини, реакция маршрутларини реакцияси
концентрацияси ҳар хил бўлиши мумкин ва ҳар хил концентрациядаги
суюқлик фозасида метанол, эталон ва олтингугурт оксидларини,
формальдегидни реакцияси олиб борилади.
Реактордаги ҳамма реакциялар қайтмас бўлади ва шунинг учун
реакция маҳсулотларида термик тушиш жуда тез содир бўлади.
Реакторда маҳсулотларни ҳосил бўлиш термик тушишини тўхтатиш
учун бир зумда чиниқиш – маҳсулотни совитиш,
метан таркибли
газларни бошланғич кириш ҳароратига яқин бўлган ҳароратгача сувни
пуркаш ва буғлатиш ҳисобига амалга оширилади.
Ундан кейин реакция маҳсулотлари ва реакцияланмаган метан
таркибли газ реактордан чиқиш камераси орқали иссиқлик
алмашгичга совитиш ва оксидланган маҳсулотларни конденсация
қилиш
учун
чиқарилади.
Кондансацияланган
маҳсулот
ректификацияга кириб келади, конденсация жараѐнидан кейин қолган
циркуляция гази абсорберга тўпланади, қайсики, у ерда олтингугурт
оксидларидан, углеводород ва унинг аралашмаларидан тозаланади. Бу
жараѐнларнинг ҳаммаси автоматик тизим орқали бошқарилади.
300
Циркуляция газини тозалаш блоки
. Конлардаги табиий газнинг
кўпчилик таркибида олтингугурт мавжуд бўлади.
Олтингугуртнинг
мавжудлиги табиий газни ва йўлдош нефть газларини амалда қайта
ишлаш
жараѐнларига
тўсқинлик
қилади.
Олтингугурт
катализаторларни иш самарадорлигини пасайтиради ҳамда экологик
томондан зарарли маҳсулот ҳисобланади. Реакторларда гомогенли
оксидлантиришда катализаторлардан
фойдаланилмайди, лекин
катализаторларга бериладиган юкланмани ва циркуляция газини
олтингугурт ва уни оксидларидан тозалаш блокидаги қурилмаларга
бериладиган экологик юкланмани
камайтириш учун махсус
элементлар ўрнатилади. Конструкцияда циркуляция газини углерод
оксидидан тозалаш ҳамда азот ва инерт газларини, азотни утилизация
қилиш, чиқаришда қисман шамоллатиш учун мосламалар олдиндан
кўриб чиқилади.
Биринчи энг мураккаб ва энг қиммат босқичда буғли, буғли
кислородли ѐки буғ углеродли метанни конверсия қилишда 700-900
о
C
ҳароратда ва 2-3 МПа босимда катализатор қатнаштирилиб
амалга
оширилади. Бундай ҳолат энг қиммат аустенит пўлатли юқори
ҳароратга чидамли қувурли печларда амалга оширилади.
Жараѐнни амалга оширишда катта энергия сарфланади ҳамда
унга кислород ва буғ ишлаб чиқариш учун сарфланадиган энергия ҳам
қўшилади.
Компримирлаш (газни сиқиб ҳайдаш).
Газли-синтез
совитилгандан ва тозалангандан кейин технология бўйича қайта
ишлашни давом еттиришга боғлиқ ҳолда синтез-газли суюқ
маҳсулотга айлантириш жараѐни юритмали марказдан қочма
компрессорнинг буғли турбинаси ѐрдамида сиқилада, буғли
риформингдан кейинги энергиядан самарали фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: