WAYS TO INCREASE YOUTH ACTIVITY IN THE GLOBALIZATION PROCESS
Ochilova Nigora Ruzimuratovna
Associate dosent “Social sciences”
Karshi Engineering and Economic Institute (Uzbekistan)
Annotation:
The current era of globalization, in addition to demanding modernity and social
activism from each growing generation, raises their spiritual and moral maturity to a higher level than
ever before. Changes in the morale of young people are reflected in the multifaceted activities aimed
at ensuring the stability of the political situation in the country, maintaining national and interethnic
harmony, protecting human rights and freedoms, building a new society, solving national problems
in the recent past., is also evident in the restoration of cultural and spiritual heritage, historical
memory.
712
Key words:
the process of globalization, spiritual image, universal values, social qualities, life
position, beliefs, education in the spirit of love and devotion to the ideas of independence,
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида ёшларнинг ижтимоий
фаоллигини оширишнинг йўллари, усуллари, омиллари кўп. Бизнингча, илҳом
ва маънавиятнинг моҳиятини англаб, ўзлигини халқ розилиги ва фаравонлигини
оширишга бағишлаган инсонларнинг ибрати ҳам таъкидланган усуллардан
биридир. Дарвоқе, ҳаёт ва инсон бор жойда илҳом ҳам бор. Унга умри давомида
ҳамма ҳам билиб ё билмай дуч келади. Дуч келганида, борлиқни тамоман унутиб,
шундай завққа тўладики, бу завқдан жуда осонлик билан фақат янгилик
туғилади, кашф этилади.
Бундан эса илҳом эгаси шундай ҳузур, шундай роҳат топадики, у энди шу
ҳолатлар ва туйғуларнинг шайдосига айланади. Илҳомни умрнинг мазмунига
тенглаштиради, шундангина оромини, тинчини, шодлиги ва бахтини топади.
Фақат уни англаш, барча сирларини эгаллаш ва илҳомни ўзига бўйсундириш
ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шу сабаб, илҳомдек Аллоҳ неъматининг
қудратини эгаллаганлар, унинг “ҳукмдори”га айланганлар умри – серҳосил,
баракали, соф, гўзал, кашфга бой бўлади. Умуминсоний ва умумжаҳоний эзгулик
ривожига хисса қўшадиган бўлади. Айни пайтда, чарчашга, узоқ муддат ором
топишга имконият бермайди, умрни бесамар ишларга совуришга йўл қўймайди.
Бу гапларнинг исботини келтириш учун ҳаммамиз биладиган, барчамиз тан
олган ҳаётий бир ибратли мисолни келтирмоқчиман: Халқ билан мулоқот қилиб,
инсон манфаатларини ёқлашга киришганимизга 2 йил тўлди. Ана шу йилларда
Истиқлолнинг нури туфайли Ўзбекистон ва унинг халқи янги даврга қутлуғ
қадам қўйди
[1].
Буларнинг барчаси мамлакат ва халқни бошқаришнинг санъатини мукаммал
эгаллаган, доимо илҳом билан ҳамкорликда бунёдкорлик ишларини амалга
ошираётган Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан мусатаҳкам боғлиқдир.
Унинг барча сарҳисоб қилувчи нутқларида маънавиятнинг яратувчи нури
уфуриб туради. Чунки, “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан
улғайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-
713
эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча
қарашларининг мезонидир
[2].
”
Шундагина комил инсонлар сафи кўпаяди, кўпайгани сари Ўзбекистон ва
халқимизнинг ҳаёт қувватини ошириб, баркамолликка эришаверади; жаҳон
машъалига айланади! Бундай намунавий ибратнинг қудратини ёшлар ҳам
қалбларига сингдирсалар, улардаги фаоллик, ишонч, садоқат янада кучаяди,
яхшиликка ўчлик ортади, жаҳоний таъсирга, демакки, инсоний комилликка
томон йўл солади. Улуғворликни, илмга асосланган доноликни, буюкликни,
барҳаётликни воқе қилади[3].
Бозор иқтисодиёти ёшлар эҳтиёжларини кенгроқ қондираётгани рост.
Лекин унинг асосий камчилиги шундаки, у фақат сотиладиган ва харид
қилинадиган маҳсулотларни яратишга қодир, холос. Бу ҳол кишилар турмушида
моддий эҳтиёжлар устуворлигини юзага келтирмоқда. Ҳозирги замон кишиси
моддий эҳтиёжларини қондиришни биринчи навбатдаги вазифа деб билиши ҳам
шундан. Ўзбекистон фуқаролари ҳам бундан истисно эмас. Мамлакатда
истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилдан йилга ошиб бормоқда, лекин
театр ва музейларга борувчилар ёки газета ва журналларга обу-на бўлувчилар
сони эса камайиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда ёшларнинг 5 фоизигина
театр ва музейларга бориб туришар экан[4].
Моддий қадриятлар ва эҳтиёжлар устуворлиги ҳозирги замон кишиси
турмушининг мутлақо янгича моделини шакллантирмоқда. У прагматизм,
индивидуализм ва эгоизм принципларига асосланмоқда. Турмушнинг янгича
модели ёшлар онги ва фаолиятининг деформациясига олиб келмоқда. Бу
қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
Ёшлар онги ва фаолияти коммерциализациялашиб, яъни моддий ман-
фаатдорликка бўйсуниб бормоқда. Мамлакатимиз ёшлари орасида фаолият
турлари ва турмуш тарзини айнан шу принцип асосида ташкил этувчилар сони
кўпчиликни ташкил қилади. Айтайлик, моддий манфаатдорлик даражаси юқори
бўлгани туфайли 1998 йилдан бери мамлакат ишчи кучларининг учдан икки
қисми, яъни 5,6 миллиони нодавлат секторида фаолият кўрсатмоқда[5]. Албатта,
714
бу ҳол миллий даромаднинг ошишига хизмат қилмоқда. Лекин айни пайтда
фуқаролар онгида касб-корни ижтимоий аҳамиятига қараб эмас, даромадига
қараб танлаш кайфиятини шакллантирмоқда.
Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз
тарбиялашимиз лозим», – дея таъкидлаганлар, ёш авлод манфаатларини та
ъминлаш “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун асосида
давом эттирилишини қатъий белгилаб бердилар[6].
Ҳар бир миллат ўзига хос хусусиятлари ва менталитетига эга экан, аждодлар
миллий, маънавий мероси тараққиёт ва истиқбол учун асосий манба
ҳисобланади. Ўз негизлари асосида ривожланиш йўлидан бормайдиган миллат
истиқболда, ўзлигини йўқотади[7].
Бунда, миллатнинг ўз негизларига таяниб ривожланишини ҳисобга олиш,
амал қилиш зарур. Дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган инсонлар ўзларидаги
маънавий фазилатларни бошқаларга ифода этишга қодир бўлади (Луқмони
Ҳакимнинг ўз ўғлига насиҳатлари)[8].
Улар ўзларидаги бор ижобийлик ва эзгу сифатларни бошқаларга ифода
этибгина қолмай, маёқ каби уларнинг қалби, руҳияти (психология) ва
тафаккурини (гносеология) маърифат зиёси билан ёритади (Аҳмад Фарғоний,
Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандий ва
бошқалар). Зеро, муқаддас манбаларда суйган нарсаларидан ўзгаларга ҳам
илинмагунча комил мўмин бўла олмаслик, ҳақида эътироф этилган
(дахлдорлик).
Албатта,
олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта,
пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар
илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди[9].
Фикримиз далили шуки, Исломнинг (Бешикдан то қабргача илм излаш; Илм
олиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарз; Илмни Чинда бўлса-да, бориб
олинглар. Илмга нисбатан ҳудди чўпондек бўлинглар, аммо илмнинг ровийси
(фақат оғиздан-оғизга етказувчиси) бўлиб қолмангиз; Илм эгалланг! Илм –
саҳрода дўст, ҳаёт сўқмоқларида таянч, ёлғизликда йўлдош, бахтиёр дамларда
715
раҳбар, қайғули онларда мададкор, одамлар орасида зеб-зийнат, душманларга
қарши курашда қуролдир; Илм-ибодатдир; [10]. “айтинг, биладиган зотлар билан
билмайдиган кимсалар баробар бўлурму (гносеологик ёндашув) [11] асосий эзгу,
“қудратли ғоя”лари атрофида бирлашган халқ кейинги асрларда маърифат
дарахтининг мевасини териб, ҳам дунёвий, ҳам диний жиҳатдан етук, қомусий
билимлар соҳиби бўлган, интеелектуал салоҳиятига нафақат ўша давр, балки
замонавий технологияларга эга бугунги, хатто келажак давр олимлари ҳам бош
эгадиган алломаларни етиштириб берди.
Мисли кўрилмаган суръатлар билан кескин ўзгариб бораётган дунёда,
ижтимоий ҳаётимизда кўплаб ижобий жараёнлар билан бирга, ёш авлоднинг
қалби ва онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлар ҳам тобора хавфли
тус олмоқда. Бундай мураккаб вазиятда фарзандларимизни зарарли
таъсирлардан асраш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш энг долзарб вазифамиз
бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |