Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

ФИО автора
Зокир Бекмирзаев,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 
магистранти 
Название публикации:
«“МАЛЛА САВДОГАР” ДОСТОНИ ВАРИАНТЛАРИ 
ХУСУСИДА» 
Аннотатсия. 
Биз ушбу мақолада "Малла савдогар" достонининг турли 
вариантлари хусусида сўз юритдик, достондаги турли вариантларда 
кэлртирилган фарқларни солиштирдик. 
Авазхон наслий туркумига кирувчи «Нурали» биографик туркумини 
ташкил этувчи достонларни дастлабки намуналарини ёзиб олиш, 1945 йил 
Омонниёз Оллобердиев варианти билан бошланади. Мазкур туркум достонлари 
ҳақида биринчи бўлиб нисбатан йирикроқ тадқиқот ишини яратган 
фольклоршунос Қ.Мамашукуров «Нурали» туркуми достонларининг ғоявий-
бадиий асослари»
81
номли диссертациясида достоннинг 20 га яқин 
вариантларини таҳлил қилади, уларни уч туркумга ажратади.
Нуралининг туғилиши, болалигига оид достонлар «Нуралининг 
туғилиши», «Нуралининг ёшлиги», «Нурали ва беш юз мулла бачча», «Малла 
савдогар»да эпик қаҳрамоннинг дунёга келиши ва болаликдан бошига тушган 
кулфатлар баён қилинади. Бу тоифадаги достонларнинг катта бир қисмини 
«Малла савдогар» номи билан аталган достон вариантлари ташкил этади. Биз 
мазкур достоннинг 20 дан ортиқ вариантлардан Қодир бахши Раҳимов, Қаҳҳор
бахши Қодир ўғли, Чори бахши Умиров, Чоршанби бахши Раҳматуллаевдан ёзиб 
олинган беш вариант ўзида эпик анъаналарини сақлаш, бадияти, ғоявий
йўналиши билан анча пухта, барча қўлёзма вариантларидан, ҳатто нашр 
этилганидан ҳам устун туради.
82 
81
Мамашукуров К. Идейно-художественнву особенности цикла дастанов «Нурали», Автореф. канд. филол. 
наук. -Т. 1985. 
82
Жўра Эшмирза ўғли. Малла савдогар // «Нурали», -Т. 1989, –Б.295-377. 


708 
Малла савдогар» достонининг Қодир бахши варианти «Нуралининг 
туғилишини кутиш, Қаҳҳор бахши варианти Нуралига қирқ кунлик тўй
берилиши, Чори бахши варианти Гўрўғлининг сайилга чиқиши, Чоршанби 
бахши варианти Гўрўғлининг юртига меҳмон келмаганидан зорланиб меҳмон 
йўлига кўз тикиш воқеалари
83
билан бошланади. Ҳар тўрт вариантда икки сюжет 
чизиғи ётади. 
Биринчиси, келган меҳмон Авазни кўпкарига енгиб, дўст бўлиб бирон йўл 
билан Чамбилдан чиқариб кетади. Чунки, иккинчи воқеанинг Аҳмад Сардор 
Авазнинг болаларини сотиши учун Аваз Чамбилда бўлмаслиги шарт. Шу шарт 
бажарилгач, иккинчиси, Аҳмаднинг албатта, Гўрўғлини Авазнинг Чамбилни 
ташлаб кетганига ишонтириш шарти келиб чиқади. Фақат Чори бахши 
вариантида Нурали ва Гулинор Гўрўғлидан рухсатсиз сотилади.
Қодир бахши варианти ўзининг бадиий юксаклиги, воқеаларнинг бир-
бирига изчил боғланган ҳолда асосланиши, қаҳрамон психологиясининг ўта 
нозик берилиши билан ажралиб туради. Достон бошқа вариантларда учрамаган 
ҳолат Нуралининг туғилиши билан боғлиқ воқеалардан бошланади. Яъни, 
Гўрўғли Ҳасаннинг ўғли Равшан туғилганда элга тўй беради-ю, бироқ Авазнинг 
қизи Гулинор туғилишига эътиборсиз қарайди. Аччиқланган Аваз отасига бориб 
гина қилганда, Гўрўғли ўғил туғилса тўй бераман, деб ният қилганлигини айтади. 
Кутилган ўғилнинг дунёга келиши Гўрўғли шартининг бажарилишини юзага 
чиқаради, воқеаларнинг сўнгги ривожига туртки бўлади. 
Чори бахши Умиров вариантида бошқа бахшилар куйлаган достонларда 
учрамайдиган қизиқ бир эпизод киритилади: Малла савдогар Авазнинг 
болаларини олиб кетаётганда Қораман ва Оламoн бошлиқ қароқчилар тўдасига 
дуч келади. Карвонларни қўлга олган Қораман ва Оламoн кимлигини тингловчи 
(ўқувчи) га танитиш учун бахши минг сатрдан ортиқроқ чекиниш қилади. Эрон 
шоҳи Ҳумоюн Чамбилга юриш қилиб, Авазнинг қўлида ўлади. Укалари Ҳусайин 
ва Ҳусниддин Эрон тахтини бўлиб олиб, Ҳумоюнинг хотини Ҳилолани қаровсиз 
83
Чоршанби бахши Раҳматуллаев. Малла савдогар. -Т. 2019. 


709 
қолдиради. Ҳомиладор бўлган Ҳилола фарзанд кўрсам, ворис чиқди деб 
қайниларим ўлдирар, деган ўй билан мамлакатдан чиқиб кетади ва бир тоққа 
яқинлашиб икки ўғил кўради. Очлик, сувсизликдан силласи қуриган Ҳилола: 
“Болаларим мендан кейин қолиб қарға-қузғунларга ем бўлмасин, ўзим кўмиб 
ўлайин”,- деб, кўкракка заҳар суртиб эмдиради. Аммо бу тадбирни қайта-қайта 
амалга оширса ҳам, болалар омон қолади. Чунки «Она сути билан заҳар бирга 
гўдакларга таъсир қилмай, болалар қолган эди ўлмай». Эронлик Мулла Дўст 
номли савдогар она-болаларга дуч келади-да, ака-сингил тутиниб, шу ерда 
ҳовли, уй солиб бериб, ўтган-қайтганда ҳолидан хабарлашиб туради. Ҳилола 
қорароқ ўғлини Қораман, сепкиллисини Оламoн деб атай бошлайди. Болалар 
улғайиб йўл тўсарликни ўрганади. Ҳатто Мулла Дўстни ҳам ўлдириб молини 
талагач, онаси бу иснод ва аламдан ғам чекиб вафот этади. Чақалоқликдан заҳар 
эмиб вояга етгани учун ака-укага ўқ ўтмас, қилич кесмас, қилгани талончилик 
эди. Ана шу қароқчилар отасининг хунини олиш учун Малла савдогардан 
Нурали ва Гулинорни тортиб олади. Аваз жангда улардан бир бор ярадор бўлиб, 
сўнгра фақат кўзидан ўқ отсагина уларга таъсир қилишини билади ва шу йўл 
билан Қорамон ва Оламонни фарзандларини озод қилади. Аслида бу “Қораман 
ва Оламан” достонидан бўлиб, Чори бахши “Малла савдогар” достонига нотўғри 
киритган. 
Чоршанби бахши варианти Жўра Эшмирза ўғли ва Хушвақт бахши 
Мардонқуловнинг вариантларига яқин туради. Бироқ Чоршанби бахшида ҳамма 
майда-йирик воқеалар асосланган, саъжъ қўллаш кучли, барча қаҳрамон, 
персонажлар аниқ мақсад билан ҳаракат қилади, қадимийлик билан боғлиқ 360 
шаҳид воқеаси ва она тут культи киритилади.
Қодир бахши куйлаган иккинчи вариант, Бойсун достончилик мактаби 
вакилларига хос бўлиб, биз кўриб ўтган вариантлардан батамом фарқ қилади. 
Ўхшашлик фақат болаларининг сотилиши ва уларнинг топилишидадир. Бу 
вариант зачиндан кейин Авазнинг ёмон туш кўриб, Гўрўғлининг таклифи 
сабабли овга чиқиши билан бошланади. Ойдин кўлда етти кунда ҳам ҳеч нарса 
овлай олмаган Аваз Чамбил келаётган савдогарларга дуч келиб, улардан бож 


710 
сўрайди. Аммо Ҳайит овшар бож бермагач, олишиб йиқитади ва карвони билан 
Чамбилга ҳайдаб келади, Ҳайит овшар Гўрўғлига ҳам бож тўлашдан бош 
тортгач, мол-мулки олиниб зиндонга солинади. Анча фурсатда сўнг Мисрнинг 
шоҳидан Чамбилга чақирувчи келиб Гўрўғлини, тўйга таклиф этади. Аммо 
Гўрўғли тўйга бормоқчи ҳам, бирор кишини юбормоқчи ҳам эмас. Бироқ 
Аҳмаднинг таклифи билан қирқ йигитдан ким бориши сўралганда, ҳамишагидек
Аваздан бошқа қўрқиб чиқмайди. Аҳмад қари эса тўй сафарида Авазни ўлдириш 
учун Ҳайит овшарни зиндондан чиқариб ҳамроҳ қилади. Миср боргунча ва 
Санамгавҳар шартларини бажариб қайтгунча, Ҳайит овшар бир неча бор 
Авазнинг жонига қасд қилади, аммо Ғиротнинг сезгирлиги, чилтонлар мадади 
билан Аваз омон қолади. Бу вариантда Аваз болаларининг сотилиши сабаблари 
ҳам ўзгачароқ. Гўрўғли Авазни излаб кетган, Аҳмад Қари Чамбилда қолган. У 
тўй-томоша қилиб ётибди. Аҳмад ўтиб бораётган Нуралини ҳақоратлайди. 
Нурали эса онасидан отни сўраб олиб, кўпкарига қўшилади ва Аҳмад қарининг 
ўғлини отдан ағдариб, улоқни олиб кетади. Аҳмад шунинг аламига Нурали, 
Гулинор ва Узумкўзни сотади. 
Биринчи турдаги достонларда Нурали катта қаҳрамонликлар кўрсатмайди, 
аммо унча пассив ҳам эмас. Уларда Аваз фаол иштирок этади. Зеро, боланинг 
тўғри камол топиши, яхши хислатларни ўзида мужассам этиши, қаҳрамон бўлиб 
етишиши учун отанинг раҳнамолиги лозим. Достон варианларида бахшилар ўз 
эстетик қарашлари ва бадиий маҳоратлари орқали ўзига хос услубда яратган. 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish