Keywords.
Cultural heritage, children's psyche, national identity, play, values, dance,
tradition.
695
Ҳамма замонларда ҳам санъатнинг фалсафий – эстетик ва назарий
мезонлари миллат ва юрт тарихи, жамият ва маданият равнақи билан боғлиқ
равишда шаклланган.Хусусан, миллий рақс санъати Шарқ халқларининг бадиий
анъаналари, миллий қадриятлари ва урф – одатлари таъсирида ривожланиб
борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар
маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ўзига хос тарихий воқеа бўлди ва
кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Биринчи
ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа
турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат
қилади. Шунингдек, кейинги беш йилда мамлакатда мусиқа ва санъат соҳасида
олий маълумотли кадрларни кўпайтириш масаласига жиддий эътибор
берилмоқда. Миллий рақс миллатнинг ўзлигини, қадим орзу-умидлари, ички
туғёнларини акс эттиради.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий иммунитетини миллий ўзлик
туйғуси билан уйғунлашган маданий мерос, эътиқодлар, сезгилар, ҳиссиётлар
йиғиндисидан вужудга келадиган маънавий ҳосила деб таърифлаш мумкин.
Уларнинг бадиий-эстетик дидини шакллантириш, маданий меросга
қизиқишлари ва тасаввурларини уйғотиш усулларини белгилашда миллий рақс
санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Тўғри, санъатнинг жуда кўп турлари давр
зиддиятларига дуч келиб, инқирозга учради. Айрим рақс турлари йўқ бўлиб
кетди ва янги рақслар пайдо бўлди. Зеро, миллий рақс санъатида ватан тарихи,
халқнинг орзу-армонлари, қалб гўзаллиги акс этади.
Рақс санъати – миллат ўтмиши, эстетик қарашлари, турмуш тарзи ва
миллий-маданий менталитетини ўзида яққол намоён этадиган санъат турларидан
биридир. Ўзбек халқи азалдан тўй-томошаларда, оммавий маросимларда куй-
қўшиқ, оҳанг жўрлигида рақс ҳаракатлари орқали ўз ҳис-туйғуларини ифода
этган, шу тариқа рақс босқичма-босқич санъат даражасида шаклланиб борган.
Унда халқ ҳаётининг ҳақиқий манзараси, орзу-армонлари акс этади. Шунинг
696
учун ҳам у энг оммавий санъат турларидан бири ҳисобланади, ҳамда унда
халқнинг миллий руҳи, характери очилади.
Аждодларимиз ҳаёти, урф-одатлари, турмуш тарзи, кўнгил кечинмаларини
рақс ҳаракатлари орқали авлоддан-авлодга етказиб келаётган, йиллар давомида
сайқалланиб, бойиб борган миллий рақсларимизда замонавийлик билан бирга
миллий руҳнинг ҳамоҳанг ифодаланиши уни халққа янада яқинлаштиради.
Миллий рақс санъатининг ўзига хос хусусиятлари халқнинг миллий
характери билан узвий боғланган ижро ва ижод жараёнларининг ўзаро
муносабатларида ҳам тўлақонли акс этади. Халқнинг бетакрор ва кўҳна
маданияти, бебаҳо маънавий қадриятлари унинг мустаҳкам илдизлари
ҳисобланади. Тўғри, қайсидир маънода кичик ёшли болалар рақсга оддий ўйин
деб қарайдилар.Болалар ўйинлари ва рақсларида ўзига хос муштараклик борлиги
аниқ. Шунинг баробарида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол, хусусан,
жисмоний соғлом бўлиб тарбияланишлари муҳим аҳамият касб этади.
Жисмоний ривожланиш кўп жиҳатдан ҳаракат билан, ҳаракат эса ўз навбатида
мусиқий ритмлар билан уйғунлашади.
Айнан мусиқий ритмлар орқали кичкинтойлар юришни, югуришни ва
мусиқа оҳангига мос ҳолда чапак чалишни, оёқларини тўпиллатишни, қўл ва
бармоқларини айлантиришни ўрганадилар. Булар – болалар рақсининг илк
ҳаракатлари ҳисобланади. Кичкинтойларга рақс ўргатишнинг ўзига яраша завқи
ва машаққати бор. Сабаби, болалар руҳияти ниҳоятда беғубор ва таъсирчан, улар
қувноқлиги билан барчани ўзига қаратади.
697
Рақс ҳаракатлари жараёнида боланинг деярли барча тана аъзолари
иштирок этади. Бу ҳаракатлар уларга завқ ва илҳом беради, уларда ижодий
қобилиятни ривожлантиради, гавдасини тик тутиб, чиройли юришга, гўзалликни
ҳис қилишга, теран фикрлашга ўргатади, иродасини тоблаб, мақсад сари
чорлайди.
Ўзбек миллий рақсларини болаларга ўргатишдан мақсад – миллий рақс
ҳаракатлари орқали намойиш этиладиган миллий қадриятларни улар билан
боғлиқ характерли белгиларни яқиндан таништиришдир.
Замонавий рақс таълимида рақс ҳаракатлари мусиқа билан боғланган
ҳолда ўргатилади. Уларга рақснинг оддий ҳаракатларини жуфт-жуфт ҳолда
кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Энг аввало мусиқанинг оҳангдорлиги,
рақслардаги қувноқлик ва жўшқинлик кичкинтойларни ўзига тортади. Уларнинг
либослари ҳам ёрқин рангларда бўлиши шарт, хусусан, зангори, пушти, қизил,
сариқ, бинафша ранглар болаларнинг ниҳоятда беғубор руҳий оламларига
мосдир.
Болалар фольклор - этнографик ансамбллари аждодларимиз қалб қўрини
бериб ижро этган қўшиқ ва рақслар орқали ёш авлодни бадиий санъатнинг ўзига
хос услублари билан таништиради. Ибтидоий одамларнинг табиат билан боғлаб
турувчи, улар руҳиятига тез таъсир қилувчи энг муҳим воситалардан бири
афсунгарлик қўшиқлари бўлган. Одатда, бундай қўшиқлар тақвимий меҳнат
кунлари ва тўй маросимларида ижро этилган. Афсунгарлик қўшиқларининг
маълум мақсадга йўналтирилганлиги уларнинг мусиқий-шеърий мазмуни ва
бадиий шаклланишининг асоси ҳисобланади. Ўзбек халқининг тақвимий меҳнат
кунларида айтиладиган Наврўз (“Йил боши”, “Наврўз келди”, “Наврўз айёми”,
“Сумалак”), экин экиш чоғидаги меҳнат жараёнлари (“Шоҳмойилар”, “Қўш
ҳайдаш”, “Дон сепдим”), ҳосил йиғиш (“Майда”, “Обло барака”, “Ёзи”),
молларни соғиш чоғида уларни “авраш” (“Хўш-хўш”, “Турай-турай”, “Чирой-
чирой”) билан боғлиқ, қуёш (“Офтоб чиқди”), ёмғир (“Суст хотин”), қор (“Қор
келди”) ва шамол (“Чой мом”, “шамол чақириш”) каби афсунгарлик қўшиқлари
алоҳида гуруҳга киради.
698
Болалар руҳан табиатга жуда яқин бўладилар. Уларни фаслларнинг
алмашиши, табиатдаги ҳодисалар, гуллар, майсалар, дарахтлар, жониворлар
жуда қизиқтиради. Ёши ва қизиқишларига мос рақслар орқали улар дунёни
англаб борадилар. Қўшиқ матнлари тушунарли, қувноқ ва шўх оҳангдаги
мусиқалар тезда ўзининг ижобий самарасини кўрсатади. Айниқса, мавсумий
қўшиқ-рақслар уларга эстетик завқ бағишлайди.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ёзилишича, “Мавсум маросим
қўшиқлари - халқ оғзаки ижодининг йил фаслларини белгиловчи турли маросим
ҳамда анъанавий байрамлар жараёнида ижро этилган қадимги қўшиқ
турларидан.Келиб чиқиши
энеолит
(янги тош) даврида юзага келган чорвачилик
ва деҳқончилик меҳнатлари билан боғлиқ. Қадимда мазкур меҳнатлар йил
фаслларининг узвий айланиб туриш жараёнига бевосита боғлиқ бўлган”
79.
Бу
боғлиқлик бугунги кунда болалар фольклор-этнографик ансамбллар
репертуарида акс этмоқда. Катта ёшли ижрочилар мавсум ва маросим
қўшиқларини куйлашдан олдин маросимларни уюштирадилар.Бу маросимларда
воқеликка муносабатлар ўзига хос ифодасини топган бўлиб, уларда болаларнинг
ҳам ўз иштироки бор. Улар завқ билан тайёргарлик жараёнларида ҳам
қатнашадилар. Натижада, бу байрамлар билан боғлиқ миллий қадриятларни,
расм-русумларни ўрганадилар.
79
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 5-ж. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий
нашриёти,Т.2003,347-б.
699
Азал-азалдан инсоннинг ақлий ва маънавий-ҳиссий фаолиятида бадиий
идрок этилган воқеликни тасвирлашга асос бўлган сўз ва ҳаракат бирламчи
манба ҳисобланади.Болалар аслида жуда қизиқувчан бўлишади, кичкинтойлар
мазкур маросимларга доир ривоятлар, афсоналар, ҳикоятларни ҳам жон
қулоқлари билан тинглайдилар. Уларнинг ҳар бири халқ маънавиятининг,
миллий мусиқа ва рақс санъатининг тарихида муҳим воқеа ҳисобланади.Ҳамда
ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она юртга, миллий қадриятларга муҳаббат
туйғуларини уйғотишда тарбиявий аҳамият касб этади. Шунинг баробарида
халқимизнинг асрлардан-асрларга ўтиб келаётган бой маданий мероси -
анъанавий ёдаки санъатга қизиқиш уйғотади. “Зеҳн билан тинглаш”
кўникмасини шакллантиради. Ҳамда бу ижро жараёнлари уларни ширинсўз,
хушахлоқ, нозикфаҳм, ҳозиржавоб бўлишга ўргатади.
Меҳнат турлари турли-туман бўлганидек, унга оид қўшиқ ва рақслар ҳам
хилма-хилдир. Мутахассислар уларни қуйидагича таснифлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |