биласпур
гигантопитекнинг ҳамда Яванинг Сангирак
деган жойидан топилган қадимги яван
магентропларини
шулар жумласидан
киритиш мумкин.
Австролопитеклар ерда яшашга мослашган мавжудод бўлиб, икки
оѐқлаб юрган. Улар ҳамма одамсимон маймунлардан фарқ қилган ва айни
вақтда одамга яқинлашиб қолган эди. Аммо уларнинг оѐқ-қўлларида ушлагич
органлари сақланиб қолган бўлиб, у холи таянч органи сифатида тўлиқ
шаклланган эмас эди. Унинг бармоқлари анча кучли, бўғинлари тарққий
этган бўлиб, қамраб олиш ва маҳкам тутиш ҳусусияти билан ҳар қандай
одамсимон маймунлар бўғинидан фарқ қилар эди.
Аммо бўғинларида одамсимон маймунларнинг бўқинларига ўхшаш
хусусиятлар оз эмас эди. Жағ суяклари катта бўлиб, лод томонга туртиб
чиқмаган озиқ тишларнинг кичиклиги, тишлар орасидаги бўшлиқнинг
бўлмаслиги, уларни одамсимон маймунлардан кескин (ажратиб, одам билан
яқинлаштирган эди.) Австролопитек мия қутисининг ўртача хажми 522 см
2
га
баробар бўлиб, асосан 435 дан 600 см
3
оралиғида тебранади.
Баъзи олимлар австролопитекни одам қаторига қўшса, баъзилари уни
одамсимон маймунга мансуб деб ҳисоблайдилар.
Аммо шуни унутмаслик керакки, австролопитеклар инсонлар дунѐсига
мансуб мавжудод эди. Жағ суяклари ва тишининг тузилиши, ҳамда улар
томонидан ўлдирилган павиан ва бошқа сут эмизувчи ҳайвон суякларини
топилиши, австролопитекларни бошқалардан фарқ қилиб, гўшт билан
озикланганликларини кўрсатади.
Австрополитеклар-одамсимонлар оиласига мансуб бўлиб, гўшт билан
овқатланган, икки оѐқда туриб қаддини кўтариброқ юрган ва одамга айланиш
арафасида турган мавжудод бўлган.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, австролопитекларнинг бир қисми
олдувай, Кения, Эфиопиядаги энг қадимги қазилма одамлар билан айни
вақтда, бир худудда яшаганлар.
Бундан
30-40
йиллар
муқаддам
Индонезиянинг
Ява
оролидан
топилган
питекантропни
энг
қадимги
маймунсимон
одам
деб хисобланар эди.
Питеконтроп бундан
800
минг
йил
муқаддам
яшаб,
кишилик
жамияти
тарихи 1 миллионга
яқин йилни қамраб
олар
эди.
Аммо
кейинги 30-40 йил ичида одамнинг, кишилик жамиятининг келиб чиқиши
ҳақидаги илгариги фикрлар мутлақо ўзгариб кетди.
Шу нарса равшан бўлдики, ҳар хил тошлардан оддий, ғўпол меҳнат
қуроллари ясай олган ҳамда йирик ҳайвонларни овлаш қудратига эга бўлган
қадимги маймунсимон одам, ҳайвонлар дунѐсидан 1 миллион йил эмас,
балки 3-3,5 миллион йил муқаддам ажралиб чиқа бошлаган экан. Демак, Ер
юзидаги энг қадимий одам ява пинтекантропи эмас, балки, шарқий Африкада
3-3,5 млн йил илгари яшаган «Хомо хабилис» - «ишбилармон одам» экан.
Шарқий Африкадаги Танзаниянинг Олдувай дарасидантопилган археологик
ва антропологик материаллар бу фикрни айтишга имкон берди. Кения ва
Эфиопияда олиб борилган қазиш ишлари олдувайдан топилган
материалларга жуда муҳим аниқлик киритди.
Олдувай дараси танзаниянинг шимолида бўлиб, Эяси кўлидан 36 км.
Шимолий-шарқдадир. Даранинг узунлиги 40 км, чуқурлиги эса 100-130
мертдан иборат. Олдувай дарасидан қазилма ҳайвонларнинг қолдиқлари 1911
йилдан бошлаб топила бошлаган.
1931 йили кениялик инглиз олими Луис Лики дарада қизғин
археологик ва полеонтологик қазиш ишлари олиб борар экан, ҳар хил даврга
мансуб тош асри маданий қатламларини топишга муяссар бўлади. Бу борада
Луис Лекининг хизматлари жуда каттадир. Л. Лики вафотэтгач (1972) унинг
ишларини рафиқаси Мери Лики ва ўғли Ричард Лики давом эттирадилар.
Кейинги 15-20 йил ичида Олдувай дарасидан олиб борилган
археологик қазишлар натижасида одамсимон маймунлар, энг қадимги
маймунсимон одамларнинг калла ва бошқа суяклари, шунингдек энг қадимги
одамларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган буюмлар топилган.
1959
йили
Луис
ва
Мери
Ликилар
Олдувай
дарасидан
австралопитеклардан фарқ қилмайдиган маймунсимон мавжудоднинг калла
суягини топишга муваффақ бўлдилар. Мазкур мавжудод мия қутисининг
ҳажми 530 см
3
бўлиб, австролопитекларникидан катта бўлмаган. Аммо калла
суяк ѐтган қатламда оддий тош қуролларнинг мавжудлиги уни австорлопитек
маймуни эмас, балки Ява питекантропига нисбатан илгарироқ яшаган
маймунсимон одам деб айтишга имкон берди. Тадқиқотчилар бу одамга
«зинжантроп»,- деб ном ҳам беришди. Баъзи олимлар уни одам жеса,
айримлари австролопитек маймуни деб хисоблайдилар. Лекин бир йил ўтгач
яъни 1960 йил «зинжантантроп» топилган жойдан, фақатгина бироз
чуқурроқда «зинжантроп» га
нисбатан ҳам тарққий этган мавжудоднинг суяк
қолдиқлари топилган. Олимлар унга «презинжантроп» деб ном беришди
Хозиргача мазкур жой ва қатламдан презинжантропнинг 5 дан ортиқ суяк
қолдиғи ва тош қуроллари ва бир қатор ҳайвонларнинг майдаланган суяклари
топилган. Бу мавжудод қурол ясай олган экан, унга «Хомо хабилис» - «иш
билармон одам» деган ном берилди. У Ява питекантропигача яшаган энг
қадимги маймунсимон одам, деб хисобланади. Зинжантроп эса
австролопитек маймуни бўлиб, бошқа ҳавонлар қатори у «Хомо хабилис»
нинг ов ўлжаси бўлган.
Калий-оргон усули бўйича ва бошқа далилларга асосланиб
ишбилармон киши, 1,75-185 млн йил илгари яшаган.
Хомо хабилис топилган жойнинг юқорироқ қатламидан олдувай
питекантропининг қодиғи ва тош қуроллари ҳали топилган. Презинжантроп
топилган жойнинг ўзидан австролопитекларнинг суяклари кўплаб чиқдики,
бу хол мазкур мавжудодлар иш билармон кишиларнинг асосий ов
манбаларидан бири эканлигини билдиради.
Хомо Хабилиснинг бўйи 122-140 см бўлиб, икки оѐқда юрган,
Тобайэснинг фикрича мия қутисининг ҳажми 675-680 см
3
ни ташкил этиб,
австролопитекникидан каттароқ, питекантропларникига нисбатан кичкроқ
бўлган.
Юқори ва қуйи жағлари австролопитекоарникидан кичикроқ,
питекантроп ва ҳозирги замон одамникига, анча яқин бўлган. Унинг бармоқ
ва бўғинлари одамникига жуда ўхшаб кетган ва тош қуроллар ясаш
қобилиятига эга бўлганки, буни Олдувайнинг қатламларидан топилган тош
қуроллар тасдиқлайди.
Шундай қилиб, хомо хабилис автсролопитеклар билан питекантроп
оралиғидаги мавжудод бўлиб, энг қадимги одам эди.
Хомо Хабилис фақатгина Олдувай даражсидагина бўлиб қолмай, анча
кенг тарқалган эди.
Олдувай дарасида ажойиб кашфиѐтлар 60 йилларининг охири ва 70
йилларда Кенияда ва Эфиопияда Туркона кўли қирғоқларида ҳам археологик
қидирув ва қазиш ишларини кенг кўламда олиб бориш учун туртки бўлди.
Эфиопиянинг Омо дарѐси дарасидан қадимги олдувай даврига мансуб
қуроллар топилиб, санаси 1,9-2,2 миллион йилга бориб тақалади.
Мазкур жойдан ҳар хил австролопитек маймунларнинг суяклари
топилиб, уларнинг санаси 2-4 миллион йилни ўз ичига олади. Уларнинг
баъзилари «ишьилармон одам» га мансуб бўлиши ҳам мумкин деган фикр
олимлар орасида кенг ѐйилган.
Демак шарқий ва марказий Африкадантопилган одам суяклари, меҳнат
қуроллари инсоният тарихининг илк босқичини ўрганиш учун жуда катта
имконият яратади.
Шундай қилиб Шарқий Африкадаги сўнги кашфиѐтлар ерда одамнинг
пайдо бўлиш даврини қариб 3-3,5 миллион йилга чўзиб юборди.
Африкадан топилган энг дастлабки илк қазилма одамлар одам
эволюциясининг биринчи босқичини ташкил этади.
Инсон эволюциясининг иккинчи босқичи архантроплар билан боғлиқ
бўлиб, улар энг дастлабки илк одамларга нисбатан ер юзида анча кенг
тарқалган.
1890-1891
йилларда
голланд
врачи
Е.
Дюбуа
томонидан
Индонеҳиянинг Ява оролидаги Соло дарѐси бўйидаги бўлган Триниль
яқинидан қандайдир мавжудоднинг бош суяк қопқоғи иккита жағ тиши ва
болдир суяги топилган.
Кейинги йилларда Кенигс вальд ва бошқа олимлар томонидан Явада
олиб борилган қазишмалар натижасида яна еттита питекантопга мансуб
суяклар топилган.
1937 йилда немис полеонтологи Ральффон Кѐнигсвальд Явадан
питекантропнинг бош мия қопқоғи суягини топган. Кейинги вақтларгача
Явадаги Можокертидан тўрта катта ѐшдаги ва битта ѐшгина
питекантропнинг бош мия қопқоғи, олтита сон суяги, учта жағ суяги
топилдаи.
1961-1972 йилларда эса Индонезия мутаҳассислари Явадан яна
питекантропнинг тўрта бош суяги ва иккита пастки жағ суягини топиганлар.
Явадан топилган питекантроп суяклари ораисда Можолертодан топилган
бола суягининг санаси энг қадимий бўлиб, уни калий-аргон усули билан
аниқланишига 1 миллион 500 минг-1 миллион 900 минг йил деб
ҳисобланади. Қолганларининг санаси эса 0,5-1 млн йилга бориб тақалади.
Ҳар ҳолда улар Олдувай дарасидаги homo habilis - «ишбилармон одам» дан
анча кейин яшаган. Лекмн олдувай питекантроплари билан замондош
бўлишлари ҳам мумкин. Буни уларнинг жисмоний тузилиши, «homo habilis»
га нисбатан ривожланганлиги ҳам тасдиқлайди.
Синантроп-Хитой одами ҳам энг қадимги қазилма одамлар вакили
ҳисобланади.
1918-1923 йилларда Швед геологи Г. Андерсон Пекиндан 45-50 км
жанубий-ғарбдаги Чжоукоутян деган жойида кузатиш ишлари олиб
бораѐтиб, аввал тош қурол, сўнгра ҳайвонлар суяги билан бирга одам тишини
топади. Қазилма ишларига канада олими Д. Блэк ҳам жалб қилинади. 1927
йили Блэкнинг ассистенти Пэн Вэн-чжун мазкур жойдаги Коцетонг ғоридан
энг қадимги хитой одамининг калла суягини топишга муяссар бўлиди. Қазиш
ишлари хитой олимлари томонидан давом эттирилиб, натижада мазкур
жойдан яна 60 яқин одам суяги топилиб, шундан 15 таси ѐш болаларники
эканлиги аниқланди.
Шу нарса муҳимки ғордан синантроп қолдиқлари билан бир қатламда
тош қуроллар, гулхан қолддиқлари йирик ва майда ҳайвонларнинг
синдирилган ҳамда куйган суяклари топилган. Бу ҳол синатропларнинг
питекантроп ва олдувайдаги «ишбилармон одамга» нисбатан анча тараққий
этганлигини кўрсаиади.
Синатропларнинг бўйи 144-156 см бўлиб, пешонаси паст қия бўлган.
Питекантроп мия қутисининг ҳажми 850-950 см
3
бўлса, синатропнинг эса
1050-1200см
3
га тенг. Демак синантроп миясининг ҳажми питекантроп
миясининг ҳажмидан катта, лекин ҳозирга замон одами мия қутисини
ҳажмидан эса кичикроқдир.
Шундай қилиб сипонтронлар бундан 400-500 минг йил илгари яшаб
ўтган бўлиб, миндел музлиги даврининг иккинчи ярмига тўғри келади ва у
энг қадимги қазилма одам вакили ҳисобланади. 1963-1964 йилларда хитой
археологлари Пекиндан 900 км жануби-ғарбийдаги Ланьтян деган жойдан
ланьтян синантропи, деб аталган қазилма одам қолдиғини топганлар.
Қазилма одамлар ва уларнинг аждодларининг фақатгина Осиѐ ва
Африкада яшабгина қолмай Еврорпанинг баъзи жойларида ҳам
тарқалганлиги аниқланган.
Европа турли табиий шароитга эга бўлган Евросиѐ қуруқлигининг ғарбий
қисмини ташкил этади.
Жанубий ва Марказий Европа ҳар турли ҳайвонат олами ва
одамзоднинг яшаши учун анча қулайликларга эгадир. Лекин шунга қарамай
Европа илк одамлар пайдо жой эмас экан. Кўпчилик олимларнинг
фикрларига кўра қитъага энг қадимги одамлар илк тош асрида - бундан 1800
минг йиллар илгари Африкадан кириб келган экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |