ҳудудларда истиқомат қилишгани бир қанча фараз илгари сурилган бўлса
ҳам хали фанга номаълумоигича қолмоқда. Яна бир қизиқарли жиҳати
шундаки австролопитекларнинг айрим турлар энг қадимги одамлар (ѐки "илк
Homo
") вакиллари билан бир ҳудудда яъни Шарқий Африкада
яшаганликлари хақида иккиланишсиз эътироф этишимиз мумкин.
Австролопитекларнинг бош чаноғи шимпанзеникига ўхшаш. Улар
асосан йирик жағ суягли, катта бош суяклари, мия хажмининг кичиглиги ва
кенг юз тузилиши билан характерланади. Австролопитекларнинг тишлари
йирик лекин жойлашувига кўра одамникига яқин бўлган. Шуниси билан улар
маймунлардан фарқ қилганлар. Австролопитекларнинг
тана тузилишидаги
характерли белгилар бу уларнинг оѐқларининг узунлиги,, қўлларнинг
калталиги, вертикал умуртқа суяги ва кенги пастки тоз суякларидадир. Бу
белгилари билан австролопитеклар одамларнинг тана тузилишларига
яқинлигини ва фарқли тарафи уларни айрим
суякларини кичиглиги билан
фарқланишидадир. Австролопитекларнинг бўйлари бир метрдан бир ярим
метргача бўлган. Мия хажмлари эса 350-550 см
3
булганлиги уларни
замонавий горилла ва шимпанзега ўхшашлигини кўрсатади.
Агарда
замонавий одамнинг мия хажми 1200-1500 см
3
билан солиштирадиган бўлсак
анча катта фарқ келиб чиқади. Австролопитекларнинг мия хажмининг
тузилиши жуда примитив бўлиб шимпанзеникидан жуда кам фарқ қилади.
Австролопитекларнинг турмуш тарзи приматларникига ўхшаш
бўлмаган. Улар тропик ўрмонларда ва саванналарда яшаб асосан ўсимликлар
билан озиқланишган. Лекин шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки сўнги
австролопитеклар баъзи олимларнинг фикрларига кўра антилопаларга ов
қилишган ѐки катта йиртқич ҳайвонларнинг ўлжалирини
тортиб олиб
озиқлана бошлаганлар. Илк австролопитеклар асосан ўрмонларда кенг
тарқалишган
ва
яшаганлар.
Жанубий
Африканинг
ривожланган
австролопитеклари эса жуда кенг ҳудудларда тарқалганлар. Улар асосан
ўрмонлардан тортиб қуруқ саванналарда яшашган. Йирик австролопитеклар
эса олимларнинг фикрига кўра кўпроқ сувга яқин жойларда яшашган. Лекин
баъзи бир олимларнинг фикрига кўра эса улар асосан қуруқ ва очиқ
ландшафтли ҳудудларда яшашган.
Шарқий Африкадан топилган австролопитекларнинг қолдиқлари
асосан кўл бўйлари ѐки сувга яқин бўлган жойлардан аниқланган. Бу
топилмалар уларнинг хаммаси сувга яқин жойларда яшаганликларидан
далолат бермайди. Чунки айнан сувга яқин бўлган
жойларда уларнинг суяк
қолдиқлари яхши сақланган. Балки австролопитекларнинг яшаган ҳудудлари
сувдан узоқ жойларда жойлашганлиги ҳам бўлиши мумкин.
Одатда австролопитеклар яшаган давр реконструция қилинган Африка
ландшафтлари ўзида ўрмонлар билан бирга қуруқ саванналарни ҳам қамраб
олади. Бу ландшафтларнинг ҳилма-ҳиллиги балким кейинчалик замонавий
одамларнинг ернинг турли ерларини ўзлаштирилишига олиб келган бўлиши
мумкин. Бу саволлар ва тахминларга жавобни айнан австролопитеклак
мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек энг қадимги австролопитек
қодиқлари Чад Республикасининг Торос-Меналла
деган жойидан топилган
бўлиб унга
Do'stlaringiz bilan baham: