томондан кириб келган экан. Аммо олимларнинг катта бир гуруҳи
инсониятнинг илк ватани Африка деб ҳисоблайдилар.
Уларнинг
таъкидлашича илк одамлар-архантроплар Европага Ҳиндистондан эмас
Африкадан кириб келганлар,- деган фикрни илгари сурадилар.
Кейинги вақтда Франциядаги Сан Вальс деган жойдан қадимийлиги
2,3-2,5 миллион йилликларга мансуб макон ва тош қуроллари топилган.
Франциянинг Ли Рош Ламбер деган жойидан эса 1,5 миллион йил
қадимилик майдаланган ҳайвон суяклари, кварц ва чақмоқ тош парчалари
топилган. Яна Франциянинг Шийяк1 деган жойидан дарѐнинг қароғ
тошларидан ясалган ғурол ва ҳайвон суяклари топилган. Шийяк 1 нинг
санаси бундан 1 миллион 800 минг йил қадимийликка эга экан.
Югославиянинг Шандалья 1деган ғор маконидан 1 миллион 600 минг
йил қадимийликка мансуб қайроқ тошдан ясалган иккита оддий қурол, энг
қадимги
одамнинг тиши, сут эмизувчи ҳайвонларнинг, кўпроқ миқдорда
ѐввойи от-Стенон, каркидон, тўнғиз ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари
топилган бўлиб, суяклар ўтда куйган.
Ғордан ѐғоч кўмирлари ҳам топилган. Олимларнинг фикрича ғорда
олов билан таниш ва ундан фойдаланган энг қадимги одамлар-архентроплар
истиқомот қилганлар. Ҳайвон суякларэса ғорда яшаган энг қадимги одам
ўлжаси ов маҳсулотларининг чиқиндиси бўлса керак.
Европада қуйи плейстонцентнинг иккинчи ярмида 1,5
миллион билан
700 минг йил илгари яшаган энг қадимги одам яшаганлиги ҳақида маълумот
берувчи ашѐлар топилган. Хусусан Франциянинг Синдель деган жойидан
виллафранк дарврига мансуб ҳайвон суяклари топилган. Синзельдан
топилган буюмлар 1 миллион йиллик қадимийликка эга экан. Франциянинг
Ле Валлон ғоридан ҳам 700 минг йиллик қадимийликка эга бўлган тош
қуроллар ва сўнги виллафранк даврига мансуб ҳайвон қолидиқлари топилган.
Худди шу ѐки ундан ҳам қадимийроқ
даврга мансуб буюмлар
ЧехославакиянингПржезлетица деган жойидан ҳам топилган. Палломагнит
усули билан аниқланишига унинг санаси 890-750- минг йилликлар роасидаги
даврга мансуб экан. Пржезлетица тош асри ѐдгорлиги қадимги кўл қатлами
бўлиб, қатламлардан энг қадимги одам макони бўлган экан. Ундан меҳнат
қуроллари, тош, қадимги ўчоқдан эга кўмир ва ҳайвонларнинг куйган
суяклари топилган. Ҳайвон суяклари орасида мамонт, от, эшак, бизон ва асл
буғуларни кўпчилиги ташкил этади.
Маданий қатламлардан чоппер, синдирилган суякдан қилиган пичоқ ва
бошқа меҳнат қуроллари топилган. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
архантропларга мансуб энг қадимги одамларнинг маконлари Италия,
Испания, Германия, Венгрия ва бошқа мамлакатлардан ҳам топилган бўлиб,
улар 600-150 минглар билан белгиланади.
Европада питекантроп синантроп ва леньтян синантропига яқин бўлган
архантроплар энг қадимги одамлар қолдиғи 1907
йилда ГФР нинг учта
дойидан Гейдельберг шаҳри ва Моуэр қишоғидан топилган.
Булар орасида гейдельберглик одам жағ суяклари алоҳида қиммага
эгадир. Бу суяк 24 метр чуқурликдан топилган.
Гейдельберг одами кўп жаҳатдан питекантроп ва синантропга яқин
туради. Баъзи олимлар уни гюнц-миндел даврида яъни 600-900 минг йил
илгари яшаган деб фараз қилмоқдалар. Лекин Гейдельберг одами топилган
жойдан ҳеч қандай маданий қатлам борилиги аниқлаган эмас. Гарчи
гейдельберг одамининг жағ суяги чиққан жойдан сунъий тарзда тайѐрланган
меҳнат қуроллари топилмаган бўлса ҳам, у шубҳасиз энг қадимги
одамнинг
типик вакили эди, чунки гейдельберг одамида одамга хос хусусиятлар кўп
бўлиб,. У қурол ясаш қобилиятига эга бўлган.
1958 йили Франциянинг жанубий-шарқий Валлон ғоридан 1 миллион
йиллик қадимийликка мансуб бўлган кўпгина ҳайвон қолидиқлари тош
буюмлар, одамнинг меҳнат фаолияти натижасида вужудга келган учиринди
(отидек)лар топиб ўрганилган.
Бу жиҳатдан Венгриянинг пойтахти Будапешт шаҳридан 50 км ғарбда
жойлашган Вертешсѐллеш манзилгоҳидан Л. Вертеш томонидан 1963-1965
йилларда архантроп бош миясининг бўлакчаси қадимги одамлар
томонидан
ѐйилган ҳайвон суяклари, ҳилма-хил тош қуроллари ва гулхан
қолдиқларининг топилиши диққатга сазовардир.
Вертешселлош манзилгохидан топилган одам бош мия қопқоғининг
бўлакчаси кўп жихатдан синантропга яқин туради, унинг санаси эса 500 минг
йил билан белгиланган.
Гейдельберг ва Вертешселлешберг билан замондош бўлган
архантропнинг тиши қазилма ҳайвонлар қолидиғи ва оддий тош қуроллар
Чехославакиянинг пойтахти Прага шаҳри яқинидаги Пржезлятицадан ҳам
топилган.
Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш керакки, қадимги одамларнинг суяк
қолдиқлари Шимолий Шарқий Африка территорияларидан ҳам кўплаб
топилган.
Жазоирдаги Тернифин, Маракаш яқинидаги
Касабланкадаги топилган
ашѐлар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: