Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Можокертидан
тўрта катта ѐшдаги ва битта ѐшгина 
питекантропнинг бош мия қопқоғи, олтита сон суяги, учта жағ суяги 
топилдаи.
1961-1972 йилларда эса Индонезия мутаҳассислари Явадан яна 
питекантропнинг тўрта бош суяги ва иккита пастки жағ суягини топиганлар. 
Явадан топилган питекантроп суяклари ораисда Можолертодан топилган 
бола суягининг санаси энг қадимий бўлиб, уни калий-аргон усули билан 
аниқланишига 1 миллион 500 минг-1 миллион 900 минг йил деб 
ҳисобланади. Қолганларининг санаси эса 0,5-1 млн йилга бориб тақалади. 
Ҳар ҳолда улар Олдувай дарасидаги homo habilis-«ишбилармон одам»дан 
анча кейин яшаган. Лекмн олдувай питекантроплари билан замондош 
бўлишлари ҳам мумкин. Буни уларнинг жисмоний тузилиши, «homo habilis» 
га нисбатан ривожланганлиги ҳам тасдиқлайди. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, питекантроплар топилган жойларнинг 
биронтасидан тош қуроллар, кўмир, гулхан ўрни, ҳайвонларнинг 
синдирилган суяклари топилган эмас. 
Питекантропларнинг жисмоний тузилишига қараб улар мунтазам 
равишда қуроллар ясай олганлар, деб фараз қилиш мумкин. Шуни айтиш 


керакки, Кенигсвальд Жанубий Яванинг Патжитан қишлоғи атрофида қазиш 
ишлари олиб бориб, тўртламчи геологик қатламдан жуда қўпол ишланган 
оддий тош қуроллар топилган. Бу қуролларни питекантроплар ѐки уларнинг 
унча узоқ бўлмаган авлодлари тайѐрлаган бўлиши мумкин. 
Питекантроплар ва уларнинг унча узоқ бўлмаган аждод ва авлодлари 
фақатгина Ява оролида яшабгина қолмай Жанубий, Шарқий Осиѐ, 
Европанинг жанубий ва Африка қитъасида кенг тарқалганлар. 
Шундай қилиб, митекантроп қазилма одамнинг энг қадимги 
вакилларидан бири ҳисобланган африкалик ишьилармон одамлардан бироз 
кейинроқ яшаган. 
Синантроп-Хитой одами ҳам энг қадимги қазилма одамлар вакили 
ҳисобланади. 
1918-1923 йилларда Швед геологи Г. Андерсон Пекиндан 45-50 км 
жанубий-ғарбдаги Чмоукаутян деган жойида кузатиш ишлари олиб бораѐтиб, 
аввал тош қурол, сўнгра ҳайвонлар суяги билан бирга одам тишини топади. 
Қазилма ишларига канада олими Д. Блэк ҳам жалб қилинади. 1927 йили 
Блэкнинг ассистенти Пэн Вэн-чжун мазкур жойдаги Коцетонг ғоридан энг 
қадимги хитой одамининг калла суягини топишга муяссар бўлиди. Қазиш 
ишлари хитой олимлари томонидан давом эттирилиб, натижада мазкур 
жойдан яна 60 яқин одам суяги топилиб, шундан 15 таси ѐш болаларники 
эканлиги аниқланди. 
Шу нарса муҳимки ғордан синантроп қолдиқлари билан бир қатламда 
тош қуроллар, гулхан қолддиқлари йирик ва майда ҳайвонларнинг 
синдирилган ҳамда куйган суяклари топилган. Бу ҳол синатропларнинг 
питекантроп ва олдувайдаги «ишбилармон одамга» нисбатан анча тараққий 
этганлигини кўрсаиади.
Синатропларнинг бўйи 144-156 см бўлиб, пешонаси паст қия бўлган. 
Питекантроп мия қутисининг ҳажми 850-950 см
3
бўлса, синатропнинг эса 
1050-1200см
3
га тенг. Демак синантроп миясининг ҳажми питекантроп 


миясининг ҳажмидан катта, лекин ҳозирга замон одами мия қутисини 
ҳажмидан эса кичикроқдир.
Шундай қилиб сипонтронлар бундан 400-500 минг йил илгари яшаб 
ўтган бўлиб, миндел музлиги даврининг иккинчи ярмига тўғри келади ва у 
энг қадимги қазилма одам вакили ҳисобланади. 1963-1964 йилларда хитой 
археологлари Пекиндан 900 км жануби-ғарбийдаги Ланьтян деган жойдан 
ланьтян синантропи, деб аталган қазилма одам қолдиғини топганлар.
Ланьтян синантропи кўп жиҳатдан чжоукаутяньдан топилган 
синантропларга яқин бўлиб, хитой одамларининг фаразига кўра улар бундан 
500-600 минг йил илгари яшаган эканлар. Хитойнинг жанубий ва Марказий 
Вьетнамнинг шимолий қисмида синантроп сингари ибтидоий одамнинг 
суяклари топилган. Шундай қилиб Хитой Осиѐдаги энг қадимги одамлар 
пайдо бўлган мамлакатлардан бири экан.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish