Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


уларнинг малакасини ошириш институти



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

уларнинг малакасини ошириш институти
ходимларининг малака тавсифлари 
 
76-§. Халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш институти ректори
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2341 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
238. Лавозим вазифалари: 
а) Халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
институти (бундан буѐн матнда институт деб юритилади) умумий фаолиятига раҳбарлик 
қилиш; 
б) институтга юкланган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш, ижро интизомига 
риоя қилиш; 
в) институтнинг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз 
вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш ҳамда унинг илмий кенгаши фаолиятига 
раҳбарлик қилиш; 
г) институтнинг илмий кенгаши тавсиялари асосида ўқув-мавзу режалар, дастурлар, 
илмий-услубий ишлар режасини, маърузалар матнини тасдиқлаш ва лаборатория 
машғулотлари, илмий-амалий ишларнинг бажарилишини назорат қилиш; 
д) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
тушумлардан тўғри фойдаланишни амалга ошириш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлиш; 
е) институтнинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар ва тингловчилар 
томонидан бажарилишини назорат қилиш; 
ж) институт меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, 
тингловчиларга маиший хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилиш; 


102 
з) институтнинг ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий 
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар 
захирасини шакллантириш; 
и) институт ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, 
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини 
таъминлаш; 
к) институт ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар 
орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо 
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш; 
л) ходимларнинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига 
юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; 
м) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда институт 
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли 
йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш; 
н) институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни 
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг 
сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
о) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва 
шикоятларини кўриб чиқиш; 
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
239. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) институтнинг Устави асосида ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараѐнини, маънавий-
маърифий ишларни самарали ташкил этишни; 
в) институтнинг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу 
маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни; 
г) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
д) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини
ж) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
и) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ѐрдам бериш шаклларини; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
240. Малака талаблари: 
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) илмий даража ѐки илмий унвон; 
г) камида беш йиллик илмий ѐки педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish