Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
79-§. Халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш институтининг иқтисодиѐт
ва тадбиркорлик ишлари бўйича проректори
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2288 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
247. Лавозим вазифалари: 
а) институтнинг хўжалик фаолиятига, иқтисодиѐт ва тадбиркорлик ишларига раҳбарлик 
қилиш; 
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш, молия-
хўжалик фаолияти бўйича иш режалари лойиҳасини тайѐрлаш; 


106 
в) кафедралар, ўқув ва лаборатория хоналари, тингловчилар турар жойлари ҳамда бошқа 
биноларни зарур жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича институт ректорига 
таклифлар киритиш; 
г) ходимлар ва тингловчилар сиҳат-саломатлигини ва хавфсизлигини таъминловчи 
шароитлар яратиш, меҳнат интизомига риоя қилишни назорат қилиш; 
д) биноларни куз-қиш мавсумига тайѐрлаш ишларини, қурилиш, капитал ва жорий 
таъмирлаш ишларини ташкил қилиш; 
е) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
тушумлардан тўғри фойдаланишни амалга ошириш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлиш; 
ж) институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни 
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг 
сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
з) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ва оғзаки 
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш; 
и) ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик 
қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини 
мувофиқлаштириш; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
248. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилишни; 
в) иқтисодиѐт ва тадбиркорлик ишларини ташкил қилишни, молия-хўжалик фаолияти 
бўйича иш режалари лойиҳасини тайѐрлашни; 
г) институт меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ходимлар ва 
тингловчиларнинг сиҳат-саломатлигини, хавфсизлигини таъминловчи шароитлар яратишни; 
д) институт биноларини куз-киш мавсумига тайѐрлаш ишларини ташкил этишни, 
қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилишни; 
е) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
тушумлардан тўғри фойдаланишни ҳамда бюджетдан ташқари маблағ топиш йўлларини; 
ж) институтнинг хўжалик объектларини тартибга солиш ва сақланишини таъминлашни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
249. Малака талаблари: 
а) камида магистр даражасидаги олий маълумотли мутахассис; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish