103
77-§. Халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш институтининг маънавий-маърифий
ва илмий ишлар бўйича проректори лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
2288
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1210
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
241. Лавозим вазифалари:
а) Институтнинг илмий ва маънавий-маърифий ишлари устидан раҳбарликни амалга
ошириш;
б) миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани бўйича ўқитувчилар учун дарс
ишланмалари ҳамда методик қўлланма ва тавсиялар яратиш бўйича ижодий гуруҳга раҳбарлик
қилиш;
в) институт профессор-ўқитувчилари учун миллий истиқлол ғоясини ўрганиш бўйича
доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлар ташкил қилиш;
г) малака ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг стратегиясини белгилаш ва
йўналтириш;
д) маънавий-маърифий ва илмий ишларнинг мавзу режасини тузиш, малака ошириш
муаммолари, изланишлар ва ечимларига бағишланган илмий-назарий, амалий конференцияни
ўтказишга, илмий-услубий тўпламларни нашр этишга раҳбарлик қилиш;
е) кафедраларнинг маънавий-маърифий ҳамда илмий-услубий ишларини назорат қилиб
бориш, кафедралар ва бўлимлар билан биргаликда маънавий-маърифий, илмий-услубий,
маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга
ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок
этиш;
з) институтнинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар ва тингловчилар
томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
и) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ва оғзаки
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
242. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
в) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ѐрдам бериш шаклларини;
д) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
е) институтнинг Устави асосида ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараѐнини, маънавий-
маърифий ишларни самарали ташкил этишни;
104
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини;
з) маънавий-маърифий ва илмий ишларнинг мавзу режасини тузиш, малака ошириш
муаммолари, изланишлар ва ечимларига бағишланган илмий-назарий, амалий конференцияни
ўтказишга, илмий-услубий тўпламларни нашр этишга раҳбарлик қилишни;
и) кафедралар ва бўлимлар билан биргаликда маънавий-маърифий, илмий-услубий,
маданий тадбирлар ва анжуманлар ташкил қилишни;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
243. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража ѐки илмий унвон;
г) камида беш йиллик педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: