2. Каримова В.М. Психология. Маърузалар матни. Т. 2000.
3. Немова Р.С. Психология 3 томлик. 1-китоб.
4. Психологические исследования социалного развития личности. М. 1991.
5. Петровский А.В. Социалная психология. М. 1987
Мулоқот психологияси .
Режа:
1. Мулоқот ва шахслараро муносабатлар.
2. Мулоқот кишиларнинг ўзаро муносабатга киришиш жараёни экани.
3. Мулоқот маълумот алмашинуви жарёни.
4. Мулоқотнинг интерактив ва персептив томони.
5. Тадбикий ишлар ва илмий изланишларнинг зарурлиги.
6. Ёшларни янги демократик муносабатларга тайёрлаш.
Мавзуга оид изоҳли лугъат
1.
Коммуникатив- муомала субъэктларнинг ўзаро бир-бири билан ахборот, ҳиссий
кечинмалар, ва фикр алмашинувини таъминлайди.
2.
Интерактив- субъэктларнинг ўзаро бир-бирларининг хулқ-атворига таъсирларини
таъминловчи жараён.
3.
Персептив- субъэктларнинг бир-бириларини тўғрироқ, аниқроқ идрок қилиш ва
баҳолашларини таъминловчи мулоқот томони.
4.
Идентификация- суҳбатларнинг ҳиссий кечинмаларининг идрок қилган ҳолда
фикран
унинг мавқэида тура билиши, унинг холатига киришга интилиш.
5.
Стереотипизация- онгда ўрнашиб қолган тасаввурлардан фойдаланиш.
6.
Каузул атрибуция- шахснинг ҳиссий кечинмалари ва тасаввурларида ўрнашиб қолган
қолиплардан нотўғри фойдаланиш натижасида мулоқотнинг самарасиз ёки хато
кечиши.
7.
Пластик ва адекватлик сифатлари- эгилувчан , мослашувчан.
8.
Мулоқот стратегияси- мулоқотнинг қандай шаклда ўтиши тушунилади.
9.
Мулоқот шакллари- диалогик, монологик, очиқ ёки интим (сирли, яширин) расмий ёки
шахсий норасмий.
10.
Муомала
техникаси- унинг самарасини таъминловчи психологик омиллар,
(коммуникативлик малакалари ва кўникмалар)
воситалар, (нутқ, нутқий-вербал,
нутқсиз-новербал)
усуллар
(ҳиссий-эмоционал,
психологик-характерологик)
тушунилади.
11.
Новербал воситалар- фазовий жойлашиш, оҳанглар ва эмоционал қўллаб қувватлаш
механизмлари киради.
12.
Мулоқот- биргаликдаги эҳтиёжлардан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида
бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиши жараёнларидир.
Ҳар қандай фаолият одамларнинг бир-бирлари билан тил топишишни,бир-бирларига
турли хил маълумотлар ўзатишни,фикрлар алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни
талаб
қилади.
Шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг
мувоффақияти, обрўси унинг мулоқотга кириш қобиляти билан бевосита боғлиқ.
Шахслараро мулоқот жараёни жуда мураккабдир. Б.Ф.Паригиннинг ёзишича, «мулоқот
шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради»
Индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни
Индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни
Бир шахснинг бошқа бир шахсга муносабати жараёни
Бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни.
Бир-бирларига ҳамдардлик билдириш
имконияти
Шахсларнинг бир-бирларини тушиниш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: