Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Компьютер графикасининг замонавий асослари ва тушунчалари



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Компьютер графикасининг замонавий асослари ва тушунчалари. 
Тасвир дискрет элементларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўзининг 
аниқ жойлашув ўрнига эга бўлади. Бунинг учун эса мос келадиган 
координаталар системаси талаб этилади. Координата (лотинча сўздан олинган 
бўлиб co – биргаликда, ordinates – тартибланган маънони билдиради) - бу 
сонлар тўплами бўлиб, текисликда, сиртда ѐки фазодаги нуқтанинг ўрнини 
аниқлайди. Тўғри бурчакли координата нуқталари ўзаро перпендикуляр 
бўлган иккита тўғри чизиқ бўлиб, улар ўқ деб аталади. Горизонтал ўқ одатда 
Х ҳарфи билан белгиланади ва абсцисса ўқи деб аталади. Вертикал ўқ эса Y 
ҳарфи билан белгиланади ва ордината ўқи деб аталади. Ихтиѐрий тасвир 
(фототасвир ѐки расм)ни Декарт координаталар системасига жойлаштирамиз, 
яъни тасвирнинг пастги чегарасидан Х ўқини, Y ўқини эса ўнг томонидан 
жойлаштирамиз. Тасвирнинг элементларга бўлиниши – бу тўғри бурчакли 
соҳани турли узунлик ва баландликка эга бўлган дискерт элементларга 
ажратишга айтилади. Тасвир учун энг яхши ѐндашув квадрат элементли 
бўлиниш бўлиб, бунда унинг ўрнини Декарт координаталар системасида бир 
қийматни аниқлаш мумкин. Бунинг натижасида биз расм сиртини координата 
тўри билан қоплаймиз. Бу ахборотлар қандай қилиб рақамли маълумотга 
айлантирилади ва компьютер хотирасига ўтказилади. Худди шу ерда 
компьютер графикаси бошланади ва ахборотни ифодалашда компьютер 
воситасидан фойдаланамиз.
Тасвирда тахминий элементлар рўйхати бўлмайди, бироқ фазовий маж-
бурий ойдинлаштиришни бажариш зарур. Тасвирни ойдинлаштиришнинг 
ўзига хослиги унинг икки ўлчамли бўлишида, бу эса маълумотларни сақлаш 
учун икки ўлчамли матрицадан фойдаланиш имконини беради. Айнан 
шунинг учун горизонтал ва вертикал бўйича ўлчами худди шундай бўлган 
виртуал матрица ҳосил қилинади ва олдиндан қабул қилинган квант 
жадвалига мос бўлган ахборот битлари билан тўлдирилади. Шу билан график 
тасвирни кодлаштириш жараѐни тугатилади. Натижада виртуал рақамли 
тасвир ташкил топади, уни кўриш ва бошқариш учун махсус намойиш этиш 
(визуализация) 
босқичи 
талаб 
этилади. 
Намойиш 
этишнинг 
(визуализация)нинг зарурий шарти квант ва тасвирни кодлаштириш 
жадвалидан фойдаланиш кераклигида.
Матрица - бу тўғри бурчакли сонлар ѐки математик ифодалар жадвали 
бўлиб, ихтиѐрий сондаги қатор ва устунлардан ташкил топган. Компьютер 
технологиясида ҳар қандай информацияни сақлаш қурилмаси матрица 


40 
кўринишига асосланади ва унинг ҳар бир ячейкаси адресни аниқлашга 
хизмат қилади.
Ҳақиқатдан компьютерли тасвирда ойдинлаштиришнинг қўлланилиши 
бўш матрица ташкил этишдан бошланади ва унинг ҳар бир ячейкасига 
график ахборотнинг у ѐки бу коди - сон ѐзилади. Тасвирга киритилган ойдин-
лаштириш тўрини бир қийматли ўрнатилиши, амалий дастур воситалари 
ѐрдамида виртуал матрица ташкил этишга хизмат килади. Матрицадаги 
ячейкаларнинг сони маълумотлар массивини сақлашга етарли бўлиши керак. 
Ойдинлаштириш тўри – бу умумий ҳолда жадвал ѐки матрица ҳисобланади. 
Ойдинлаштириш тўрида вертикал ва горизонтал бўйича ячейкалар сони 
матрицадаги қатор ва устунлар сонига мос бўлиши керак.
График дастур воситалари ѐрдамида ҳосил қилинадиган матрица 
инглиз терманологиясида тар (карта ) деб номланди. Физикада «Карно карта» 
си тушунчаси мавжуд бўлиб, иссиқлик двигателининг фойдали иш коэффи-
центини ҳисоблашда фойдаланилади. Шу маънода тар (карта) - оддий 
жадвал, бу жадвалда битли информатция («0» ѐки «1») ѐзилади. Шунинг учун 
жадвал «битли карта» (bitmap) номини олди. Бундан келиб чиққан ҳолда 
компьютер графикаси баъзан «битли» (bitmapped) деб аталади. Битли графика 
(bitmapped image) – бу графика кўриниши, унда фазовий ойдинлаштириш 
бажарилади ва элементлардан фойдаланилади. Шундай қилиб компьютер 
хотирасида матрица ташкил этилди, энди уни тўлдириш билан 
шуғулланамиз. 
Тасвирнинг ҳар бир элементини ойдинлаштириш натижасида ўзининг 
уникал адресига эга бўлади. Ҳар бир элемент олдиндан берилган шкалада 
баҳоланиши зарур – бу эса квантлаштириш процедураси ҳисобланади. Тас-
вирларнинг (оқ – қора ранглиси билан чегараланамиз) ягона фарқи ойдин-
лаштириш типига боғлиқ қийматга эга бўлишидир. Квантлаштиришнинг 
характери тасвирдаги дискрет элеметларнинг турли даражадаги ѐритиш 
элементларидан ташкил топганлигидадир.
Тасвирни 
штрихлаштиришда 
фақат 
иккита 
архоматик 
ранг 
фойдаланилади, уларни икки ҳолат сифатида ифодалаш мумкин. Бу икки 
ҳолатни кодлаштириш учун ҳаммаси бўлиб битта иккилик разрияд талаб 
этилади. 
Штрихли тасвир учун квантлаштириш жадвали. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish