Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Ранг модуллари
 
CIE Lab рангли модел 
1920 йилда CIE Lab (Communication Internationale de I`Eclairage – хал-
қаро комиссия, L,a,b – бу системада координата ўқларининг ифодаланиши) 
рангли фазовий моделли ишлаб чиқилди. Система аппаратга боғлиқ 
бўлмаганлиги учун кўп ҳолларда қурилмалар орасида маълумотни ўтказиш 
учун қўлланилади. CIE Lab моделида ихтиѐрий ранг қуйидагича аниқланади; 
ѐруғлик(L) ва унинг хроматик компанентлари: а - параметри яшил рангдан 
қизил ранггача ўзгариш диапазонини, b – параметри кўк рангдан сариқ 
ранггача ўзгариш диапазонини ташкил қилади. CIE Lab моделида рангларни 
қамраб олиш имконияти техник қурилмалар (монитор, принтер)
имкониятларидан юқори бўлганлиги сабабли тасвирни чиқаришдан олдин 
уни ўзгартиришга тўғри келади. Бу модел рангли фотохимик ва полигрифик 
жараѐнларни бир-бирига боғлаш учун ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда бу 
модел Adobe Photoshop дастурида стандарт сифатида қабул килинади. 
RGB рангли модул 
RGB (Red, Green, Blue- қизил,яшил,кўк) рангли модули тасвирни 
экранда таҳрир қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда жуда қулай ва у 
бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта қийматдан фойдаланади. Буни уч ўлчамли 
координата системаси кўринишида ифодалаш мумкин. Ҳар бир координата 
ўқида 0 дан 255 гача диапазондаги битта ранг жойлаштирилади. Натижада 


36 
рангли куб ҳосил бўлади ва унинг ичида RGB модулнинг барча ранглари 
жойлашади. Бу кубнинг ҳажмини ҳисоблаш натижасида RGB модулнинг 
ранглар сони 16 777 216 та бўлиши мумкинлигини аниқлаймиз, уларни 24 
разрядли ранглар платаси ѐрдамида мониторда акс эттириш мумкин. RGB 
ранглар мажмуаси билан ишлаган барча тасвирларни хоҳлаган форматда 
дискка ѐзиш мумкин. RGB ранглар мажмуасидаги айрим ранглар табиатда 
учрамайди. RGB рангли модели аддитив бўлиб, ҳар қандай ранг уч асосий 
қизил, яшил ва кўк рангларнинг турли миқдорлари бирикмасидан ҳосил 
қилинади. Бу эса компьютер графикасини ҳосил қилиш ва қайта ишлашда
асос бўлиб, электрон акс эттириш (монитор, телевизор) учун хизмат қилади. 
Агар асосий рангнинг бир компонентини иккинчисига қўшсак нурланишлар 
йиғиндисининг ѐруғлиги ортади. RGB ранглар мажмуасида оқ ранг учала 
рангларнинг максимал аралашмасидан ҳосил қилинади, қора ранг эса бунинг 
акси ўлароқ олинади яъни минимал аралашмаси.
RGB моделини бирлик куб мисолида кўриб чиқишимиз мумкин. 
кўк ҳаво ранг 
пурпур 
(тўқ- қора
яшил
қизил) 
қизил 
сариқ
1-расм. RGB ранг куби модели. 
Кул ранг кубнинг асосий мажмуаси диоганалида ѐтади. 
2-расм. Асосий рангларнинг жойлашуви 


37 
Бу ранг модели аппарат-қурилмалар учун мўлжалланган бўлиб, рангли 
мониторларда, телевизорларда кенг ишлатилади. 
Бунда асосий ранглар қизил, яшил, кўк ранглар бўлиб, қолганлари 
шуларнинг қўшилишидан ҳосил қилинади. Кубни диоганалларида асосий 
ранглар жойлашган бўлиб, уларни комбинацияси кул рангни беради. R, G, B 
моделга асос қилиб олинганлигини сабаби шундаки, одам кўзини шу 
рангларга таъсири кўпроқ ўрганилган. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish