Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Ранг палитраси
Электрон ранг палитраси компютер графикасида қўлланилиши бўйича 
рассом палитрасига ўхшаш, яъни у ўзида кўп рангларни сақлайди. 
Электрон палитра таркиби бир рангни ўзида сақлайдиган ячейкалардан 
иборат. Палитра аниқ бир ранг моделини қўллайди. Унинг ранглари эса бу 
модул асосида яратилган ранглардан иборат бўлади. 
Интернет тармоғи учун яратилаѐтган тасвирларда хавфсиз палитралар-
дан фойдаланилади. Чунки яратилаѐтган график маълумот минимал ҳажмда 
ва тармокдаги қурилмаларда тасвир ўз аслини йўқотмаслиги зарур. Шунинг 
учун хавфсиз палитра 216 рангни ўзида сақлайди. 
Рангни инсон, миясида ѐруғлик оқимини таҳлил қилиш натижасида 
ҳосил қилади. 
Ёруғлик оқими 3 спектрал ранглар (К, Я, К - қизил , яшил, кўк) 
комбинацияларининг тарқалишидан ҳосил бўлади.
Компьютер графикасида ранг маьлумот тушунувчанлигини ошириш 
учун воситадир.
Рангни бошқариш системалари 
Компьютер графикасининг элементларини яратиш ва кайта ишлашда 
график маълумотларнинг ҳар хил қурилмаларида асл ҳолатда бўлишлиги 
талаб этилади. Компьютер графикасининг қайта ишлаш поғоналарида 
рангларнинг мос тушишини, рангни бошқариш системалари назорат килади. 
Бундай тизимлардан бири CMS (CMS-Color Management System) дир. 
Профиль 
Ҳар бир қурилма ўзининг ички имкониятларига қараб ўз усулида ранг 
чиқаради. Турли хил қурилмаларда рангларнинг мослигини таъминлаш учун 
улар ўзининг шахсий профилига эга бўлиши керак, қайсики қурилмалар аниқ 
бир ранг модулларда рангларнинг фарқини ифодалайди. 
Колибровка 
Ҳар хил платформа, қурилма ва дастурларда рангни бир хилда 
бошқариш системаси мавжуд эмас. Лекин бу турдаги системаларга CMS яқин 
ҳисобланади. Илк бор Сolerunc номи остида CMS ни Apple фирмаси 
операцион системага киритди. У Macentosh компьютерлари сферасида 
нашрга тайѐрлаш, нашр қилиш ва полиграфияда муваффақиятли хизмат 
қилди. Windows 95/98 операцион системаларида Kodak фирмасининг Color 
Matchung Module номи остида CMS тизимлари ишлатилади. 
Компьютер графикасида рангли рухсат этиш тушунчаси қабул 
қилинган (ранг чуқурлиги). Монитор экранида уни ҳосил қилиш учун рангли 
информацияни кодлаштириш усулини аниқлайди. Оқ-қора тасвирни акс 
эттириш учун икки бит разряд етарли. Саккиз разрядли кодлаштириш 256 
турлдаги ранглар жилосини акс этишга имконият беради. Икки байт (16 бит) 
65536 турдаги ранглар жилосини ифодалайди (бундай режим - High Color). 


35 
Йигирма тўрт разрядли кодлаштириш усулида 16 777 216 та рангни ифода-
лаш мумкин. 
Амалий нуқтаи назардан мониторнинг рангли рухсат этиш тушунчаси 
рангли қамраб олишни англатади. Бу ўз навбатида чиқариш қурилма 
(монитор, принтер ва ҳоказо)ларида ранглар диапазонини ҳосил қилишни 
белгилайди. Рангли модел деб аддитив ва субтрактив методлар ѐрдамида 
ишланган ранглар жилоси таркибий компонентларнинг бўлиниш усулларига 
айтилади. Компьютер графикасида асосан RGB, HSB ва CMYR ранг 
моделлари қўлланилади. Рангли моделлар уч ўлчовли координаталар 
системасида жойлашади ва ранглар фазосини ташкил қилиб, Гроссман 
қонунига биноан рангни уч ўлчовли фазодаги нуқта сифатида ифодалаш 
мумкин.
Гроссманнинг биринчи қонуни. Чизиқли боғлиқ бўлмаган ҳар қандай 
рангни учта ташкил этувчи орқали бир қийматли ифодалаш мумкин. Чизиқли 
боғлиқ бўлмаслик - бу ихтиѐрий уч рангдан иккитасини қўшиш орқали 
учинчисини ҳосил қилиш имконияти мавжуд эмас.
Гроссманнинг иккинчи қонуни. Агар ранглар узлуксиз ўзгарса ранглар 
аралашмасининг нурланиши ҳам узлуксиз ўзгаради. Ҳеч қандай ранг йўқки, 
унга яқин бўлган рангни танлаш имконияти мавжуд бўлмаса. 
Гроссманнинг учинчи қонуни. Ранглар аралашмасининг нурланиши 
уларнинг рангига боғлиқ, бироқ унинг спектр таркибига боғлиқ эмас. 
 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish