44
УЧ ЎЛЧОВЛИ ГРАФИКА
Координаталар системалари.
Объектларни моделлаштириш.
Геометрик объектлар.
Ногеометрик объектлар.
Координаталар системалари.
Уч ўлчовли графика илмий текширишларда, инженерлик лойиҳа
ишларида, физик объектларнинг компьютер моделларини қуришда кенг
қўлланилади. Уч ўлчовли графика компьютер графикаси таркибига кирувчи
энг мураккаб ва кенг қамровли йўналишдир. Уч ўлчовли
графика билан
ишловчи фойдаланувчи лойиҳалаш, ѐритиш, объектлар ва камераларни
кўчириш, товуш ва намойиш эффектлардан фойдаланиш каби соҳалардан
билимларга эга бўлиши керак. Бу ерда шу соҳанинг ташкил этувчилари –
фазолар, объектларни моделлаштириш, анимация ѐритиш ва
намойиш
тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Охирги йилларда анъанавий 2D график дастурлар билан уч ўлчовли 3D
моделлаштириш, анимация ва намойиш дастурлари кўп тарқалди. Шу даврда
ишлаб чиқилган дастурлардан Discreet компаниясининг 3D Studio MAX ѐки
Alias Wavefront компаниясининг MAYA дастурлари ўз моҳиятлари бўйича
гибрид график пакетлардир. Чунки улар бир томондан 2D ва 3D векторли
объектлар билан ишлаш имкониятини берса,
иккинчи томондан иш
натижасидан пикселли (растрли) тасвир – алоҳида кадр сифатида ѐки
видеотасмада олинади.
3D
моделлаштиришнинг
хусусиятлари
ва
уларда
анимация
(ҳаракт)ларни қўллаш имконияти уларга бўлган қизиқишни кескин ошириб
юборади. Уларни:
- намойиш эффектрларини кино ва видеоиндустрияда
- телевизион тижоратда (реклама)
- интерактив ўйинларда
- саноат ва архитектура дизайнида (безаш)
- илмий, тиббий ва
суд намойишларида
- ўргатувчи дастурлар ва компьютерда ишлатиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки уч ўлчовли графика дастурлари компьютер
қурилмалари, унинг дастурий таъминоти ҳамда у билан ишловчи дизайнер
билимларига жуда юқори талаблар қўяди.
Уч ўлчовли
графика билан ишлаганда, шакллар ҳосил қилинадиган
фазога алоҳида эътибор бериш керак. Бу ҳолда анъанавий 2D – текислик уч
ўлчовли графика мақсадларига туғри келмайди. 3D – графикада ишчи фазони
шундай ифодалаш керакки, унда нафақат моделлаштирилаѐтган уч ўлчовли
геометрик шаклни, балки унинг геометрик жойлашиши ва ҳолати ҳисобга
олиниши керак. Уч ўлчовли графикада Декарт,
цилиндрик ва сферик
координата системалари ишлатилади.
45
Декарт координата системасида ихтиѐрий P нуқтанинг ҳолати учта
хақиқий сон (координата) билан берилади. Бу сонлар P нуқтанинг учта ўзаро
перпендикуляр ва бўлакларга бўлинган чизиқларга проекцияларидир. Бу
ўқларга координата ўқлари дейилади.
1- Расм. Декарт координаталар системаси.
Одатда бу координата ўқлари (coordinate axis) x ўқи (абцисса), у ўқи ѐки
(ордината) ва z ўқи ѐки (апиликата) орқали белгиланиб, улардаги нуқта
координаталари (x,y,z) кўринишида ифодаланади. (0,0,0) координатали
нуқтага, координата системасининг боши (origin) дейилади.
Таъкидлаш
лозимки бундай тўғри бурчакли координата системаси иккита: ўнг томонли
ва чап томонли бўлиши мумкин. Бу ҳолатларни кузатиш учун қоғозда х ўқи
горизонтал ҳолда, мусбат қийматлари ўнг томонда у ўқини вертикал ҳолда
мусбат қийматлари юқорида чизиб, z ўқининг мусбат қийматлари кузатувчи
томонида бўлса, система ўнг томонли, акс ҳолда чап томонли бўлади.
Цилиндрик координата системасида фазодаги нуқтанинг ҳолати учта
координата билан аниқланади (r, θ, z).
Do'stlaringiz bilan baham: