Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Растрли (нуқтали) графика



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Растрли (нуқтали) графика. 
Растрли (нуқтали) графикада тасвирлар нуқталардан ҳосил қилинади. 
Шунинг учун унинг асосий тушунчаси – ―рухсат‖ (бир бирлик узунликка 
тўғри келадиган нуқталар сони) бўлиб, унинг қуйидаги шакллари мавжуд: 
Оригиналга рухсат 
Экранда тасвирга рухсат 
Қоғозга чиқаришга рухсат 
Оригинал (асл)га рухсат 1 дюймдаги нуқталар билан ўлчаниб, 
компьютерга киритилаѐтган тасвир сифати файл катталигига, кодлаштириш 
усули (таянч шаклни ҳосил қилиш усули) ва бошқа параметрларга боғлиқ 


42 
бўлади. Тасвир сифатига қўйилган талаб қанча катта бўлса оригинал (асл)га 
рухсат шунча катта бўлади. 
Экранда тасвирга рухсат деганда биз монитор (экран)да ҳосил 
бўладиган тасвирнинг парметрларини тушунамиз. Тасвир нусхасини экранда 
ҳосил қилувчи оддий нуқта пиксел дейилади.
Пиксел катталиги экранда тасвирга рухсат билан оригинал (асл)га 
рухсат орасидаги масштабга боғлиқ. 
Диагонали 20-21 дюймли экранларга 640*480, 800*600, 1024*768, 
1280*1024, 1600*1200, 1600*1280, 1920*1200, 1920*1600 нуқтали стандарт 
экранда тасвирга рухсат берилган. 
Экрандан нусха олиш учун (экран тасвирини принтерда оддий қоғозга 
чиқариш учун) 72 dpi, рангли ѐки лазерли принтерда тасвир ҳосил қилиш 
учун 150-200 dpi, фотоэкспонентловчи қурилма учун 200-300 dpi рухсат 
бериш кифоя. 
Линиатура ва динамик диапазон. 
Қаттиқ қоғоз ѐки экранда ҳосил қилинадиган растрли тасвирда 
нуқталар катталиги оргинал тасвирни растрлаш параметрига боғлиқ. 
Оргинални растрлашда чизиқлар тўри ўтказилади ва ҳосил бўлган ячейкалар 
растралар элементларини ҳосил қилади. Растр тўрининг частотаси 1 
дюймдаги чизиқлар сони билан ўлчаниб, линиатура деб аталади. 
1 дюймдаги чизиқлар сони =lpi
Растр нуқтаси катталиги ҳар бир элемент учун алоҳида бўлиб, ѐруғлик 
тони интенсивлигига боғлиқ. Интенсивлик қанча катта бўлса, растр элементи 
зичроқ тўлдирилган бўлади, яъни ячейкага абсолют қора ранг тўғри келса у 
растр нуқта катталиги растр элементи катталиги билан бир хил бўлади. 
Демак, 100% тўлдирилган. ABS оқ рангли 0% тўлдирилган бўлади. Амалда 
тўлдириш 3% дан 98% гача бўлиши мумкин. 
Растр элементлари марказлари орасидаги бўшлиқларни камайтириш 
орқали бир хил рангли, масалан, қора рангни ҳосил қилиш мумкин. Бу усул 
амплитудали модуляциялаш деб аталади.
Частотали модуляциялаш усулида тон интенсивлиги ѐнма-ѐн 
жойлашган бир хил ўлчамли нуқталар орасидаги масофа ўзгариши билан 
тартибга солинади. Бошқача қилиб айтганда, частотали модуляцияланган 
растрларда ҳар хил интенсивлик растр ячейкаларда бошқа-бошқа сонли 
нуқталар мавжуд бўлади. Частотали модуляция усули оптимал усул бўлиб, 
тасвирлар аниқроқ ҳосил бўлади. 
Стахастик растрлар усули деб аталувчи растрлашда тасвир частотали 
модуляцияга қараганда аниқроқ ҳосил бўлади. 
Бу усулда муайян растр ячейкасида талаб қилинадиган тасвирни ҳосил 
қилиш учун нуқталар сони ҳисобланади. Кейин эса ячейка ичида шу 
нуқталар оралиқлари бир хил бўлмаган ҳолда жойлаштирилади. Шунинг 
учун бу усулда растр линиатураси тушунчаси ўз кучини йўқотади. Бу усул 
билан ишлаш учун махсус ресурслар мавжуд бўлиши керак ва у 
полиграфияда қўлланилади. 


43 
Тон интенсивлиги (ѐруғлиги) 256 босқичдан иборат бўлади. Юқори 
босқич инсон кўзига таъсир қилса, паст босқичда тасвир яхши ҳосил 
бўлмайди. 256 босқичга эришиш учун растр ячейкасининг катталиги 
256=16*16 нуқта бўлиши керак. 
Одатда лазерли принтерлар учун 65-100 lpi, газеталар учун 65-85 lpi, 
журнал ва китоблар учун 85-133 lpi, тижорат-рекламалар учун 133-300 lpi 
линиатурадан фойдаланилади. 
Тонли тасвир сифатини динамик диапазон (D) деган тушунча орқали 
аниқланади.
Одатда оптик муҳитлар учун (ѐруғлик ўтказувчи) динамик диапазон 
нолдан тўртгача, ѐруғликни қайтарувчи текислик учун нолдан иккигача 
бўлади. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish