Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш асосидир



Download 265,89 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana11.04.2023
Hajmi265,89 Kb.
#927121
1   2   3   4
Bog'liq
610-Текст статьи-1414-1-10-20191228

Keywords:
accounting, accounting system, accounting policy, working chart of 
accounts, depreciation, double entry, business entity 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Миромонович 
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасида аҳоли фаровонлигини 
ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби 
дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 
минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилганлигини гапириб ўтди. 



2019 йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми 
ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди.
Республикамизда амалга оширилаётган бундай иқтисодий ислоҳатлар 
натижаси албатта иқтисодиётимизда фаолият кўрсатаётган корхона ва 
ташкилотларнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Иқтисодий 
эркинлик туфайли ҳозирда барча фаолият кўрсатаётган корхоналар ўзини-ўзи 
бошқариш, маблағ билан таъминлаш босқичига ўтди. Ишлаб чиқаришни 
бошқаришни такомиллаштириш кўп жиҳатдан корхона маблағлари ва 
манбалари тўғрисида маълумот берувчи бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг 
сифат даражасига боғлиқдир. Бугунги кунда корхоналарда ташкил қилинган 
бухгалтерия ҳисоби нафақат маълумот бериш билан шуғулланмасдан балки 
маблағларнинг ишлатилишини назорат қилади, талан-тарож бўлишини ва 
унумсиз харажатларнинг олдини олади, корхона истиқболини белгилашда 
фаол қатнашади.
Корхоналарда ташкил қилинган бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг 
сифати корхонада эришилаётган самарадорлик даражаси билан ўлчанади. 
Бундан кўриниб турибдики ҳисоб маълумотларининг сифати билан 
самарадорлик бир-биридан ажралмас кўрсаткичдир. Қаерда ҳисоб-китоб 
ишлари тўғри йўлга кўйилган бўлса ўша ерда самарадорлик бор ёки бошқача 
қилиб айтганда, бухгалетрия ҳисоби корхона иқтисодининг қон айланиш 
тизимини ташкил қилади деса бўлади. Шу боис ғарб давлатларида «Ҳисоб - бу 
тадбиркорликни тили» деган ибора мавжуд.
Ҳисоб тизимининг такомиллашуви ҳамда маълумотлар сифатини ошиши 
корхоналарда олиб борилаётган ҳисоб сиёсатига боғлиқдир.
Ҳисоб сиёсати – бу бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда умумқабул 
қилинган меъёрий ҳужжатлар, тамойил ва усулларни хўжалик юритувчи 
субъект ўзининг хусусиятларига мос ҳолда қўллашини ифодаловчи ҳуқуқий 
кучга эга бўлган ҳужжатлар мажмуасидир. 
Бундай таъриф беришнинг бир неча асос ва сабаблари бўлиб, 
биринчидан, умумқабул қилинган меъёрий ҳужжатлар масалан, «Маҳсулот 
(иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича харажатлар таркиби ва 
молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги низомда 
корхоналар ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ушбу низом асосида ўз 
ишчи низомларини ишлаб чиқадилар ва буни ўз ҳисоб сиёсатларида кўрсатиб 
ўтадилар, деб таъкидланади. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандартининг айримлари ҳам корхона хусусиятига боғлиқ ҳолда қайта ишлаб 
чиқилиши ва ўз ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши айтиб ўтилган.
Масалан, 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар» номли стандартда асосий 
воситаларга амортизация ҳисоблашнинг тўрт усули келтирилган ва корхоналар 
ўзига мос ҳолда улардан бирини қўллаши ҳамда бу усулни ҳисоб сиёсатида 
кўрсатиши кераклиги айтиб ўтилган ёки 21- сонли «Хўжалик юритувчи 
субъектларнинг 
молиявий-хўжалик 
фаолияти 
бухгалтерия 
ҳисоби
счётларининг режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли стандартда
ҳам хўжалик юритувчи субъектлар ушбу счётлар режаси асосида ўзининг 
ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ишчи счётлар режасини 



ишлаб чиқиши ҳамда ўз ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши таъкидлаб ўтилган ва 
ҳоказо. Демак, булардан кўриниб турибдики, киритилган ўзгаришлар, усуллар
ва тамойиллар қандайдир ҳужжатларда ифодаланиши лозимдир. 
Иккинчидан, ҳисоб сиёсатида кўрсатиб ўтилган ёки кўрсатиб ўтилади, 
деган оғзаки гаплар бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос бўлмайди. 
Бухгалтерия ҳисобининг усулларидан бири бу - ҳужжатлаштиришдир, 
яъни хўжаликда содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида оғзаки гаплар асос
бўлмасдан, фақат бухгалтерия ҳужжатлари асосида маълумотлар тан олинади 
ва хўжалик жараёнлари содир бўлиши биланоқ улар бухгалтерия ҳисоби 
ҳужжатларида расмийлаштирилади. Бу эса ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи 
субъектлар хўжалик фаолиятини юритишни белгиловчи ҳужжат эканлигидан 
далолат беради. 
Учинчидан, ҳисоб сиёсати ҳужжат сифатида ташкилий ва техник 
жиҳатларга эга бўлиб, у хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки масъул 
ходимлар томонидан тасдиқланади. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий 
- хўжалик фаолияти текширилаётган пайтда, у киритилган ўзгаришлар ва қабул 
қилинган 
қарорларни 
тасдиқловчи 
ҳужжат 
сифатида 
текширувчи 
ташкилотларга тақдим қилинади. 
Келтирилган таҳлилий асослардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳисоб 
сиёсати - бу оддий бир атама ёки мавҳум нарса эмас экан, балки у маълум 
кўриниш, мазмун, қонуний ва ҳуқуқий кучга эга бўлган бухгалтерия ҳисоби 
ҳужжатларининг мажмуасини ташкил этади. 
Ҳисоб сиёсати бажарилиши лозим бўлган тамойиллар ва қоидалар 
йиғиндиси асосида шаклланади. Бундай тамойил ва қоидаларнинг мавжудлиги 
бозор иқтисодиёти шароитида корхона мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисида 
тўла ва ҳаққоний маълумотларни шакллантириш, тадбиркорларнинг ўзаро 
мулоқот воситаси сифатида намоён бўлиши, макроиқтисодий кўрсаткичлар 
тизимининг асосий қисми бўлган бухгалтерия ҳисобининг мақсад ва 
вазифалари билан тушунтирилади. Тамойиллар ва қоидалар ҳисоб сиёсатини 
ишлаб чиқиш жараёнида корхонада ҳисоб тизими қурилишининг меъёрларини 
ўрнатади. 
Хўжалик юритувчи субъект миқёсида шакллантириладиган ҳисоб 
сиёсатининг бош мақсади - ўзининг фаолиятини юқори савияда ташкил этиш, 
фаолияти тўғрисида тўла объектив ва ҳаққоний ахборотни шакллантириш, 
натижада бу фаолиятни самарали тартибга солиб туришдир.
Ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллашда бухгалтерия ҳисобининг асосий 
талабларидан (тамойилларидан) келиб чиқиши керак. 1-сон БҲМСга мувофиқ 
асосий тамойиллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: ҳисоблаш тамойили; 
ҳисобни икки ёқлама ёзув орқали юритиш; узлуксиз хўжалик операциялари; 
активлар ва пассивларни пул кўринишида ифодалаш; ҳаққонийлик; огоҳлик; 
шаклдан мазмуннинг устунлиги; кўрсаткичларнинг мослиги; молиявий 
ҳисоботнинг нейтраллиги; активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқатда 
баҳоланиши; ҳисобот даври фойда ва зарарларининг мослиги; тушунарлилик; 
аҳамиятлилик; ҳаққоний тақдим қилиниши; тугатилганлик; тартиблилик; ўз 



вақтида тақдим қилишлик; оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро боғлиқлиги); 
объективлик [2].
Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда Ю.М.Иткин қуйидаги тамойиллардан 
келиб чиқиш зарурлигин таъкидлайди: мол-мулк холислиги; мунтазамлилик; 
кетма-кетлик; муваққат аниқлик; тўлиқлик; эҳтиёткорлик; мазмуннинг шаклдан 
устуворлиги; бир хиллик; қопламаслик; фойдалилик; нейтраллик [4]. Бу 
келтирилган тамойилларга муаллиф қўшилади. Аммо булардан ташқари ҳисоб 
сиёсатини шакллантириш жараёнидаги тамойиллар ҳам мавжуд ва бу миллий 
стандартда кенгроқ ўз аксини топган.
Ҳисоб сиёсатини шакллантириш борасида, «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасида бухгалтерия ҳисоби субъектининг 
раҳбари ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини 
таъминлаши шарт деб ёзиб қўйилган [1]. 
Бунга мувофиқ корхона ҳисоб сиёсатини шакллантиришда қуйидагилар 
ўз тасдиғини топиши лозим: 
- ҳисоб ва ҳисоботни тўлақонли ва белгиланган вақтда асосий ва илова 
ҳисобларни ўзида мужассамлаштирган бухгалтерия ҳисоби счетларининг ишчи 
режаси; 
- хўжалик жараёнларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган 
бирламчи ҳужжатлар шакли, шунингдек ички бухгалтерия ҳисоботини юритиш 
учун зарур бўлган ҳужжатлар шакли; 
- мажбуриятлар ва мулк турларини баҳолаш усули ҳамда инвентаризация 
ўтказиш тартиби; 
- ҳисобот ахборотларини қайта ишлаш технологияси ва ҳужжат 
айланмаси қоидалари; 
- хўжалик жараёнлари устидан назорат қилиш тартиби; 
- бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳал этилиши зарур бўлган бошқа бир 
қатор масалалар. 
Шаклланаётган ҳисоб сиёсати олдидаги вазифалар кўп жиҳатдан корхона 
ривожланишининг тактик ва стратегик йўналишларига боғлиқ. Шу боис, 
бизнинг фикримизча, ҳисоб сиёсати корхона томонидан қабул қилинган ҳисоб 
ва молиявий стратегия асосида шаклланиши лозим. Ҳисоб стратегияси деганда, 
бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасидаги ва молиявий стратегияни амалга 
оширишни, узоқ давр мобайнида ҳисоботни тузиш воситалари ва мақсадларини 
белгилаб берувчи стратегия тушунилади. 
Ҳисоб стратегиясининг асосий мазмунини стратегик мақсадлар 
шунингдек, ҳар йили ҳисоб сиёсатини шаклланишининг қоида ва 
тамойилларини аниқлаб олиш ташкил этади.
Ҳисоб стратегиясининг вазифалари: 
- аниқ йўналишлар бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва 
юритишнинг муайян усулларини қайд этиш; 
- бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги стандартлар ва амалдаги меъёрий 
тартиблардан келиб чиққан ҳолда, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг янги 
усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш; 



- корхонада ҳужжат айланмаси, ҳисоб регистрларининг янги тизими, 
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг компьютер тизимини жорий қилишнинг 
вақтинчалик графигини белгилаш.
Ҳисоб стратегияси ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва тартибга 
солишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ҳисоб стратегиясига корхона ҳисоб 
сиёсатининг ҳаракатини белгилаб берувчи, деб таъриф бериш мумкин. Ҳисоб 
стратагияси ҳисоб сиёсатидан фарқли равишда корхона ҳисоб фаолиятининг 
стратегик жиҳатларини қамраб олади ва узоқ муддатли амал қилиш характерига 
эга.
Шундай қилиб, назарий манбаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва 
умумлаштириш, ҳисоб сиёсатининг ҳозирги аҳволини тадқиқ қилиш, 
шунингдек, амалий материалларни қайта ишлаш ҳисоб тизимига доир қуйидаги 
хулосаларни чиқариш ва таклифларни киритиш имконини берди: 
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсатига доир иқтисодчи 
олимларнинг келтирган таърифларини ўрганиб, таҳлил қилиб, корхонанинг 
ҳисоб сиёсати тушунчасига янгича таъриф берилди. Бизнинг фикримизча, 
«Ҳисоб сиёсати - бу бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, юритиш ва 
молиявий ҳисоботни тузишнинг муқобил тамойиллари ва қоидаларига 
асосланиб, хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан қабул қилинган 
мақбул усуллар ва қоидалар мажмуасидир». 
2.
Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг 
услубларини қўллашни кўриб чиқишда ҳисоб сиёсати тамойилларига жавоб 
бериши аниқланди. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш борасида, «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ 
корхона ҳисоб сиёсатини 
шакллантиришда қуйидагилар ўз тасдиғини топиши лозим: 
- ҳисоб ва ҳисоботни тўлақонли ва белгиланган вақтда асосий ва қўшимча 
ҳисобларни ўзида мужассамлаштирган бухгалтерия ҳисоби счетларининг ишчи 
режаси; 
- хўжалик жараёнларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган 
бирламчи ҳужжатлар шакли, шунингдек ички бухгалтерия ҳисоботини юритиш 
учун зарур бўлган ҳужжатлар шакли; 
- мажбуриятлар ва мулк турларини баҳолаш усули ҳамда инвентаризация 
ўтказиш тартиби; 
- ҳисобот ахборотларини қайта ишлаш технологияси ва ҳужжат 
айланмаси қоидалари; 
- хўжалик жараёнлари устидан назорат қилиш тартиби; 
- бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳал этилиши зарур бўлган бошқа бир 
қатор масалалар. 
3.
 
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг аниқ бир 
йўналиши бўйича корхонанинг ҳисоб сиёсатини шакллантиришда, 
бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимига кирадиган меъёрий 
ҳужжатлар ва қонунларда кўзда тутилган усулнинг бир нечта вариантларидан 
биттасини танлаш орқали амалга оширилади. Корхонада танланган ҳисоб 
сиёсати бухгалтерия ҳисоби тизимини тўлалигини таъминлаши лозим. 
Шунинг учун у ҳисоб жараёнининг барча жиҳатларини қамраб олиши керак, 



яъни: услубий, техник ва ташкилий жиҳатлари. Ушбу жиҳатлар назарий 
жиҳатдан асосланиб, барча ишлаб чиқариш хўжалик юритувчи субъектларда 
қўллаш учун тавсия этилади. 
4.
 
Ҳисоб сиёсатининг техник жиҳатидаги асосий масалалардан бири, 
бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар айланиши ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, 
хўжалик юритувчи субъектларда ҳужжатлар айланишини ишлаб чиқиш учун 
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: 
а) хўжаликда содир бўладиган операцияларни таҳлил қилиш ва 
туркумлаш; 
б) операцияларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган даслабки 
ҳужжатларни белгилаш ва ишлаб чиқиш; 
в) ҳужжатларнинг тузилиш жойлари ва тузувчиларни аниқ кўрсатиш; 
г) ҳужжатларнинг ҳаракати ва қайта ишлаш муддати ҳамда тартибини 
белгилаш. 
5.

Download 265,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish