2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet513/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
етди
6

Маълумотларга кўра, собиқ СССРнинг бир қатор ҳудудларидан Ўзбекистон ССРга кўплаб 
миқдорда аҳолининг кириб келиши 1930
-
йилларга тўғри келади. Бунинг ҳам ўзига ҳос сабаблари 
бор эди. Жумладан, Россияда бошланган очарчилик оқибатида, асосан, рус миллатига мансуб 
аҳоли кириб келган. Масалан, 1930 йилга келиб республикага 15 минг турли касб ишчилари кўчиб 
келиб, корхона ва ташкилотларга жойлашдилар. Биринчи беш йилликнинг ўзида Ўзбекистондаги 
йирик корхоналарда 57 минг ишчи ишлаган бўлса, шундан фақатгина 4 мингтаси маҳаллий миллат 
вакиллари эди, холос. Ўзбекистонга корхоналар қурилиши учун 1933 йилда 3 062, 1934 йилда 3 
500, 1935 йилда 3000 ишчи ва хизматчилар четдан кириб келдилар. 1933
-
1938 йиллар оралиғида 
Ўзбекистонга кириб келган 650 минг нафар ишчилардан 94,3 минг нафари Россиядан кириб 
келган ишчилар эди
7

1939 йилги аҳоли рўйхатларида келтирилишича, маҳаллий миллат вакилларидан қишлоқ 
хўжалик ишларида банд бўлган раҳбар кадрлар сони 7066 нафардан иборат бўлиб, шундан 
эркаклар 6430 кишини, аёллар 636 кишини ташкил этган. Улар орасида ўзбеклар 2078 нафар 
бўлиб, уларнинг 2054 нафари эркаклар, 24 нафари аёллар эди. Шунингдек, республикада фаолият 
кўрсатган 26357 нафар тракторчиларнинг 25705 нафарини эркаклар, 652
 
нафарини хотин
-
қизлар 
ташкил этган. Тракторчилар ичида ўзбеклар жами 19223 нафар бўлиб, эркаклар 18737, хотин
-
қизлар 486 нафардан иборат бўлган
8

Совет ҳукуматининг ташаббуси билан Ўзбекистонга кўплаб миқдорда ишчиларнинг 
кўчириб келиниши аянчли ижтимоий муаммоларга олиб келди. Жумладан, республикада 
ишсизлар муаммоси пайдо бўлди. 1926 йилги аҳоли рўйхати ўтказилган пайтда Ўзбекистонда 15,3 
минг ишсизлар рўйхатга олинган бўлса, бу кўрсаткич 1928 йилларнинг ўрталарига келиб икки 
баробарга ортди. Рўйхатга олинган ишсизларнинг 44 фоизи ишчилар, 44 фоизи хизматчилар, 7 
фоизи уста
-
ҳунармандлар, 5 фоизи қишлоқдан шаҳарга келиб иш қидириб юрган деҳқонлар эди. 
1928 йилга келиб ишсизлар сони 48 минг нафарни ташкил этди
9

Йирик саноат корхоналарида ишлайдиган ишчиларнинг асосий қисми четдан кириб келган 
аҳоли вакилларидан иборат бўлиб, маҳаллий миллат аҳолиси эса асосан иккинчи даражали оғир 
шароитлардаги ишларга жалб қилинган эди. Ўзбекистонга ишчиларнинг кўчириб келтирилиши ва 
бу
ерда ишсизлар сонининг ортиб бориши ҳукумат вакилларини ташвишга солиб қўйган эди. 
Ҳукумат вакили Файзулла Хўжаев 1929 йил советларнинг III съездида сўзга чиқиб, Ўзбекистонда 
ишсизлар сонининг ортиб боришига асосий сабаб кўчириб келтирилган аҳоли эканлигини 
таъкидлаган эди
10

1939 йилги рўйхат пайтида Ўзбекистонда 253,4 минг косиб ва ҳунармандлар рўйхатга 
олинган бўлиб, уларнинг 184 минг нафаридан 97,6 минг нафари пахтани қайта ишлаш билан, 41 
минг нафари кийим
-
кечак тайёрлаш, 10,3 минг нафари озиқ
-
овқат маҳсулотларини тайёрлаш, 11 
минг нафари қурилиш
-
таьмирлаш ишлари билан, 90 минг нафари юк ташиш, 7,3 минг нафари 
металлга ишлов бериш соҳаларида фаолият
 
юритган. Қолганлари эса ёғочга ва терига ишлов 
бериш, оёқ кийимлар тайёрлаш ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борганлар.
Аҳолининг Европа қисмидан кириб келган уста ва ҳунармандларнинг асосий қисми вино ва пиво 
тайёрлаш, Европача кийим
-
кечак ва оёқ кийимлар тайёрлаш, қурилиш
-
таьмирлаш ишлари, соат 
таъмирлаш, суратга олиш, оптик маҳсулотларни таъмирлаш каби ишлар билан банд бўлганлар.
11
6
Усмонов Қ., Содиқов М., Бурхонова С. Ўзбекитон тарихи. Олий ўқув юртларининг барча бакалавр 
йўналишлари учун (тарих йўналишидан ташқари). Дарслик. –
Т.: Иқтисод
-
молия, 2016. –
Б. 279.
7
Ата
-
Мирзаев О., Гентшке В., Муртазаева Р. Межнациональная толерантность в Узбекистане. 
Т.:Университет, 2002. –
С
.100.
8
Нуруллаев А.Н. Сельскохозяйственный отряд рабочего класса Узбекистана в период строительства 
социализма (1924
-1941 
гг.)


Т
.
: Фан
, 1976. 

С
. 87. 
9
Махкамова Н.Р. Социальная структура обшества на территории Узбекистана: традиции и трансформации
(конец XIX в.
-30-
Е
-
е годы XX в.)

Т.: Алоқачи, 2009. –
Б.133
-134. 
10
Ўша жойда.–
Б.134.
11
Ўша жойда.–
Б.22
-23. 


483 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish