1-расм. Меҳмонхона хўжаликлари молиявий ре-
сурслари манбалари ва жойлаштириш
йўналишлари.
Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
147
1-расмда меҳмонхона хўжаликлари молия-
вий ресурсларининг шакл-лантириш манбала-
ри ва жойлаштириш йўналишлари келтирил-
ган. Бозор иқтисодиёти шароитида барча субъ-
ектлар
сингари,
меҳмонхона
хўжалик-
ларининг молиявий ресурсларини шаклланти-
ришда ўз маблағлари муҳим молиявий манба
бўлиш билан бирга, маблағлар таркибида асо-
сий улуш (80-85%)ни ташкил этади.
Меҳмонхона хўжаликлари ўз маблағлари
устав капитали, қўшимча капитал, тақсимлан-
маган фойда, соф фойда ва бошқа маблағ-
лардан ташкил топади. Агар меҳмонхона
хўжаликлари акциядорлик жамиятлари шакли-
да ташкил топадиган бўлса, уларнинг устав
капитали минимал даражаси 400 минг АҚШ
доллари эквивалентида бўлиши лозим
1
.
Меҳмонхона хўжаликлари устав капитали
битта акциядор ёки бир неча акциядорларнинг
пай тўловлари асосида шакллантирилиши
мумкин, устав капитали уларнинг молиявий
ресурслари таркибида сезиларли даражада
юқори улушга эга бўлган ва молиявий
жиҳатдан барқарор манба ҳисоб-ланади.
Таҳлиллар ва ўрганишлар натижаси шуни
кўрсатмоқдаки, меҳмонхона хўжаликлари ус-
тав капитали кўпчилик ҳолларда битта акция-
дор томонидан шакллантирилади, бир неча
акциядорлар томонидан шакллантирилгани
ҳам деярли бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар-
дир.
Албатта, бундай ҳолат меҳмонхона хўжа-
ликлари молиявий ресурс-ларини бошқариш
самардорлигига салбий таъсир кўрсатадиган
омил ҳисобланади. Чунки, бозордаги рақобат,
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятлар
меҳмонхона хўжаликлари акциядорлари мо-
лиявий ресурслари ҳолатига бевосита бўлма-
сада, билвосита салбий таъсир кўрсатади. Агар
уларнинг устав капитали биргина ёки ўзаро
бир-бирига боғлиқ шахсларнинг пай улушлари
асосида шакллантирилган бўлса ушбу таъсир
янада кучлироқ бўлади. Чунки, ҳозирги шаро-
итда бир ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ акция-
дорларнинг
молиявий
ресурслари
билан
боғлиқ
муаммоларнинг
вужудга
келиши
эҳтимоли юқорироқ ҳисобланади. Бу жараён
меҳмонхона хўжаликлари молиявий ресурс-
ларни шакллантириш сифати ва самара-
дорлигида намоён бўлади.
Хўжалик (меҳмонхона)нинг устав капита-
лини
шакллантириш
мақсадида
номинал
баҳоларда муомалага чиқарилган акциялар бо-
1
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлдик
жамиятлари ва акциядорлик ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири), 2014
йил 6 май. 17-модда.
зор баҳосининг ортиши натижасида қўшимча
капитал манбаси ҳам вужудга келиши мумкин.
Ушбу манбанинг вужудга келиши учун
хўжаликнинг муомалага эмиссия қилинган ак-
цияларининг бозор қиймати (баҳоси) номинал
қийматидан ижобий фарқ қилиши зарур
бўлади, айнан шу ижобий фарқ хўжаликнинг
қўшимча капитал манбаси сифатида ҳисобга
олинади.
Меҳмонхона хўжаликларида қўшимча ка-
питалнинг вужудга келишига қатор омиллар
таъсир қилади. Хусусан, меҳмонхонанинг ну-
фузи, хизматлар сифати, жойлашган ҳудудда
инфратузилманинг ривожланганлик даражаси
ва бошқалар шулар жумасидандир. Булардан
ташқари, мамлакатда қимматли қоғозлар бозо-
рининг ҳолати, бозор механизмларининг жо-
рий этилганлик даражаси, миллий валютанинг
барқарорлиги каби макроиқтисодий кўрсат-
кичлар ҳам меҳмонхона хўжаликлари акцияла-
рининг баҳосига бевосита ва билвосита таъсир
қилади.
Таъкидлаш жоизки, меҳмонхона хўжалик-
лари молиявий ресурслари таркибида қўшимча
капитал манбасининг вужудга келиши, унинг
улушини юқорилиги уларнинг молиявий ре-
сурсларини бошқариш стратегиясини оқилона
ва самарали йўлга қўйилганлигидан далолат
беради.
Меҳмонхона хўжаликлари молиявий ре-
сурсларини шакллантириш манбалари ҳақида-
ги маълумотларни ўзида акс эттирган 1-расмда
уларнинг ўз маблағлари таркибида, юқорида
таъкидлаганимиздек, тақсимланмаган фойда ва
соф фойда моддалари ҳам ўрин олади.
Меҳмонхона хўжаликлари ўз маблағлари тар-
кибида тақсимланмаган фойда ва соф фойда-
нинг вужудга келиши, биринчидан уларнинг
асосий фаолияти самарали ташкил этилганли-
гини англатса, иккинчидан, ушбу молиявий
манбалар меҳмонхона хўжалиги учун барқарор
ва арзон молиявий манбалар ҳисобланади.
Барқарорлиги
шундаки,
ушбу
манбалар
меҳмонхона хўжаликлари томонидан фойдала-
нилганда уларни қайтариш билан боғлиқ риск
даражаси деярли мавжуд бўлмайди. Арзонлиги
хусусида гап кетганда, шуни таъкидлаш жоиз-
ки, меҳмонхона хўжаликлари ушбу маблағлар
учун фоиз тўловларни амалга ошириш мажбу-
риятини олмайди.
Булардан кўриниб турибдики, меҳмонхона
хўжаликлари молиявий ресурсларини шакл-
лантиришда тақсимланмаган фойда ва соф
фойда манбаси мавжудлиги ижобий натижа
сифатида баҳоланса, бошқариш нуқтаи наза-
ридан осон ҳисобланиб, бошқа манбалар син-
гари қўшимча зиддиятларни вужудга келтир-
майди.
Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
148
Меҳмонхона хўжаликлари асосий хизмат
кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш, хизматлар
сифатини ошириш ва бошқа қатор мақсадлар
учун банк кредитларини олиши ёки ҳамкор
ташкилотларнинг
вақтинчалик
молиявий
қарзларидан фойдаланишлари мумкин. Одатда,
меҳмонхона хўжаликлари молиявий ресурсла-
ри
таркибида
кредитлар
ва
молиявий
қарзларнинг улуши 15-25 фоизни ташкил эта-
ди. Меҳмонхона хўжаликлари молиявий ре-
сурсларини бошқаришда банк кредитлари ва
молиявий қарзларнинг улуши, уларнинг жой-
лаштирилиши ва иқтисодий самарадорлиги
каби
жиҳатларига
эътибор
қаратилади.
Таъкидлаш жоизки, банк кредитлари ва молия-
вий қарзлардан барча меҳмонхона хўжалик-
ларида фойдаланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |