Литература:
1. Аронов И.В.и другие. О моделях систем
управления //Стандарты и качество. - 2003. - № 2.
2. Гагарина Л.Г. Основы метрологии, стандарти-
зации и сертификации. / Епифанов ТВ // М.: ФО-
РУМ: ИНФРА - М, 2005. - 96 с.
3. Москвин В.А. Управление качеством в бизне-
се: Рекомендации для руководителей предприятий,
банков и риск- менеджеров. -М.: Финансы и стати-
стика, 2006. — 384 с:
4. Мишин В.М. Управление качеством: Учеб.
пособие для ВУЗов. — М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2000. -
303 с.
5. Суюнов А. Модернизация экономики капи-
тального строительства на основе совершенствова-
ния инвестиционных процессов. Монография. – Т.:
«Фан ва технология», 2010.-162с.
6. Суюнов А. Особенности управления качест-
вом работ в строительстве при реализации инвести-
ционных проектов// Всероссийская научная конфе-
ренция с элементами научный школы для молоде-
жи «Научные чтения памяти Ю.Б. Монфреда»
Сборник докладов – Москва, МГСУ, 2011. с. 265-
271.
МЕХМОНХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Рахимов С. А. (СамДАҚИ)
В статье изучены теоретеческие аспекты и определено значения формирования и размещение финансо-
вых ресурсов гостиничных хозяйств, а также важность оптимальных партнерских отнашений сформирован-
ных на выводах и рекомендациях.
The article studied teoretecheskie aspect and determine the value of the formation and allocation of financial re-
sources, the hotel industry, as well as the importance of optimal partnerships formed on the findings and recommen-
dations..
Бугунги кунга қадар дунёда давом этаётган
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, халқаро
молия ва истеъмол бозорларида баҳоларнинг
беқарорлиги, миллий иқтисодиётнинг модер-
низациялашуви каби қатор жараёнлар хизмат
кўрсатиш субъектлари, жумладан меҳмонхона
хўжаликлари олдига ўз хиз-матларини халқаро
андозалар даражасига етказиш, қўшимча ва
замонавий хизмат йўналишларини ташкил
этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада
оширишни талаб этмоқда.
Буларнинг барчаси меҳмонхона хўжалик-
лари молиявий ресурсларини шакллантириш
йўллари
орқали
уларнинг
барқарорлиги,
кўлами ва самарали жойлаштирилиши ҳамда
келгусида такомиллаштирилиши билан бево-
сита боғлиқ бўлиб, айнан шу жараён уларнинг
молиявий ресурсларини оптималлаштириш
заруриятини келтириб чиқаради.
Ваҳоланки, меҳмонхона хўжаликлари мо-
лиявий ресурсларини самарали бошқариш,
нафақат уларнинг хизмат кўрсатиш сифатини,
кўламини ҳамда ҳажми ва мижозлар сонини
оширишга, балки мамлакатда қўшимча хизмат
кўрсатишга доир иш ўринларини яратиш
орқали миллий иқтисодиётнинг ижтимоий-
иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хиз-
мат қилади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонда бозор муноса-
батларининг такомиллашуви ва иқтисодий
рақобатнинг чуқурлашуви, хизмат кўрсатиш
тармоқларининг ривожланиши ва улар ўрта-
сида
рақобатнинг
кучайиши
меҳмонхона
хўжаликлари молиявий ресурсларини барқарор
манбалар
ҳисобидан
шакллантириш
ва
иқтисодий жиҳатдан самарали мақсадларга
жойлаштириш аҳамиятини оширмоқда.
Меҳмонхона хўжаликлари молиявий ре-
сурсларини шакллантириш бошқа хўжалик
субъектлари молиявий ресурсларини шакллан-
тиришдан жиддий фарқ қилиб, ушбу фарқ
уларнинг молиявий ресурсларининг манба-
лари ва жойлаштирилиши билан боғлиқдир.
Қуйидаги расмда меҳмонхона хўжаликлари
молиявий ресурслари манбалари ва жойлашти-
риш йўналишлари ҳақидаги маълумотлар кел-
тирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |