8
учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий
одатлар ҳосил бўлади.
Тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри
уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий
таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж
ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи
омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг
уларга муносабатига
боғлиқлигини
кўрсатади.
Бола
фаолиятини
уюштиришгина
эмас,
балки
тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан турли кечинмаларни қандай англаши,
баҳолаши, ҳис қилиши, улардан ўзи учун нималарни олаётганлигини билиши зарур. Зеро,
тарбия ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашиб бориши асосида кечади.
Тарбия жараёнида ўқувчининг онгигина эмас, балки ҳис-туйғуларини ҳам ўстириб
бориш, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган
хулқий малака ва одатларини ҳосил қилиш лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онги,
ҳиссиёти ва иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда
қолса, мақсадга эришиш қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади.. У
ўқувчилар
фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнда иштирок этишлари
учун шарт-шароит яратади.
Тарбия ҳақида тушунча берар эканмиз
,
энг авволлотарбия
назарияси педагогика
фанининг таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараён мазмуни, шакл, метод, восита ва
усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганишимиз лозим. Ёш авлодни
тарбиялашда нималарга эътибор қаратмоқ лозим? Бундай масалаларни ҳал этишда, аввало
мамлакатимизда, сиёсий-ижтимоий соҳаларда юз бераётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур
ва атрофлича мушоҳада қилиб олишга тўғри келади. Чунки давр ҳам, инсон тарбияси ҳам
ўзгариб бормоқда. Айниқса, ХХI аср инсоният тарихида компютер даври бўлиб
кириб
келди. Бироқ, фан-техника қанчалик жадал ривожланиб, жамият ҳаётида муҳим жой олиб,
ишлаб чиқариш жараёнларини тезлашувига қанчалик самарали таъсир этмасин, тарбия
назариясида шахсни
комил инсон этиб тарбиялаш, бу борада Марказий Осиё
мутафаккирлари, халқ педагогикаси ҳамда жаҳон педагогикасининг илор фикрларига
таяниб иш кўриш зарур бўлади. Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда,
биринчи
навбатда Шарқ мутафаккирларининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастурил амал
аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино,
Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фароний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий,
Баҳовуддин Нақшбанд,
Амир Темур, Муҳаммад Тараай Улубек, Алишер Навоий ва
Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий
ва фалсафий қарашлари барча замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ўз ўтмиш
маданий меросини чуқур ўрганмаган ва эъзозламаган, аждод-авлодлари босиб ўтган
тарихий йўлни
идрок этмаган, миллий мустақиллик йўлида жон фидо қилган буюк
аждодлар фаолиятидан хабардор бўлмаган инсон ўзлигини ҳеч қачон англаб етолмайди..
Ўтмиш маданий меросини ўрганиш мураккаб жараён саналади. Маданий мерос
намуналари ва уларда илгари сурилган эзгу ниятларни ёш авлод онгига сингдириш
узлуксиз, изчил, тизимли ҳамда мақсадга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: