Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Президент мактаблари”
ни ташкил 
этиш, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятга эга педагогик жамоасини 
умумтаълим мактабларида иқтидорли, маънавий тафаккур ва юксак онг эгаси бўлган 
болалар билан ишлашга ва таълим сифатини яхшилашга, яхши тарбия беришга ва тўғри 
баҳолашга жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
5712-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги 
“Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз 
тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Президент мактаблари 
тўғрисида Низом” бўйича 526-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик 
лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш 
тартиби тўғрисида Низом” бўйича 154-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият 
мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-сон 
Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва беш 
ташаббус асосида белгиланган вазифаларни амалга оширишда тарбия масалалари муҳим 
аҳамиятга эгадир. 
Юқоридаги барча ҳаётий эҳтиёжларни вужудга келтиришда ўзаро ҳамкорликнинг 
таъсир доираси орқали шахсни тарбиялаш ва тарбиянинг бирлигини таъминлаган ҳолда, 
уни шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитдан ҳимоя қилиш. 
Тарбиянинг бош мақсади – ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг 
бой миллий, маънавий-тарихий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий 
қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб 
чиқиб амалга жорий этишдир. 
Тарбиянинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва 
жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият 
яратишдир. 
Бунинг учун: – ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб 
олишига кўмаклашиш, ўз-ўзини идора ва назорат қила билишини шакллантириш, ўз 
шахсий турмушига мақсадли ёндашув, уларда режа ва амал бирлиги ҳиссини уйотиш; 
– ўқувчиларни миллий, умуминсоний қадриятлар, Ватанимизнинг бой маънавий 
мероси билан таништириш, маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга бўлган 
талабларини шакллантириш, малака ҳосил қилдириш,уни бойитиб бориш ва эстетик 
тушунчаларини шакллантириш; 
– ҳар бир ўсмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни 
ривожлантириш. Инсон фаолиятини турли соҳаларда жорий қилиб кўриш. Болалар 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги“Ўзбекистон Республикаси халқ 
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон 
фармони. 



ижодкорлиги, иқтидорини юзага чиқариш ва янада қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароит 
ҳозирлаш; 
– инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш (бир-бирини тушунадиган, 
меҳрибонлик, шафқатлилик, ирқий ва миллий камситишларга тоқатсизлик), муомала 
одоби каби тарбия воситалари кенг қўланиши лозим ва унинг тескариси (ноҳақликка, 
ёлончилик, туҳмат, чақимчиликка тоқатсизлик) чек қўйиш;. 
– ватанпарварлик, дунёвий фикрлаш, жамиятимизда яшаётган одамлар билан ўзаро 
муносабат-мулоқотни ўрганиш, ўз халқига, давлатига, унинг ҳимояси учун ҳамиша шай 
бўлиб туриш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг рамзларига ҳурмат билан 
қараш, ёш авлодни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Байроғига, Гербига, 
Мадҳиясига, Президентига садоқатли қилиб тарбиялаш
– қонуний жамоа ахлоқи ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни тарбиялаш, 
шахснинг ноёб қирраларини белгиловчи фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳисларини 
ривожлантириш, ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, Инсоният тараққиётини барқарор 
сақлаб қолиш учун фидойилик, экологик таълим-тарбия; 
– мустақил давлатимиз – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига 
тўғри ва холисона баҳо беришга ўргатиш. Унинг тинчликсеварлик, демократия ва бошқа 
давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, ошкора-очиқ ташқи сиёсатига ва ўз 
халқининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган, фуқароларни ижтимоий ҳимоя 
қиладиган ички сиёсатини тўғри тушунтирмоқ керак; 
– турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга ижодий ёндошиш 
фазилатларини шакллантириш; 
– солом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш, муносиб оила 
соҳиби бўлиш истагини шакллантириш; 
– ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатиш.
Тарбиянинг асосий тизими қуйидагича бўлиши лозим: 
– тарбия – тарбияланувчи шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир 
бола, ўсмир ва ёш йигит-қизнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг 
ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлигини эътиборга олиш; 
– ёшларда истак ва имконият мувофиқлиги туйғусини қарор топтириш; 
– миллийликнинг ўзига хос анъаналари ва воситаларига таяниш; 
– шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги 
бир-бирига ҳурмат муносабатлари, болалар фикрига эътибор қилиш, уларга 
меҳрибонларча муносабатда бўлиш, 
Амалда тарбиявий жараён яхлит ва узлуксиз ишига ва турли ёшдаги, болаларни 
қамраб олишга алоҳида аҳамият бериш лозим. 
Ўсмир йигит ва қизлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки 
ана шу ҳақиқий ҳаёт билан яшайдилар. 
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг қизиқиши, 
истаклари, хоҳиш ва эҳтиёжларига суянган ҳолда уларнинг дарсдан бўш вақтларида ўқув-
тарбия 
жараёнини 
тўлдиради. 
У 
ўқувчиларнинг 
ижодий 
қобилиятларини, 
ташаббускорлигани оширишга имконият яратади. Синфдан ташқари ишларнинг ўзига 
хослиги шундаки, тўгарак, клуб дастурларининг ранг-баранглиги, улар мазмунидаги 
янгиликлар ўсмир йигит-қизларнинг шахс сифатида шаклланишлари учун янги 
имкониятлар яратади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish