204
бошланиши бўлди. Ўқувчи ёшларни ичкиликбозликка қарши тарбиялаш ҳушёрлик учун
кўрашда энг муҳим йўналишлардан биридир.
Таълим вазирлигининг педагогика олий ўқув юртлари ва мактабларда
ичкиликбозликка қарши ва психогигиеник тарбияни такомиллаштириш юзасидан методик
тавсияномаларида шу мақсадда қуйидагилар таклиф этилади:
-
педагогика олий ўқув юртлари талабаларида янги авлодларни
ичкиликбозликка жалб этиш жараёнини тўхтатиш зарурлиги тушунишни, ички
эътиқодини, ўқувчиларнинг онгига ва хулқ - атворига ахлоқий таъсир кўрсатиш
қобилиятини тарбиялаб, уларнинг методик тайёргарлигини таъминлаш;
-
ичкиликбозликка қарши қаратилган ишга ҳар бир педагогик бўғин:
бошланғич синф ўқитувчилари, фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари, камолот
ташкилотлари, мактаблар, бошқа ўқув юртлари педагогик жамоаларини жалб этиш;
-
ҳар бир оилада болаларни тарбиялаш учун қулай
шароитларни яратишга
эришиб, оила ва мактабнинг мустаҳкам иттифоқини йўлга қўйиш; барча жамоат ва
маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини кўриб, ичувчи ота-оналарга қарши муросасиз
кураш олиб бориш;
-
ўқув юртларида ҳам, турар жойларда ҳам ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини
ўтказишини мунтазам такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва спортни,
туризмни
ривожлантириш, бўш вақтни қизиқарли ва фойдали ўтказиш кўникмаларини сингдириш;
“Безорилик манбалари” мавзуида безориликни келтириб чиқарувчи сабабларни,
шунингдек, бундай ҳодисаларга қарши кураш йўлларини аниқлаб олиш зарур. Безорилар
одамнинг шаъни, саломатлиги, қадр-қимматига суиқасд қиладилар, уларга қарши кураш
фақат жамиятнинг эмас, шу билан бирга ҳар бир фуқаронинг зарур вазифаси.
Бугунги кунда алкоголизм энг жиддий ижтимоий муаммоларидан бири. Бу муаммо
маданий, сиёсий-ижтимоий, иқтисодий илдизларга эга. Бу муаммоларга қарши
курашишда, самарали чора-тадбирлар кўришда бу муаммонинг тарихини билиш
муҳимдир. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одати 8
минг йил илгари вужудга
келган. Араб кимёгари Албуказна Коза томонидан ишлаб чиқилган турли ўсимлик
моддаларининг ачиши сабабли ҳосил бўладиган этил спирти кенг тарқалиб истеъмол
этила бошланди. Ароқ VI асрда кашф этилган. Ароқ бенедектин-монахи томонидан барча
монастирларда тарқатила бошлади. Шоҳлар ҳамма вақт ичкиликбозликка қарши курашиб
келганлар. Спиртли ичимликларни сотишни ман этувчи қаттик қарорлар чиқариб, назорат
қилганлар. Иван Грозний, Борис Годунов, Екатирина II лар даврида ҳам спиртли
ичимликларни истеъмол қилишга ва тарқатишга қарши чиқарган фармонлари бу
ичкиликларнинг тўла йўқотилишига олиб бормади ва аҳолининг
ичкиликбозлик
муаммоси ҳал этилмади. Бунда қатор сабаблар мавжуд эди. Биринчиси-ичкиликбозлик
одамларни жамиятда мавжуд муаммолардан чалғитувчи воқелик сифатида ўрин тутади.
Иккинчи сабаб - спиртли ичимликларни сотишдан давлатга катта моддий манфаат кўрар
эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили жон бошига
8 литр алкогол ичимлиги тўғри келади. Бу миллатларнинг генофонди ўзгаришига олиб
келади. Бу ҳолатда соғлом болаларга нисбатан руҳий, жисмоний оғишган, носоғлом
болалар кўпроқ туғилади. Айниқса, болаларни спиртли ичимликларга жуда ёш
даврларидан ва тез ўрганиб қолиши жуда ҳавотирли омиллардандир. Ичкиликка ружу
қўйиш бу алкоголизмга олиб келади. Этил спирти доимо инсон организмида мавжуд
бўлиб у модда алмашинуви жараёнида вужудга келади. Ошқозон ҳазм қилиш йўли билан
тушган спирт эса одам организмига зарарли модда сифатида ҳаракат қилади.
Алкоголизмни бир неча белгилари мавжуд. Тиббий нуқтаи назардан алкоголизм
сурункали касаллик бўлиб, даволаниши зарур. Ижтимоий жиҳатдан алкоголизм-шахсни
девиант (хулқий оғишганлик) хулқ-атворининг шакли бўлиб,
шахсни ижтимоий
деградациялаш, спиртли ичимликка қарши даволаш патологияси билан ҳаракатланади.
Алкоголизм ривожланишнинг бошланғич босқичида инсон алоҳида касалманд
аҳволига тушади. Доимий равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида
205
касаллик ривожланиб, ичкиликбозлик деб номланувчи ҳолатга олиб келади.
Ичкиликбозлик ва алкоголизм ҳолати ижтимоий оғишганлик ҳолати билан ўзаро алоқадор
бўлиб қуйидагилар сабаб бўлади: жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий наратизм
(телбалик), маънавий ахлоқсиз хулқ - атвор, ўз-ўзини ўлдириш.
Болалар алкоголизмига 18 ёшгача бўлган ўсмирлардаги
касалликниг биринчи
кўринишлари киритилган. Катталарга нисбатан болалар алкоголизм қатор ўзига хос
хусусиятларига эга:
Спиртли ичимликларга тез ўрганиб қолиш. Агар катталарда ичкиликбозликдан
алкоголизмгача бўлган давр 5,10 йил бўлса, болаларда сурункали алкоголизмга ўтиш 3,4
марта тезроқ юз бериши мумкин. Бу болалар организмининг анотомик-физиологик
тўқимасига боғлиқ. Болалар мияси катталардан фарқли равишда, сувга бой, оқсилликнинг
камлиги, сувда эса алкогол яхши эриши ва организмга тез сингиш унинг 7% фақатгина
ўпка ва жигарда қолишга олиб келади. Қолган 93% барча органлар ва тизмларни ишдан
чиқарувчи заҳар сифатида тарқалади. Бола бу заҳарга тезда ўрганиб қолишга олиб келади.
Касалликнинг оғир кечиши. Бу бола организми шаклининг турли босқичида
турганлиги билан организмнинг асаб тизимининг алкагол таъсирига қарши курашига
чуқур, тузатиб бўлмайдиган жараёнга сабаб бўлади.
Бола томонидан алкогол ичимлигини кўп миқдорда истеъмол қилиш. Болаларнинг
алкогол истеъмол қилиш жараёнини жамият томонидан назорат қилишади, шу сабабли
ҳам болалар яширинча, кўп миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қиладилар.
Ичкиликбозликнинг тез ривожланиши. Ўсмирлар
арзимас сабаблар туфайли
ичкиликни меъёрий одат қилиб оладилар, енгилмаслик холатидаёқ улар ўзларига
ишончсизлик сезадилар. Шу сабабли улар мастлик холатигача ичишга интиладилар.
Шундагина ичкиликни муваффиқиятли, тўлиқ даражали ҳисоблайдилар.
Давлатнинг кенг самаралилиги. Вояга етмаганлар ўртасидаги ичкиликбозлик
хулқий оғишганлик билан узвий боғлиқдир. Ўсмир учун алкоголизмнинг энг асосий
хавфлилиги шундаки, у ўз-ўзини назорат қилиш хусусиятини бўшаштиради.
Ичкиликбозлик ва жиноятчилик ўртасига ўзаро алоқадорлик бир неча иллатларга сабаб
бўлади:
- вояга етмаганлар кўпгина жиноятларни маст ҳолда содир этадилар (22% ўғрилик,
76% безорилик, 6% зўравонлик ҳолатлари (агрессив) мастликда содир этилади. Бу ҳолат
мастлик одатий шароитдаги ижтимоий хулқ-атвор кўникмаларини йуқолишига сабаб
бўлади:
- кўпгина жиноятлар спиртли ичимликлар сотиб олиш учун маблағ топиш мақсадида
содир этилади.
- ичкиликбозлик вояга етмаганларга кўпинча жиноятларни
содир этишга интилиш
(криминологияда «маст матеввация» атамаси мавжуд).
- ичкиликбозлик (криминал) жиноятчилик ҳолатларини вужудга келишига олиб
келади.
- ичкилкбозлик вояга етмаганларни жиноятчилик фаолиятига қўшилиб қолишига сабаб
бўлиб, уни кўпинча катта ёшдагилар ташкил этадилар.
Алкоголизмининг сабаблари ва оқибатлари. Болалар алкоголизми муаммосига
турли мутахассислар: тиббиёт ҳодимлари, педагоглар, психологлар турлича баҳо
берадилар. Алкоголизм сабаблари ва оқибатлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган:
Do'stlaringiz bilan baham: