Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Ўзлаштирилган иммунитет
- бу организмни ўз ҳаёти давомида ўзида юзага 
келтирган иммунитетга айтилади. 


199 
Кафолат
- бу аҳолининг заҳарланган ҳудуддан бутунлай олиб чиқиб кетиш. 
Карантин эълон қилинган жойларда асосан қўриқчилар қўйилиб, ҳеч ким киритилмайди, 
чиқарилмайди ва одамларга шахсий буюмларни олиб чиқиб кетиш таъқиқланади. Бу 
ҳудуддаги аҳоли махсус тиббий пунктларда жиддий кўрикдан ўтади. 
Карантиннинг муддати - ўша ҳудудни тамомила хавфсизлантириб, касалларни 
кўрикдан ўтқазишга боғлиқ. 
Карантин режими - асосан, чума, сариқ касал тарқалган холларда ўрнатилади. 
Ундан ташқари, карантин ўрнатилган жойларда транспортларнинг ҳаракат режими 
тўхтатилади. 
Касалхонага қўриқчилар қўйилади ва аҳоли карантин жойдан узоқ сақланади. 
Зарарланган жой билан алоқани - бошқарув назорат пункт (БНП) орқали амалга 
оширилади, бу пунктлар асосан оддий тозалик қоидалари: ҳожатхонада, транспортда 
кейин овқатланишда ундан олдин қўлни совунлаб ювиш керак, карантин ўрнатилган 
жойларда махсус кийимларда хизмат қилиш лозим. Чунки касаллик одам танасига таъсир 
этмаслиги керак. 
Эмлаш натижасида касалликнинг олдини тезда олиш мумкин, бу энг қулай усул. 
Кимёвий эмлаш - бу эмлашда ишлатиладиган модда кимёвий йўл билан олинган. 
Ҳозирда бундай препаратлар кўпгина касалликларга қарши чиқариляпди, ундан ташқари 
улар жуда ҳам самарали восита ҳисобланади. 
Эндиликда имунитетнинг чидамлилигини ва узоқ муддатга хизмат қилиши учун 
уни қайта-қайта организмга юбориляпди, бунда ҳар бир эмлаш орасида маьлум вақт 
бўлиши керак, бундай эмлаш такрорланувчи эмлаш дейилади. 
Эмлаш жараёни бир неча турда бўлади, масалан: тери ичига, тери ташқарисига ва 
баъзида оғиз бўшлиғи орқали ва бурун орқали ҳам юборилади. 
Ҳар бир эмлаш тиббий муассасалар рўйхатидан ўтган холда олиб борилади, ва улар 
аксарият ҳолларда бу маълум ҳудудга ўткир хасталикларни тарқатувчи вируслар пайдо 
бўлганда ёки доимий равишда такрорланувчи касалликлар олдини олишга (сил, қизамиқ) 
ва кўпгина холларда ўпка касаллиги ва алергияга қарши амалга оширилади. 
Таълим муассасаларида эмлаш одатда бош ҳамшира назорати асосида олиб 
борилади.
Эмлашдан сўнг организмда икки хил реакция бўлади.
1. Тиббий; 
2. Алоҳида реакция натижасида. 
Тиббий реакция - эмланган жойда қизаришлар ва шишлар бўлиши мумкин. 
Баъзиларда эмлаш натижасида температураси 37,6- 38,6о С гача кўтарилади ва холсизлик 
кузатилади. 
Ундан ташқари, организмни юқумли касалликларни сақловчи яна бир махсус 
катаклар, бу - лимфоцитлар ва лейкоцитлар. Улар микробларни қиради. Бу жараён 
фагацитоз деб аталади. 
Фагацитоз - ҳар хил жисмоний ва кимёвий воситалар ёрдамида кучайтирилади. 
Эсда тутинг - организмнинг касалликларга чалиниш ёки чалинмаслиги бу 
овқатланишга, соғлиққа ва озодаликка боғлиқ. Яхши овқатланиш, тоза ҳаводан бахра 
олиш, тана ва кийимларнинг озодалиги иммунитетнинг кучлилигини таминлайди. Яхши 
овқатланиш доимий равишда жисмоний машқлар қилиб танани чиниқтиришга олиб 
келади ва шу билан бирга организмнинг юқумли касалликларга чалинмаслигини 
таъминлайди. 
Инсоннинг биологик ритми билан мувофиқ ўқиш ва дам олишни ташкил этиш 
зарурлиги соғлом турмуш тарзини муҳим омилларидир. Инсоннинг ҳаёт тартибининг 
асосий рационал режимлари бу биоритмлар ҳисобланиб, кун тартибига озми-кўпми 
доимий амал қилиш натижасида яхши, ўз-ўзини ҳис этиш ва юқори меҳнат унумдорлигига 
эришиши сабаб бўлиши мумкин. 


200 
Ҳеч ким бизни қатий график остида “кун тартиби” тузиб, унда бир секунд ҳам 
четга чиқишни талаб қилаётгани йўк- фақат доимий эсда тутиш лозимки, сутка 24 соат. 
Бундан соғлом бўлиш учун 8,9 соат кечги уйқуга ажратиш, 5-6 соат мактаб 
машғулотларига ажратиш 3,4 соат дарсларни тайёрлашга 2 соат эса уй юмушларни 
тартибга (тозалаш, сотиб олиш) солишга кетади. Ва нихоят шахсий ишлар учун 6 соат 
вақт қолади. 
Ушбу вақтларни телефонда беҳудага гапириш, телевизор олдида ўзундан-узоқ 
ўтириш, компютерда ўйнаш билан ўтказмасликни эсда тутиш лозим. 
Эслатма: уй вазифаларини тайёрлаш учун энг қулай вақт 16 дан 18 гача биринчи 
сменада ўқувчилар учун ва 10 дан 12 гача иккинчи сменадаги ўқувчилар учун. 
Шунингдек, бу вақт спорт машғулотлари билан шуғулланиш учун ҳам самарали 
ҳисобланади. Иш қобилиятининг индивидуал ритмини билиш ҳар бир киши учун 
фойдалидир. Ўз биоритмингизга боғлиқ равишда уйқуга кетиш вақтини аниқлашингиз 
шунингдек буни аниқ эсда тутиш мақсадга мувофиқ. 
Кечки уйқу соат 10,11 дан кеч бўлмаган ҳолат, ухлашга ётиш учун қулай вақтдир 
ва камида 8,9 соат ухлаш зарурдир. 
Уйқу организмнинг иш қобилиятини тиклашда ёрдам беради. Мустаҳкам, 
бўшаштирувчи, тикловчи уйқу кучи сизнинг соғлиғингизни қўлловчи муҳим омилдир. 
Ҳозирги қарашларга асосан уйқу бу нафақат дам олиш балки кун давомида 
йиғилган информацияларни қайта ишлашга қаратилган фаолият ҳам. Шунинг учун 
кечкурун ечилмаган масала эрталаб осонгина ечилади. Мақолларда айтилишича “Эрта - 
кечга нисбатан доно фикр”. 
Агар сиз яхши ухлай олмасангиз тез асабийлашадиган, жиззаки бўлиб қоласиз 
мактабда ёмон ўзлаштирасиз, чунки ўз эътиборингизни бир жойга қарата олмайсиз. 
Яхши ухлаш учун зарур: 
-айнан бир хил вақтда ухлашга ётиш ва уйқу учун аниқ вақт ажратиш; 
-уйқудан олдин хонани шамоллатиш; 
-уйқуга кетиш олдидан аниқ бир одатий маросим ишлаб чиқиш; 
-тунга иссиқлик ёки илиқлик ичиш (масалан илиқ сувга бир қошиқ асални эритиш); 
-кунлик муаммолардан холи бўлиб, уйқу олдидан кўп бўлмасада яхши китоб ўқиш 
ёки қўшиқ тинглаш. 
-уйқу максимал фойда келтириши учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг: 
-сиз ётадиган кароват қаттиқ ва текис бўлиши, ўзингизга мос бўлиши. Агар тана 
текис ва қаттиқ нарса устида ётса оғирлик бир маромида тақсимланади. Мускуллар 
(мушаклар) максимал бўшашади. Кун бўйи юриш оқибатида қийшайган умуртқа осон 
тўғри бўлади; 
-ёстиқ қаттиқ бўлмаслиги лозим. Энг яхши вариант ёстиқ баландлиги сизга қулай 
бўлиши, курагингиз ва бўйнингиз ўртасидаги бўшлиқни тўлдириши лозим, қоринни 
ташлаб ёҳуд ёнга ётиш мумкин, аммо энг қулайи ён томонга қараб ётиш. 
Кўрпа енгил бўлиши керак, тез қизимаслиги керак, уйқу вақтида барча ҳаётий 
жараёнлар секинлашган бўлади. Иссиқ кўрпа остида организм терморегуляция жараёни 
бузилиши мумкин ва натижада организм ишга тушиб кетиши мумкин, оқибатда сиз ёмон 
дам оласиз. 
Тўғри ташкил этилган ўқиш ва дам олиш тартиби юқори иш унумдорликни ва 
кўтарингки кайфиятни узоқ вақт сақлайди. Кун тартиби инсон индивидуал хусусиятлари 
ҳисобига олиш билан бирга асосий фаолиятни амалга ошириш билан ишдан ташқари 
ҳолатларни ҳисобга олиш лозим. 
Ҳолсизланиш - бу инсон меҳнат фаолиятининг вақтинчалик сусайиш ҳолатидир. У 
зўриқиш оқибатида ёки узоқ ақлий ёҳуд жисмоний фаолият натижасида чарчоқ ҳиссидир. 
Ҳолсизланиш - бу организмнинг нормал ҳолати бўлиб у ҳимоя ролини ўйнайди. У меҳнат 
қилиш жараёнида вужудга келадиган функционал ўзгаришлар ҳақида сигнал бериб 


201 
қолмай, балки организмда бўладиган зарарланишдан ҳимоя қилиб, инсоннинг жисмоний 
ва ақлий фаолиятини автоматик тарзда камайтиради.
Ҳолсизланиш ҳаракат мувофиқлигининг бузилиш, хатоларнинг пайдо бўлиш 
реакциянинг ритм ва тезкорлигини камайишида намаён бўлади. Ҳолсизланишнинг 
умумий тасаввури ёқимсиз ҳатто оғриқли таъсирлар ўз ҳолатини ёмонлашуви билан 
ҳарактерланади. Шунингдек, эзилганлик умумий чарчоқ, бошда ва мускулларда оғриқ 
ҳисси пайдо бўлиши мумкин. 
Ҳолсизланишнинг ривожланиши кўп жиҳатдан иш ва дам олиш тартибини 
бузилганлиги билан белгиланади. 
Агар ўқув ва жисмоний зўриқиш кучлар тўлиқ тикланмаган бўлса, у пайтда 
холсизланиш тезда ўсади. 
Агар дам олиш етарли бўлмаса, меҳнат қобилияти тикланмайди ва аста секин ўта 
холсизланиш вужудга келади. 
Мактаб ёшида холсизланишни профилактика қилиш кўп жиҳатдан ўқувчининг 
ўзига боғлиқ бўлиб ўз ҳолатини тўғри баҳо бера олиши, дам олиш, ақлий ва жисмоний 
зўриқиш ва ўзини назорат қила олишига боғлиқ бўлади. Кун тартибини ташкил этаётганда 
ақлий ва жисмоний меҳнатнинг кетма-кетлигига эътибор бериш, меҳнат қобилиятини 
тиклаш учун фаол дам олишни ташкил этиш зарур. 
Ўз-ўзини назорат қилиш кўрсаткичини нисбатан субъектив ва обектив ҳолатларга 
бўлиш мумкин. 
Ўз-ўзини назорат қилишнинг ўзи ҳис этиш, меҳнат қобилиятини баҳолаш бошлаган 
ишни давом эттириш, хохиш, уйқу, иштаха оғирлиги ва таҳликали ҳиссиётлар киради. 
Ўзини ҳис этиш - бу ҳиссиётлардан (чарчоқ, оғриқ) умумий кўрсатилгандан ташкил 
топади. Уни яхши, қониқарли ёки ёмон деб аниқлаш мумкин. 
Меҳнат қобилияти организмнинг умумий ҳолатига, шунингдек, кайфиятдан, 
олдинги ишдан тикланиш даражасига боғлиқ бўлиб, юқори, ўрта ва паст баҳолаши 
мумкин. 
Ишга киришмаслик ҳолати ўта холсизланиш ҳолати бўлиши мумкин. Нормал уйқу 
- меҳнат қобилиятини тиклайди кўтаринкилик ва яхши кайфият бағишлайди. Уйқусизлик, 
кўп ухлаш ва нотинч уйқу ўта ҳолсизлик белгисидир. 
Иштаханинг йуқлиги ёки ёмонлашуви холсизланишни ёки касаллик ҳолатини 
белгилайди. 
Ўз - ўзини назорат қилишнинг объектив кўрсаткичи юрак қисқариш частотаси 
кўрсаткичига киради. Бу жисмоний зўриқишни назорат қилишда муҳим ҳисобланади. 
Юрак қисқариши частотасининг тенг вақтида нафасга нисбатан кўпайиши 
холсизланишидан дарак беради. 
Ўз ҳолатини доимий равишда кузатиш ой, ҳафта ва кун давомида олинган 
зўриқишларни режалаштиришга ёрдам беради. Ўз олдига қўйган вазифаларни ҳал этишда 
вақтдан яъни тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлайди. Ўта холсизланиш 
жараёнида шуни эсда тутиш лозимки ҳар қандай ортиқча иш хоҳ у ақлий бўлсин, хоҳ 
жисмоний у доимий бўлиши лозим, индивидуал имкониятларга мувофиқ келиши керак. 
Агар инсонга берилган топшириқ имкониятидан баланд бўлса, у зўриқишни сезади. 
Бунинг учун икки йўл бор: бири зўриқишни камайтириш, иккинчиси машқлар ёрдамида ўз 
имкониятларини ошириш. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish