194
21-Мавзу: Соғлом турмуш тарзи - соғлом ҳаёт гарови.
Р Е Ж А:
1. Юқумли касалликлар ва уларнинг таснифи, юқиш йўллари.
2. Юқумли касалликлар профилактикаси.
3. Ҳаракат фаоллиги ва инсон соғлиги.
4. Мослашиш ва изланиш касалликларининг профилактикаси.
5. Алкогализм, ичкиликбозлик, наркомания ва терроризм.
Таянч сўзлар:
Эпидемия, юқумли касаликлар, инфекция, профилактика, алкогализм,
ичкиликбозлик, наркомания ва терроризм, дизинтерия, грипп, иммунитет, эмлаш,
ҳолсизланиш, ҳаракат, спорт, гиёҳвандлик.
1. Юқумли касалликлар ва уларнинг таснифи, юқиш йўллари:
Эпедимиялар. Юқумли касалликлар ва уларнинг таснифи, ҳамда юқиш йўллари. Инсоният
эволюцияси унинг доимий ва энг жонли ташқи муҳит билан микроорганизмлар ўртасида
мунтазам курашиш давом этиб келмокда. Бундай ҳолларни баъзан эпидемия ҳам деб
атаймиз.
Эпидемия деб ўткир юқумли касалликларнинг инсонлар орасида тез ва доимий
тарқалишга айтилади. Инсонларнинг юқумли касалликлар - бу микроорганизмлар
(микроблар) келтириб чиқарадиган оғриқ берувчи касалликлардир.
Микробларнинг асосий хусусиятлари:
-
бир одамдан иккинчи одамга ўтиш қобиляти ва шу йўл билан инсонлар
орасида тарқалиб доимий касалликлар келтириб чиқаришидир;
-
яширин (инкубацион) ривожланиш даври борлиги;
-
ташқи муҳит, уни аниқлаш қийинчилиги, касалликнинг ташҳис қўйиш
жараёнининг қийинлиги ва узоқ давом этиши;
-
баъзи бир микробларнинг озиқ -овқат, сув, тупроқ, кийим, турли хил
жониворлар организмида ва ҳоказоларда узоқ вақт давомида сақланиб туриши. Мамлакат
ёки қитъада ва ҳатто дунё бўйича касалликларнинг тарқалиши эпидемияси ҳамиша
мавжуддир.
Инсоният душманларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бир минут ҳам
тўхтамайди. Забт этилган (ютилган) микроорганизмлар ўрнига бошқалари, кўпинча
улардан ҳам кучлилари пайдо бўлмоқда. Улар кўпайса, Ер шари аҳолисининг ярмини
ўлдириши мумкин. Эпидемик жараёнларнинг фаоллиги табиий ва ижтимоий шароитларга
боғлиқ.
Табиий шароитларга муҳит, ер сиртининг тузилиши, ўсимликларнинг табиий
ўчоғи, фалокат ва бошқалар киради.
Ижтимоий шароитларга инсон ҳаёти шароитлари киради:
-
аҳоли зичлиги, яшаш шароити, аҳоли манзилларининг санитар-гигиена
қулайлиги, инсонларнинг маданият даражаси, кўчиш жараёнлари, соғлиқни сақлаш
ҳолати ва бошқалар.
Эпидемик жараёнларнинг пайдо бўлиши ва кенгайиши 3 нарсага боғлиқ:
-
инфекция манбаи, юқиш механизми, инсонга таъсири.
Инфекция манбаи деб потоген микроорганизмлар соғ одамларга юқадиган
инфекция қўзғатувчиларни ўзи олиб юрган зарарланган одамлар ва ҳайвонларга айтилади.
Касал ва соғ одамларнинг ўзаро муносабати 2 та занжир орқали амалга оширилади:
- касал қўзғатувчи - соғ,ёки бактерия ташувчи (вирус ташувчи) – қўзғатувчи соғ,
бўлиши мумкин.
Бактерия (вирус) ташувчанлик касалланган одамларнинг тузалгандан кейин ҳам
узоқ вақт мобайнида, ҳаттоки йиллар мобайнида ўзларида вирус бўлиши давом этиши
мумкин. Масалан: қорин тифи, дизентерия, дифтерия, полиомелит ва ҳ.к.
195
Касалга чалинувчанлик - инсон, ҳайвон, ўсимлик организмининг зарарли (потоген)
микроорганизмларнинг ўз организмидан кириши, кўпайиши, яшашига, унга ҳимоя
кўникиши реакцияси орқали жавоб бериши.
Касалга чалинувчанлик даражаси ҳар бир организмнинг ўз шахсий бақувватлигига,
қобилиятига боғлиқ. Бу эса умумий, хос бўлмаган шахсий ва хос бўлган ҳимоя омиллари
билан аниқланади.
Потоген микробларнинг узатиш механизми деб, эволюция натижасида пайдо
бўлган касал қўзғатувчиларнинг зарарланган организмдан соғ организмга ўтишига
айтилади. Бу механизм касаллик қўзғатувчининг зарарланган организмдан чиқиши ташқи
муҳитда қандайдир муддат туриши ва инсон ёки ҳайвон организмига киришидир.
Инфекциянинг 6 та асосий узатиш механизми маълум:
1.Озиқ-овқат (элиментлари) исталган овқат (яхши ювилмаган мева-сабзавотлар,
зарарланган гўшт, сут маҳсулотлари) фотоген микроблар билан зарарланган бўлса, ичак
касалликлари, микроблари ўтиши мумкин, ювуқсиз қўл орқали касаллик - қорин тифи,
вабо, ичкетар, бруцеллёз, бот касаллиги, сибир яраси ва ҳоказолар. Бу борада ботулизм
алоҳида ўринда туради. Микроблар консерва, колбаса, замбруғ, шўрбалиқ маҳсулотлари
нотўғри тайёрланганда тез кўпаяди.
2.Сув, сув таъминоти қонун ва нормалари бузилган ҳолда сувни ичса, идиш товоқ,
мева сабзаводларни ювса, чўмилган пайтда вабо, қорин тифи, дизентерия, брюцеллёз
юқиши мумкин.
3.Ҳаво томчи. Йўтал, акси урилган, суҳбат, нафас чиқариш, ўпишиш пайтлари
грипп, ўпка сили, менингит, қизамиқ, дифтерия, кўк йўтал, чечак, қизилча ва бошқа
касалликлар юқади.
4.Ҳаво чангли бўлганда балғам қуриган микроорганизмлар ҳавода қурийди ва
ҳавода тўзиб учиб юради. Айниқса, узоқ вақт ноқулай ташқи муҳит шароитларида ҳам
сақланадиган микроблар.
Нафас олганда чанг билан бирга чечак, ўпка сили, зотилжам, қоқшол, сибир яраси,
ичак инфекциялари, глист тухумлари, ўта майда бит билан зарарланиш мумкин.
5.Маиший. Беморга текканда ёки унинг чиқиндилари орқали (кам ҳолларда унинг
буюмлари идиш, кийими, ўйинчоғи, китоби ва ҳ.к..) грипп, дезентерия, қорин тифи,
пўстинли буюмлардан сибир яраси юқиши мумкин.
6.Ўтказувчилар. Бетга тошмалар, тиф, қайтма тиф, каналар- энцефолит, қайтма тиф,
бурга, кемирувчилар (юмрон қозиқ, сичқон, каламуш, суварак) - вабо, пашша ошқозон-
ичак касалликлари, чивин безгак, суварак қорин тифи ташувчиларидир. Инфекциянинг
тарқалиши асосида касалларнинг ташхизи ишлаб чиқилади.
Энг кўп учрайдиган юқумли касалликлар ва уларни қўзғатувчилар:
Ҳар бир юқумли касаллик ўзига ҳос қўзғатувчиларни чақиради. Юқумли
касалликларни қўзғатувчи микроблар атроф муҳитга чидамлилиги билан бир-биридан
кескин фарқ қилади: баъзилари жуда қисқа муддатда ўлади (бир неча соатдан сўнг),
бошқалари эса бир неча кунлаб, ҳафталаб, ойлаб ва ҳатто йиллаб ўлмаслиги мумкин.
Қорин тифи, дизентирия ва холеранинг келтириб чиқарувчи микроорганизмларнинг
атроф-муҳитдаги яшовчанлиги бир неча кундан бир неча ойгачадир. Кўпчилик касаллик
қўзғатувчиларининг яшаш муҳити кўпроқ бўлиб, тупроқ, сув, ўсимлик, ёввойи ва уй
ҳайвонлари бўлиши мумкин. Тупроқда ботулизм, қоқшол, газли гонгрена, баъзи
замбуруғли касалларни қўзғатувчи микроблар бор. Тупроқдан зарарланиш турли йўллар
билан, ҳаттоки болалар қумда ўйнаганда ҳам бўлиши мумкин. Айниқса, баданнинг
кесилган жойларидан тупроқ тушиши хавфлидир.
Ботулизм (ботулус-лотинча) оғир юқумли касаллик бўлиб, организмнинг умумий
зарарланиши билан кечади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ботилинус бактериялари билан
зарарланган бўлса касаллик келиб чиқади. Тезда ботулизмга қарши эмлаш талаб этилади.
Қоқшол-оғир юқумли касаллик бўлиб, қўзғатувчи ҳайвон ёки одам ичидан
тупроққа тушиб, занжир шаклида сақланади. Одамнинг шиллиқ тери ёки яраси орқали
196
организмига киради. Қийнайдиган умумий қақшаш, нафас мускулларининг қақшаши
билан кечади. Прафилактик ва экстремал эмлаш қўлланилади.
Атмосферадаги ёнғинлар тупроқ устидаги зарарли микроорганизмларни ер ости
сувларига ўтказади.
Пентоспероз (юнонча — “лентос” тор, “спера”-ўрама) капиляр, жигар, буйракларни
заҳарлайдиган ўткир касаллик қўзғатувчилар узоқ вақт сувда яшовчи, юпқа сперал
шаклидаги пентоспир турига кирувчи микроорганизмлардир.
Тиф - (грекча тутун, идрокнинг сўниши) алоҳида, идрокнинг сусайиши юрак-қон
томирлари, марказий нерв тизимининг (тошма тиф) зарарланиши, ичак (қорин тифи)
зарарланиши билан кечадиган касалликларнинг умумий номи. Қорин тифи А ва В
паратифларини занжирлари қўзғатади. Бу бактериялар ташқи муҳитга етарлича
чидамлидир. Инсон организмига тушиб, ингичка ичак шиллиқ пардасига қўзғатувчи
микроблар ўтириб қолади ва кўпаяди, сўнгра қонга ўтади.
Дизинтерия - (дис-бузилиши, энтерон - ичак) ичаклилар оиласига мансуб
бактериялар қўзғатадиган юқумли касалликлар бўлиб, йўғон ичакни заҳарлаб,
заҳарланишини организм интакцикациясини келтириб чиқаради (мадорсизликка,
бошоғриғи, мажолсизликка, юқори ҳарорат, кўнгил айниши). Асосан зарарланган овқат ва
сув ҳамда ифлос қўллар орқали юқади. Санитар-гигиеник шароит ёмон ҳолларда
дизинтерия эпидемияси тарқалиши мумкин.
А вирусли гепатити (боткин касаллиги) бу асосан жигарда зарарлайдиган махсус
вирус келтириб чиқарадиган инсонга хос юқумли касаллик.
А вирусли гепатити жигар фаолиятанинг бузилиши, сариқнинг ривожланиши,
модда алмашинувининг ривожланиши каби умумий интаксикация синтомлари билан
кечади. Инфекциянинг юқиши овқатланиш механизми ва санузелларнинг санитария
нормаларининг бузилишидандир. Б турдаги вирус гепатити турли тиббий омилларни
ўтказиш пайтида (қон қуйиш, инфекция ва ҳоказолар) юқади ва эпидемик хавфли
касалликдир.
Ҳаво томчи инфекцияларни қўзғатувчилари (грипп, дифтерия ва бошқалар) касал
одамдан соғ одамга асосан йўтал, акса уриш, суҳбат пайтида ҳаво орқали ўтади.
Грипп - ўткир юқумли вирусли касаллик. Ҳароратни кўтарилиши, умумий
интаксикация ва юқори нафас олиши йўли, айниқса, кекирдакнинг шиллиқ пардалари
(катароль) шамоллаши билан тавсифланади. Ташқи қопламаларнинг (тери шиллиқлари)
юқумли касалликлари касал одам ёки ҳайвонга бевосита тегиши ва нарсалари орқали
юқади. Терининг замбуруғли касалланиши бунга мисол бўлади.
Тошматиф. Безгак, сариқ алаҳлаш микробларини ташувчилари, қон сўрувчи бит,
чивин, бурга, кана ва бошқа бўғимоёқликлардир.
Сариқ алаҳлаш — кам табиий географик жойларга қараб тарқалган, фақат маълум
бир турдаги чивинлар орқали юқадиган махсус вирус келтириб чиқарадиган ўткир
юқумли касаллик. Организмнинг умумий интаксикацияси, икки тўлқинли алаҳлашлар
билан таърифланади, сариқ касаллик ва жигар зарарланишини келтириб чиқариши
мумкин. Касаллик манбаи чивин бўлиб организмда касал одамдан ўтадиган вируслардир.
Безгак (малариа-ёмон ҳаво) содда паразит плазмалар келтириб чиқарадиган
касалликдир. Алаҳлашлар, анимия билан ҳарактерланади.
Юқумли касалликлар уларнинг келтириб чиқарадиган қўзғатувчиларнинг инсон
организими турли тизимларини зарарлайдиган заҳарлар (токсин) ажратиши билан
хавфлидир.
Холера - тананинг кескин сувсизланиши билан кечадиган ўта хавфли юқумли
касаллик. Қўзғатувчиси - холера вируслари атроф- муҳитда узоқ вақт сақланади. Холера
касаллиги тананинг сувсизланиши ва тузсизланишига олиб келадиган бирданига пайдо
бўладиган кўп ичкетиш ва қусиш, сийдик ажралишини тўхтатиб қолиши, тана
ҳароратининг пасайиши, титроқнинг пайдо бўлиши, модда алмашинувининг чуқур
бузилиши ва беҳушликкача олиб борадиган марказий асаб тизимининг фаолиятининг
197
бузилиши билан тавсифланади. Холера қўзғатувчиларининг табиий тарқалиш манбаи —
холера вибрионларининг ташқи муҳитга асосан ахлати билан ва кам ҳолларда қайд билан
тарқаладиган инсонларнинг ўзидаги вирусдир. Холера қўзғатувчисининг асосий тарқалиш
йўли холера вибрионлари ташувчилари чириндиларидан зарарланган сувдир.
Туляремия, вабо, кана ёки чивин энцефолити тошма тиф қўзғатувчилари
яшайдиган касалликларнинг табиий ўчоғига тушиб колган инсон ёки уй ҳайвонлари бу
касалликлар билан зарарланиши мумкин. Бундай касалликларнинг хусусияти шундаки,
уларни келтириб чиқарадиган микроорганизмлар инсон ёки уй ҳайвонларига боғлиқ
бўлмаган табиатдаги маълум бир худудларда мавжуд бўлади. Улар ёввойи ҳайвонлар
(кўпроқ кемирувчи ва қушлар) ҳужайралари организмда паразитлик қилиб айланиб
юради. Ҳайвонлардан ҳайвонга (ёки одамга) бу касаллик қўзғатувчиларни асосан ҳашорат
ва каналар орқали ўтади.
Туляремия лимфотик бўғимларнинг зарарланиши ва алаҳлаш билан кечадиган
юқумли касаллик. Қўзғатувчиси 60° С да 20 дақиқада, қайнатганда — бирданига ўладиган
бактериядир.
Касалликнинг ўтиши ташувчисиз контакт йўли билан ҳайвон ҳужум қилганда ва
тишлаган (қутириш), сув орқали, ёки ҳаво томчи йўли билан (вабо, орнитоз) бўладиган
касалликлар ҳам бор.
Қутириш — титраш, фалаж ҳамда ютиш ва нафас олиш мушакларининг тортишиб
қолиши билан кечадиган асаб тизимини зарарлайдиган юқумли касаллик. Қўзғатувчиси -
бу вирусдир. Олдини олиш: инсонни ўз вақтида тишлашдан кейинги эмлашдир.
Вабо - ўта хавфли юқумли касаллик. Вабо таёқчалари келтириб чиқаради.
Белгилари: беморнинг умумий оғир ҳолати, мимфа бўғунлари,ўпка бошқа организм
жараёни. Даволанмаса тезда ўлимга олиб келади. Асосий ташувчилари каламуш ва
бургалардир. Касалликнинг ўтиши фақат бурга чаққанда эмас, бурга ахлати ёки шиллиқ
пардага тушганда ҳам бўлади.
Орнитозлар — (юнонча “орнитоз” - қуш) қушларни зарарлайдиган ва инсонга
ўтадиган юқумли вирус касалликлари гуруҳи. Инсонда иситма, бош ва мускул оғриқлари,
ўпка шамоллашлари билан кечади.
Бу касалликлар билан табиий зарарланган жойларда илк бор келган одамлар, бу
касаллик ўчоғи бор жойда дам олишга чиққанда юқади. Маҳаллий одамларда иммунитет
пайдо бўлгани учун кам касалланадилар. Касал юқса ҳам касаллик енгил ўтади.
Ўрмон экотизимида жуда кўп кана турлари вирусларни ташувчи ва асровчилари
яшаб кана энцефолитини келтириб чиқаради.
Энцефолитлар (юнонча “enkephalos” бошли) вируслар келтириб чиқарадиган бош
миянинг шамоллаши.
Кана энцефолити - марказий асаб системасини ишдан чиқарувчи касаллик. Баҳорда
қор эриши билан каналар ҳайвонларга ёпишади. Етилган каналар май, июнь ойларида
фаоллашган ва кўп сонли бўлади. Аниқланишича вирус фақат каналар орқали эмас, эчки
сути орқали ҳам ўтиши мумкин. Баъзи касаллик ўчоқларида болалар орасида бу касаллик
кўп тарқалади. Сигир сути орқали ҳам инсонларнинг касалланганлари аниқланган.
Юқумли касаллик даврида кетма-кет келадиган даврлар аниқланган: яширин,
бошланиши, касалликнинг фаол кўриниши, тузалиш. Яширин (инкубацион) давр деб,
зарарли микробнинг танага кириб касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлишига
айтилади. Даврийлиги турлича бир неча соатда хафта, ҳаттоки ойларгача. Бу вақтда фақат
микробнинг кўпайиши эмас, шу билан бирга инсон танасидаги ҳимоя механизмлари ҳам
ишга тушади.
Бу даврдан сўнг иккинчи, касалликнинг илк белгилари кўринадиган даври келади.
Касалликнинг махсус кўриниши бўлмайди. Касалликнинг ҳарактерли белгилари 3
даврдагина тўлиқ юзага чиқади. Бу даврда бошланғич қисмда, касаллик авж олишини ва
барча патаолагик кўринишларининг сусайиш даврини кўрсатиш мумкин.
Тўртинчи давр тана фаолиятининг тикланиши билан ҳарактерланади.
198
Кўпгина юқумли касалликлар такрорий ривожланади, яъни ривожланиш, ўсиш ва
касаллик симптомларининг камайиш аниқ кетма- кетлиги мавжуд. Юқумли касаликлар
турли беморларда турли шаклда кечиши мумкин. Яшин тезлигидаги, ўткир, ўткирдан
кейинги ва давомли касаллик шаклларини фарқанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |