203
организми учун фойдали. Чиниқишнинг организмга зарари бўлмаган асосларини
ўрганамиз.
Бу ўринда, энг аввало, сув туради. Сувда чиниқиш асосан ёзда бошлаш лозим. Буни
оз-оздан артинишдан бошлаш керак. Нам сочиқ билан танани 2,3 минут артиш тавсия
қилинади. Бу машғулотга кўниккач чайинишга ўтса ҳам бўлади. Бошланишида уй
температурасига тент бўлган сув билан чайиниш тавсия этилади. Бу машғулот билан 2,3
ой 2 минутдан шуғуллангандан сўнг душ қабул қилишга ўтилади.
Душ бу одам учун энг фойдали машғулот, сув машғулотларини эрталаб олиб
бориш мақулдир. Чиниқишнинг яхши усули бу дарёда, кўлларда, анҳорларда чўмилиш.
Айниқса, денгиздаги машғулотлар жуда ҳам фойдали. Шу билан бирга ҳаммом ҳам жуда
фойдали. Ҳаммом қилаётган пайтида одам териси тозаланиб, теридаги тешиклар очилиб
тери нафас олади. Унинг давом этиши 1 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳаво бу чиниқиш учун яна бир табиатнинг бизга берган неъматидир. Ҳеч нарса
тоза ҳаво олдида тенг кела олмайди. Хоналарни тез шамоллатиб туриш керак. Айниқса,
уйқудан олдин хонанинг ҳавосини алмаштириш фойдали. Бу уйқунинг яхши бўлишини
таъминлайди. Эрталабки бадан тарбияни ҳам очиқ ҳавода қилиш тавсияланади. Ҳавода
чиниқишни 20°С дан бошлаш тависия этилади, ва бора-бора пастроқ температурага
тушиш керак. Бундай саёҳатларга чиқиш, экскурсия қилиш фойдалидир.
Қуёш нурлари бу организмга сув каби керак омил ҳисобланади. Лекин бу омилдан
3,5 дақиқадан кўпроқ фойдаланиш зарарли. Кейинчалик аста-секин муддати оширилиб
борилади ва 20,30 минут давомида чиниқади. Бу ҳолда ўпка учун бинафша нурлари
фойдали. Агар сизга санаб ўтилган муҳим омилларнинг ҳатто бири билан шуғуллансангиз
ҳам, сизнинг организмингиз соғлом бўлиб ўсади ва танангиз юқумли касалликларга
чидамли бўлади.
Жисмоний тарбия дарси. Инсон учун зарур бўлган жисмоний тарбия дарслари
ҳафтада икки марта ўтказилади. Жисмоний тарбияни керакли, тўғри ўқишга, юришда,
сакрашда, учишда ва бошқа спорт машғулотлари билан шуғулланишда жуда катта ёрдам
беради. Гап шундаки юқоридаги машқларни ҳар хил бажаришда қатор машқлар, юриш,
оддий юриш, катта ва узун масофага югириш катта куч талаб этади. Жисмоний тарбия
билан шуғулланиш ҳар бир киши учун зарур ҳисобланади.
Динамик танаффус. Шуни эсда тутинг, динамик танаффусда тоза ҳавода дам олиш
маслаҳат берилади. Динамик танаффусни яхши томони шундаки, жисмоний тарбия
дарсида ўзлаштирилган нарсани муҳрлайди. Динамик танафус тоғ ўйинларида чанғи
учишларда, конкида учишда ҳам бир хил ёрдам беради. Дарс тайёрлашда ёки ўқишда
хотиржам бўлиш жуда зарур.
Спорт билан шуғулланиш. Барча оғир ишлар жисмоний тарбия билан
шуғулланганлигига боғлиқ бўлади. Булар суякларни яхши ўсишда, нафас олиш йўлларини
яхшилашда қон айланишида, нерв системасини яхши ўсишида ёрдам беради. Энг катта иш
спорт турини аниқлашда. Бу нарса одам ёшига қараб танланади.
Ёшларга ҳозирги вақтда сув спорти, чанғида учиш ва шунга ўхшаган кўпроқ
ҳаракат талаб қиладиган спорт турлари билан шуғулланишлари маслаҳат берилади.
Таниқли инсонлар хозирги пайтда тренажор залларига ва гимнастика залларига
қатнашмоқдалар. Булар бир жойдан туриб югуриш, массаж хонаси ва кичик машқлар
хоналари. Бу нарса бир жойда, машқ қилишга ёрдам беради.
Маслаҳат. Спорт соғлиқ учун соғлиқ спорт учун эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: