Иккинчи босқич
- мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги босқич. Бу босқичда икки
сабаб бўлиб ота-оналарнинг педагогик саводсизлиги ҳисобланади. Педогогик саводсиз
ота-оналар алкоголни (дори-дармон) шифовий деб ҳисоблайдилар. Алкогол иштаҳани
кучайтиради, камқонликни тузатади, уйқуни яхшилайди, тиш чиқишини осонлаштиради,
ота-оналар болаларга ёшлик давридан спиртли ичимликни кичик миқторда ичириб
турилиши катта бўлганда алкоголга берилиб кетишни олдини олади деган фикрлар юради.
Болаларнинг ичкиликбозликка одатланишига яқин қариндошларининг спиртли
ичимлик исътемол қилишлари, ҳамда оилавий анъаналар сабаб бўлади (Тантана,
хурсандчилик, ёмон кунларда спиртли ичимликлар ичишлар), бундай байрам кунларида
болаларга ҳам спиртли ичимликлар қуйиб берадилар. Бундай оилаларда спиртли
ичимликлар ичиш ёмон ҳисобланмайди, болаларнинг спиртли ичимликлар ичиши эса
ташвиш туғдирмайди. Болалар ичкиликбозлик одатларини спиртли ичимлик ичишга
бошлашдан анча аввал билиб оладилар. Болалар уйларида катталарга тақлид қилиб сўзлар
гапирадилар, бакалларни уриштирадилар, уларнинг маст ҳолатларини ўхшатадилар, кичик
ёшли мактаб болаларида алкогол тантаналар ва учрашувларда доимий одатий ҳол деган
тасаввур пайдо бўлади.
Алкоголнинг ўзи генетик ўтмаслиги, фақатгина ота-оналардан олган характери-
хусусиятларидан келиб чиқувчи унга мойиллигига ўтиши биологик текширишлар билан
исботланган.
Болаларда ичкиликбозликнинг ривожланишида ота-оналарнинг ёмон одатлари,
оилада ичкиликбозлик ҳолатлари асосий рол ўйнайди.
Учинчи босқич
-ўсмирлик ва ёшлик даврлари.
Асосий сабаблар қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- оилавий шароитлар ёмонлигини,
- оммавий ахборот воситалиридаги рекламалар,
- алкоголизм оқибатларини билмаслиги,
- психологик хусусиятлари в ҳ.
Акогол-оилада нохуш ҳолат кўрсаткичи сифатида. Болаларни маънавий тарбиялаш
ва ривожлантиришнинг муҳим шартлари-оилавий муносабатларнинг маънавий эмоционал
томонлари ҳисобланади. Бошқа оилаларга нисбатан болалар кўпроқ спиртли ичимликни
истеъмол қилишни бошлайдиган оилаларнинг бир неча турлари мавжуд:
Жанжалкаш оилалар, бунда оилавий муносабатлар душманлик, рақблик, оила
аъзолари орасида кескинлик кўринишида мавжуд бўлади. Оила аъзолари бир-бирини ёмон
хусусиятларини кўрсатиб айблайдилар ва бир-бирларига ёмон ниятда бўладилар. Бундай
вазиятда ёшлар ичимликларни истеъмол қилишга мойил бўла бошлайдилар.
Ижтимоий бузилган оилалар, бу оилаларнинг аҳлоқи ёмон бўлади, кўпинча эса
паст моддий таъминланиш даражасида, тозалик тартибларига эътиборсиз, турмуш
шароитлари ташкил этилмаган ҳолда ижтимоий номақул ҳаёт кечирадилар. Бундай оила
болаларда ташқи дунёга агрессив-ҳимояланиш муносабатларини фаол шакллантиради,
чунки унинг атрофидаги ижтимоий муҳит бўлган доимий келишмовчилик ҳолатида
бўлади. Бундай оилаларда бола назоратдан четда қолиб кетади. Болада ўз оиласининг
алкоголизмга берилганлигини яшириш истаги юзага келади, оиласидаги бу ахволга ич-
ичидан ташвишланади. Бундай болалар ижтимоий яккаланиб қоладилар. Уларда одатда
муносабатлар маданияти ривожланмаган бўлади. Ота-оналари билан кўнгли яқинлиги ва
яхши оилалардан тенгдошлар билан алоқалари бўлмаганлиги сабабли улар кўчалардаги
тўдаларга қўшилиб кетадилар, улар билан бирга спиртли ичимликлар ичишни бошлайди.
Гиёҳвандлик ва наркобизнес. 2001 йил 11 сенгябрда Вашингтон ва Нью-Йоркдаги
дахшатли воқеалар ва террористик тажовузлардан нафақат Америка қитаси аҳолиси,
балки бутун дунё жамоатчилиги воқиф бўлгач, аввало терроризм деб аталмиш даҳшатли
208
балодан қутилиш, дунё миқёсида биринчи даражадаги ечилиши лозим бўлган
муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
Шу нарса сир эмаски, бугунги кунга келиб, халқаро терроризм ва гиёҳвандликка
қарши кураш инсоният бошига тушган энг катта ва аянчли ҳодисалардан бири сифатида
баҳоланмоқда. Чунки, бундай иллатлар борган сари чуқур илдиз отиб, бутун дунё
халқларининг бошига каттадан катта кулфат ва фожеа келтириш билан биргаликда, юзлаб,
минглаб бегуноҳ инсонларнинг ёстиқларини қуритмоқда. Россиянинг кўп қаватли
иморатларида содир бўлган дахшатли портлашлар, она шахримиз Тошкентдаги 1999 йил
16 февраль воқеаларида ва ниҳоят, инсоният тарихидаги энг дахшатли теракт 2001
йилнинг 11 сентябрида АҚШнинг қудратли қуролли кучларининг мияси ҳисобланмиш
Пентагон жойлашган Вашингтон ва жахон савдоси маркази, юраги ҳисобланмиш Нью-
Йорк шаҳарларида минглаб одамларнинг ёстиғини қуритган фожеага қарши, дунёнинг
бутун тинчликсевар кучлари халқаро терроризмга қарши курашишга муросасиз бўлишга
чорламоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек, «Мен бир нарсага ачинаманки, фақатгина одамлар бошига мана шундай
фожиа, кулфат тушгандан кейин биз кўзимизни каттароқ очиб қарагандай бўламиз. Мен,
эй одамзот, огоҳ бўлинглар, огоҳ бўлинглар, огоҳ бўлинглар, деб доим куйиб-ёниб даъват
этаман»-деганларида энг ҳақ гапни айтгани маълум бўлиб қолди.
5
Гап шундаки, бугунги кундаги терроризм ўзининг ниҳоятда мустаҳкам иқтисодий
ва айниқса, ғоявий базаларига эга. Дунёнинг қайси гўшасида, қайси объектни вайрон этиш
ва йўқ қилиш учун юзлаб, минглаб қўллари қонга ботган террористлар махсус
ихтисослашган ҳарбий лагерларда тайёрланмоқдалар. Табиийки, бундай ҳарбий лагерлар
теракт олиб боришни нафақат назариёти, балки амалиётини ҳам меъёрига етказиб адо
этиб келадилар. Шу боис уларга катта иқтисодий маблағ керак бўлади. Бу маблағларнинг
асосий қисми террорчилар томонидан наркотик моддалар савдоси орқали қўлга
киритилиши ҳозирги кунда барчага аён. Наркобизнес халқаро терроризм, реакцион диний
экстремизм тарафдорларига маблағ берувчи асосий воситага айланди.
6
Оммавий ахборот воситаларининг берган маълумотларига кўра халқаро
терроризмнинг иқтисодий жиҳатдан маблағлар билан таъмин этишда наркобизнес
каналлари асосий рол ўйнамоқда. Бугунги кунга қадар эса ана шундай наркобизнеснинг
энг авж олган марказлари Осиё ҳудудида бизга қўшни Афғонистон бўлса, узоқ хорижда
Жанубий Америкада жойлашган Колумбиядир. Биргина Афғонистон охирги йилларда
дунёда ишлаб чиқарилаёттан наркотик моддаларнинг тўртдан уч қисмини «етказиб
бермокда» деган тахминий маълумотлар мавжуд. Наркотик моддаларни системали
равишда истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили ер юзида юзлаб, минглаб инсонлар айниқса
ўсиб келаётган ёш авлод қурбон бўлмоқда. Энг дахшатлиси наркотик модданинг истеъмол
этилиши нафақат ёшлар орасида, балки ёши улуғлар орасида ҳам жиноятчиликнинг авж
олишига сабаб бўлмоқда. Бундан бир неча йиллар олдин Тошкент шаҳрининг Акмал
Икромов тумани ички ишлар ходимлари томонидан «Пахтакор» маҳалласида истиқомат
қилувчи Раҳим қассоб деган шахсни катта миқдордаги наркотик моддани сотаётган
жойида қўлга олдилар.
Илгари бир неча маротаба судланган, 1990 йилда Чеченистонлик жиноятчи гуруҳ
аъзолари бўлмиш қўллари қонга ботган шубҳали шахслар билан ҳамкорликда собиқ
шўролар тизимининг йирик пул суммаларини кўп миқдорда нусҳаларини зарб этищда
қўлга олиниб, узоқ муддатли жазо чораларини ўтаган бу шахс, ашёвий далил сифатида ўз
уйидан топилган оғуни сотиб, катта фойда олиш учун сақлаётганлигини инкор этиб, ички
ишлар ҳодимлари сўровига жавоб берар экан: «Қора дорини ўзим истеъмол қилиш учун
сотиб олганман» деган.
5
Каримов И.А. “Ирода ва иймон эътиқодимиз синови”-Т.:Ўзбекистон.1999.
6
.
Каримов И.А. “Ирода ва иймон эътиқодимиз синови”-Т.:Ўзбекистон.1999.
209
Фактларга мурожаат этадиган бўлсак, қора дорини истеъмол қилувчи инсон
зурриётининг батамом бузилишига, минглаб ногирон болалар сафининг йил сайин ортиб
боришига сабаб бўлаётганлигини гувоҳи бўламиз. Наркотик моддаларни истеъмол қилиш
ўз навбатида «Асримиз вабоси» бўлган СПИД касалининг кўпайиб боришига ҳам катта
таъсир кўрсатмоқда.
Ҳаммага маълумки, наркомания бу жуда оғиpкасаллик. Агар алкоголга ва чекишга
ўрганган киши ирода лўрсатса уни ташлаши мумкин, аммо наркоманияга бир икки марта
қабул қилгандан сўнг унга ўрганиб қолиш ва ундан воз кечиш жуда қийин. Бундай
касалликни даволаш кўп муддатни талаб этади ва кўпинча натижасиз.
Ёшлар шуни билишлари керакки улар ҳеч қачон ўзлари даволанишга ҳаракат
қилишмасин. Баъзида вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келади. Уларнинг
миқдори ошиб кетса ҳам ўлимга олиб келади. Шунинг учун вақтида даволаниш лозим. У
ерда аввал реаниматолог кейинчалик психиатр ва нарколог кўригидан ўтади.
Наркамонияда кўпинча алкоголизмга қараганда миқдор ошиши натижасида ўлим кўп
бўлади.
Кўпинча одамлар бутун жахон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан никотиндан
ўлган ва касал бўлган одамлар сонига ишлайди. Кўп йилдан бери чекаётганлар чекишни
ташлашлари жуда қийин. Ташлаши мумкин унда ҳам кўпи билан бир неча ойга баъзида
йиллаб, лекин шундай вазият келадики, у яна бошлайди.
Наркомония - бу одамнинг организмининг тинчлантирувчи восита сифатида таъсир
этувчи восита.
Наркология - тез кўникувчанлик касали.
Наркология бу нафақат одамга жисмоний ва руҳий томондан зарар етказади. Биз
сезамизки чекувчилар кўп йўталадилар ва айниқса, эрталаблари. Бунинг сабаби тамаки
тутинида кислота томоқ бўшлиқларида махсус шиллиқ парда ҳосил қилади. Чекишда
давом этиётган киши ўзининг ўпкаларини емираётган бўлади. Бу эса ўлимга олиб келади.
Чекувчи ёшлар спортга кириб келаётганларида машғулотларда кўп чидалмайди,
сабаби уларнинг ўпкаси чарчаган бўлади.
Қандай қилиб бу одатдан қутилиш ҳамма оддий яъни одамнинг сабрига боғлиқ.
Чекишни ташламоқчилар кун давомидаги чекадиган тамаки сонини кун сайин унинг
миқдорини пасайтириб бориши лозим. Шунда организмдаги тамакига бўлган эҳтиёж
пасая боради. Агар бу ўхшамаса у ҳолда яхши бир мутахассисга учрашиш лозим.
Террор ҳақида. Авало, террор ҳақида. Бу сўз лотин тилида «қўрқув», «дахшат»
маъноларини ифодалайди. Оддийгина айтганда, террор-инсонларда қўрқув уйғотиш,
уларни дахшатга солиш орқали бирор мақсадга эришишни англатади. Ҳозирги кунда
терроризм энг хавфли ва олдиндан кўра билиш мураккаб бўлган жиноятлар сарасига
киради. Террор кўламининг кенгайиб бораётганлиги ва унинг ақл бовар қилмас
шахсларини олаётганлигини жахондаги энг хавотирли муаммолардан бири.
Террор бугунги кунда пайдо бўлган ҳодиса эмас, унинг тарихи узоқ. Бирок
ўтмишда содир этилган террорчилик ҳаракатларини ҳозирги террор билан солиштириб
бўлмайди. Аввало, ўтмишда террор бир кишига қаратилган ва уни амалга ошириш
ниҳоятда мураккаб бўлган. Бунда кўпинча қироллар, манархларга суиқасд уйиштирилган,
масалан: 1605 йилда Гай Фокс номли террорчи Британия қироли Жеймс ва парламентни
йўқ қилиш учун портловчи модда билан тўлдирилган 29 та бочкани ер остига кўмган.
Душманни енгиш учун уни яхшилаб ўрганиш керак шундай экан, терроризмни буткул
тугатиш учун унинг жирканч башарасини очиб ташлаш лозим. Хўш терроризм бугунги
кунда қандай қиёфада олинмоқда? Унинг қандай хусусиятларига эътибор қаратиш керак?
Афсуски, террор тобора шавқатсиз ва дахшатли тус олиб бормоқда. Бунда
террорчилар «мақсад воситаларини оқлайди» мантиғига амал қилишлари аниқ.
Маълумотларга кўра террор қанчалик дахшатли тусга эга бўлса, ёвуз кучлар уни
шунчалик юқори баҳолайдилар.
210
Иккинчидан, илгари террор рақиби ёки душманини жисмонан йўқ қилишга
қаратилган бўлса, бугун, афсуски, террор чегара танламаяпти.
Учинчидан, террор ниҳоятда, тайёргарлик билан амалга оширилаётганлиги ва
бунда замонавий техникадан кенг фойдаланилаётганлиги унинг хавфини янада
кучайтирмоқда ва ниҳоят, гарчи терроризмга қарши кураш туфайли террорчилик
ҳаракатларининг миқдори камайган бўлсада, уларда қурбон бўлаётган инсонлар ҳамон
етарличадир. Минг афсуски, терроризмнинг қўрқувчилик кўлами ўсиб бораёттанлигини
тан олишимиз керак. Тошкентдаги 16 феврал «1999», Нью-Йоркдаги «сентябр 2001»
воқеалари бунинг ёрқин мисолидир.
Лекин терроризмнинг кўпчилик эътибор бермайдиган бир жиҳати бор. Унинг асл
мақсади фақатгина катта моддий зарар етказиш эмас. Бу мақсадга эришиш воситаси
холос. Терроризмдан кўзлаган мақсад мутлоқо 100,1000 кишининг қонини тўкиш эвазига
милионлаб инсонларнинг юрагига ваҳима солиш, уларга қўрқув уйғотиш ва охир-
оқибатда жамиятда парокандалик туғдиришдир. Демак, улар учун восита, мақсад эса-
кучли тасир қилишдир.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, террордан фойдаланиш, қўрқоқлик белгиси. Чунки
очиқ рақобат шароитида қонуний кураш йўли билан муваффақият қозонишига кўзи
етмаган, ўз кучига ишонмаган ожиз кимсаларгина террордан қурол сифатида
фойдаланадилар.
АҚШ террорчиликка қарши курашга йиллик 5 мрд доллор маблағ сарфлайди. АҚШ
ва террорчилик ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган ва бу билан террорнинг олдини олишга
ёрдам берган фуқаролар 2 млн доллар миқдорида пул билан мукофотланадилар. Боз
устига АҚШда 1986 йилдан буён терроризмга қарши марказ фаолият юритмоқда. Лекин
бу чоралар ҳам Америка халқини террордан ҳимоя қила олмади. Бу воқеалар гувоҳи
бўлган инсоният бугунги шароитда ҳеч ким террордан ҳимояланганлигини, ҳар бир давлат
ўз халқини террор хавфидан кафолатлай олмаслигини тушуниб етди. Шу боис жахон
террорга қарши уруш эълон қилди. Чунки пассив ҳимоя энди ёрдам берганлигини, фаол
мудофага ўтиш вақти етганлигини англади инсоният, терроризмни таг-томири билан юлиб
ташлаш ягона тўғри йўл ва охирги мажбурий чорадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |