COVID-19 Билан касалланган БеморДа геморрагик васкУлит Ҳолати
А.А. АБДУРАшИДОВ
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази
Геморрагик васкулит кенг тарқалган васку-
литлар турига киради. статистик маълумотлар-
га кўра, интенсив кўрсаткичи 100000 аҳолига
13,5–25 та ҳолат. бошқа касалликларга нисба-
тан бу кўрсаткичлар жуда юқори бўлмаса ҳам,
COVID-19 пандемияси даврида анамнезида бу
касаллик билан оғриган ёки оғриб турган бемор-
лар хавфли гуруҳга киради. сабаби геморрагик
васкулитда ҳам, ковид-19 да ҳам микроцир-
кулятор оқимнинг бузилиши, микротромбозлар
шаклланиши натижасида ўзига хос асоратлар-
нинг ривожланиши кўзатилади. шу билан бирга
SarS-CoV-2 пандемияси даврида сезиларли да-
ражада ковасаки синдромига ўхшаш белгилар
билан кечаётган яллиғланиш синдроми ҳақидаги
хабарлар кўп учради.
бизнинг ҳолатда 8 ёшли Ф. (қиз бола) дер-
матолог кўригига мурожаат қилиб, терисида
ачишиш ва бир оз қичиш билан кечаётган тош-
малар пайдо бўлганлигига шикоят бидирди.
анамнезидан 5 кун илгари томоғида оғриқ пай-
до бўлганлиги, тана ҳарорати меъёрдан ошма-
гани ва отоларинголог тавсиясига кўра цефо-
таксим, ибупрофен препаратлари қабул қилгани,
касалликнинг 4-куни оёқларида қизил рангли
тошмалар пайдо бўла бошлагани ва 5-куни тош-
малар қўл соҳаларида ҳамда бўйин ва гавда
соҳаларида ҳам пайдо бўла бошлагани маълум
бўлди. касаликнинг 5-куни пзр усулида SarS-
CoV-2 аниқланган.
кўздан кечирганда умумий аҳволи қониқарли,
ички аъзолар томонидан шикоятлр йўқ, қоринда
оғриқ безовта қилмайди. теридаги клиник бел-
гилар асосан оёқнинг тизза, болдир, товон соҳа-
ларида симметрик ҳолда жойлашган пайпасла-
нувчи геморрагик пурпуралардан иборат бўлиб,
болдир-товон бўғими соҳаси шиш ва унинг ҳара-
катчанлигининг чекланганлиги кузатилди, юрган-
да товон ва тизза бўғимлари соҳасида оғриқ без-
овта қилади. Геморрагик пурпуралар қўл терисида
ҳам кузатилди. Қўл бўғимларида оғриқ безовта
қилмайди. витропрессия усулида тошмалар ранги
ўзгармади.
касалликлининг 5-куни ўтказилган лаборатор
текширув натижалари: умумий қон тахлилида –
гемоглобин – 117 г/л; эритроцитлар – 4,2×10
12
/л;
тромбоцитлар – 222,6×10
9
/л; лейкоцитлар –
9,2×10
9
/л; Эчт – 8 мм/соат; ревмофактор (–), ср
– оқсил (–), асло (+++); Қон биокимёвий тахлил-
лари меъёр даражасида; протромбин вақти – 13,6
сек; пти – 110 %, мно – 0,89; ҚФпв – 36,8 сек;
фибриноген концентрацияси – 3,83 г/л; гематокрит
– 39 %; сийдик умумий таҳлили меъёрда. касал-
ликнинг 5-куни бурун ва оғиз шиллиқ қавати сур-
тмасидан пзр усулида SarS-CoV-2 аниқланган.
бемор «коронавирус инфекцияси (COVID-19);
Геморрагик васкулит, тери-бўғим синдроми» таш-
хиси билан COVID-19 билан касалланган бемор-
лар учун махсуслаштирилган стационарга жой-
лаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |