Dermatovenerologiya va estetik tibbiyot


Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 3 / 2021



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/201
Sana28.02.2023
Hajmi1,61 Mb.
#915331
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201
Bog'liq
Jurnal Dermatologiya N-3 2021

14
Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 3 / 2021
(акантокератолиз), донадор қаватда бозафил ва 
эозинофил таначаларининг ҳосил бўлиши, эпи-
дермиснинг барча қаватларида вакуол дегенера-
цияси ривожланганлиги, спонгиоз, паракератоз, 
акантоз папилламатоз аниқланади. Гистохимик 
текширувда мугуз қават ва дерманинг коллаген 
толаларида ўчоқли алцианофилия аниқланган 
(дмитренко, с.в., вернигородский с.в. 2015).
Хулоса. 
шундай қилиб, юқорида келтирилган 
маълумотларга асосланиб туғма ихтиоз касал -
лигида тери тузилмаларидаги морфологик ўзга-
ришларга бағишланган тадқиқотлар ўтказилиши 
долзарб илмий муаммо эканлиги ўз-ўзидан аён 
бўлиб турган ҳақиқатдир. 
Фикримизча, туғма ихтиоз касаллигида мор-
фологик тадқиқотлар натижаларини комплекс 
баҳолаш, шунингдек, Ўзбекистон республика-
сининг куз – қиш ва баҳор – ёз мавсумларини 
ҳисобга олган ҳолда, тери тузилмаларининг ёшга 
боғлиқ морфологик ўзгаришлар динамикасини 
ўрганиш касаллик даражасини аниқлаш юза-
сидан қўшимча мезонлар ишлаб чиқишга асос 
бўлиши мумкин.
томир ичиДа Қонни лазер Билан нУрлантириШ УсУлини атоПик 
Дерматитнинг кечиШига таъсири
А.А. АБДУРАшИДОВ
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
атопик дерматит (ад) жаҳон соғлиқни сақлаш 
тизимидаги алоҳида муаммоли масалалардан 
бири бўлиб, у турли ёш қатламлари орасида кенг 
тарқалган, ривожланиши генетик ва экологик 
омилларнинг комбинацияси билан боғлиқ бўлган 
сурункали яллиғланишли ва мултифакториал 
тери касаллиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 
атопик дерматитнинг кечишига, унинг оғирлик 
даражасига баҳо бериш учун муаллифлар томо-
нидан ишлаб чиқилган баҳолаш тизимлари, яъни 
SCOraD индекс қўлланиб келинади.
атопик дерматит билан хасталанган беморлар-
да қоннинг ивиш ва фибринолиз тизими, иммуни-
тетнинг гуморал ва ҳужайравий қаторларида сези-
ларли силжишлар аниқланган. шу сабабли атопик 
дерматитни даволашда пастинтенсив лазер нур-
ларидан фойдаланиш, тўғри танланган таъсурот 
усул натижасида касалликнинг турли патогенетик 
жабҳаларига таъсир этиш орқали организм томо-
нидан ижобий ўзгаришларга, яъни касалликнинг 
турли босқичларида етарлича самарадорликка 
эришиш мумкин бўлади. томир ичида қонни лазер 
билан нурлантириш усули атопик дерматит билан 
хасталанган беморларда касалликнинг клиник 
белгиларини, аниқроғи теридаги яллиғланиш жа-
раёнларининг тезроқ бостирилишига, касаллик-
нинг бир неча кунга эртароқ ҳал бўлишига ва ка-
саллик қайталанишининг 1–2 баробар камайишига 
олиб келади.
тадқиқот материаллари ва услуллари: биз-
нинг кузатувимизда атопик дерматитнинг турли 
клиник шакллари билан оғриган 53 нафар бе-
мор (6 ёшдан катта бўлган болалар ва катталар) 
бўлиб, уларнинг 28 нафарини (53 %) эркаклар, 25
нафарини (47 %) аёллар ташкил қилди.
беморларда ад нинг қуйидаги шакллари ку-
затилди: экссудатив шакли (катталардаги экзе-
матизация ҳолати) 11 нафар (20,8 %), эритема-
тоз-сквамоз шакли – 13 нафар (24,5 %), лихени-
фикацияли шакли – 16 нафар (30,2 %), лихеноид 
шакли – 7 нафар (13,2 %), пруригиноз шакли – 6 
нафар (11,3 %) беморда кузатилди.
беморларда SCOraD индекси умумий гуруҳ-
да ўртача ҳисобда 52,0 ± 2,9 ни ташкил этди. 
унга мувофиқ тарзда ад нинг енгил даражада 
хасталанганлар 16 та (30 %) – SCOraD индекси 
ўртача 22,7 ± 2,6, ад нинг ўрта оғир даражада 24 
та (45 %) – SCOraD индекси ўртача 46,8 ± 2,4 ва 
оғир даражада – 13 тани (25 %) SCOraD индек-
си ўртача 86,5 ± 3,6 ни ташкил этди. SCOraD ин-
декси 0 (соғлом) дан то 103 гача (атопик дерма-
титнинг энг оғир даражаси) ўзгариши мумкин. шу 
кўрсаткичлар доирасидан келиб чиқиб, SCOraD 
индекси <25 бўлганлар атопик дерматитнинг ен-
гил даражасига, SCOraD индекси 25–50 – ато-
пик дерматитнинг ўрта оғирликдаги даражасига, 
SCOraD индекси >50 атопик дерматитнинг оғир 
даражасига мос келди. беморларни даволаш 
усулига қараб шартли равишда 2 гуруҳга бўлиб 
ўрганилди. унга мувофиқ тарзда I гуруҳни анъа-
навий усулда даволанган ад билан хасталанган 
беморлар, II гуруҳ – анъанавий ва тҚлн усулла-
ри билан биргаликда даволанган ад билан ха-
сталанган беморлар ташкил этди. I гуруҳда 25 
нафар (47,1 %) ад билан хасталанган бемор, II 
гуруҳда – 28 нафар (52,8 %).
барча беморларга анитистаминлар, гипосен-
сибилзацияловчи воситалар, маҳаллий дори-
дармонлар, кўрсатмалар бўлганда детоксикаци-
яловчилар, энтеросорбентлар, антимикотиклар, 
витаминлар, пробиотиклар, иммуномодуляторлар 
қўлланди. сиртдан даволаш сифатида юмшатув-
чи ва намликни тикловчи воситалар, маҳаллий 
кортикостероидлардан фойдаланилди. иккинчи 
гуруҳ беморларда анъанавий даволаш усули би-
лан биргаликда тҚлн ҳам қўлланди.
тҚлн усулини қўллаш учун «ниц матрикс» 
мчж томонидан ишлаб чиқилган «ламзик» ва 



Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish