5-мавзу. Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни завод шароитида
тайёрлаш технологияси
Р Е Ж А
1.Қолипларнинг
турлари. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон
махсулотларини қолиплаш.
2.Агрегат оқим усули. Кўп ковакли темир-бетон маҳсулотларини
қолиплаш. 12 метрли ковакли плиталар тайёрлаш технологияси.
Темир-бетон
шпаллари ишлаб чиқариш тизими. Электр ўтказиш тизими таянчларини
ишлаб чиқаришнинг технологик тизими. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон
конструкцияларни ички таянчли қолипларда тайёрлаш.
3.Стенд усули. 3х18 метр ўлчамли П кўринишдаги плиталарни ишлаб
чиқаришнинг технологик линияси. КЖС қобиқ плиталарни ишлаб чиқариш
технологик тизими. Кўп ковакли ораёпма ва деворбоп
панелларни узлуксиз
қолиплаш.
5.1 Қолипларнинг турлари
Бетон ва темир-бетон конструкцияларини тайёрлашда уларни
қолиплашга алоҳида эътибор бериш зарур. Уларни тайёрлаш қуйидаги
операцияларни ўз ичига олади:
- қолип ва бортларини мойлаш ва йиғиш;
- арматура тўрлари, каркаслар ва металл деталларни талаб
этиладиган жойига ўрнатиш ва маҳкамлаш, олдиндан зўриқтирилган
конструкцияларни тайёрлашда эса таранглаштириладиган
арматурани
ўрнатиш ва таранглаштириш;
- бетон қоришмасини қолипларга жойлаш ва зичалштириш.
Қолиплар темир-бетон заводларидаги энг кўп фойдаланиладиган
қурилмалар бўлиб уларнинг нархи темир-бетон
конструкцияларини ишлаб
чиқаришда фойдаланиладиган ускуналарнинг тахминан 50%ини ташкил этади.
Ишлаб чиқаришнинг қабул қилинган шаклига кўра қолиплар
қуйидагича бўлиши мумкин:
- бир жойдан бошқасига кўчирилиб юрадиган, суриладиган ва
статсионар (стенд усулида) (5.1 -расм);
- маҳсулотнинг қолиплаш вақтидаги ҳолатига кўра
горизонтал ва
вертикал; фақатгина қолипнинг тагидан иборат бўлганда уларнинг борти
қолипловчи машинага тегишли бўлади;
- қолиплар бир (индивидуал) ёки бир неча маҳсулотга (гуруҳга)
мўлжалланган бўлиши мумкин;
- баъзи холларда қолиплар улардаги маҳсулотга иссиқлик ишловини
бериш учун иссиқлик бўлмасига эга бўлишлари мумкин;
- қолиплар олдиндан зўриқтирилган
конструкцияларни ишлаб
чиқариш учун кучли қолиплар ва оддий бўлиши мумкин.
Темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш заводларида плиталар,
балкалар, клонналар, ташқи
девор панеллари, қобирғали ва кўп ковакли
плиталарни тайёрлашда металл тагли ва кўтарма бортга эга қолиплардан
фойдаланиш кенг тарқалган.
Ишлаб чиқаришнинг агрегат оқимли усулида қолипларни бир
постдан бошқасига кўчириб ўтказиш зарурлиги учун қолипларнинг
мустахкамлигини таъминлаш зарур бўлади. Шунинг учун уларнинг таглари
№14 ва №18 швеллерлар ва қалинлиги 8-10 мм бўлган листлардан фойдаланиб
лойиҳаланади ва тайёрланади.
5.1 - расмда олдиндан зўриқтирилган
тавр кесим юзали краности,
икки нишабли балкалар ва бошқаларни тайёрлаш учун қолипларнинг
расмлари
келтирилган.
Бундай
қолиплар
арматуранинг
таранглаштирилганида ҳосил бўладиган зўриқиш кучларини қабул
қилганликлари учун этарли даражада мустахкам бўлишлари керак.
Қисмларга ажратиладиган қолиплар қолипнинг таги, мустаҳкамликни
таъминловчи қобирғалар билан кучлантирилган иккитадан бўйлама ва
кўндаланг шитлардан иборат.
5.2 - расмда ён томонлари шарнирли очиладиган ва йиғиладиган
қолипнинг бир тури келтирилган. Қолипнинг ён деворлаи маҳсулотга бўғ
ёрдамида иссиқлик ишлови бериш имконини бериш учун қопламадан иборат.
Юпқа деворли қобирғали панелларни тайёрлаш учун темир-бетон
матристали қолиплардан ҳам фойдаланилади (5.3 - расм). Бу каби
қолиплар
металл бортлар ва винтли, гидравлик ёки пневматик домкратлар
билан жиҳозланган итариб чиқарувчи ускуналардан иборат. Улар
маҳсулотнинг бутун юзаси бўйича бир текисда жойлаштирилган. Бу эса
юпқа деворли тайёр маҳсулотни дарзлар ҳосил қилмасдан қолипдан ечиб
олиш имконини беради. Қолипларнинг темир-бетон матристалари В15 –
В22,5 классли бетондан тайёрланади