3
“Ҳар бир халқ ўз тарихига эга, уни
ўрганиш эса шу халқ фарзандларининг
ўтмиш ва келажак олдидаги бурчи”.
(Ш.Мирзиёев).
Диссертация
мавзусининг
долзарблиги
ва
зарурати.
Жаҳон
адабиётшунослигида XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари адабиётининг
ғоявий мундарижаси, жанрлар кенгайиши,
ижодкорларнинг адабий мероси, унинг
бадиий тафаккур тарихидаги аҳамиятини белгилаш
муҳим аҳамият касб этмоқда.
А
дабиётнинг юксалишига поэтик ҳисса қўшган мутафаккир шоирлар ижоди, уларнинг
бадиий маҳорати ва адабий-эстетик қарашлари
жаҳон адабиётшунослиги илмий
тадқиқотлари учун асосий объект бўлиб қолмоқда
. Шу боис, адабий оқимда анъана,
индивидуал маҳорат
муаммоларини ижтимоий, бадиий-фалсафий аспектларда ечиш,
унинг муайян шоир ижодидаги услуб манерасини аниқлаш, умумий ва хусусий
жиҳатларини бугунги глобаллашган илмий-назарий тафаккур сатҳида очиш имконини
бера олиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Дунё адабиётшунослигида мумтоз ижодкорларнинг адабий мероси,
яратган
асарларининг жанрлар тизими, мавзулар кўлами, лингвопоэтик ва лингвостилистик
тамойилларини янгича ёндашувда: ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-маънавий, фалсафий-
маърифий, илоҳий-ирфоний ғояларига таяниб, ўрганиш асосий вазифа бўлиб келмоқда.
Бадиий
ижодда форс-турк, форс-араб, форс-турк-араб тилларида баравар қалам
тебратган адабиётшунослар ижодий биографиясини аниқлаш, муайян минтақалардаги
миллий адабий-эстетик тажрибаларини изоҳлаш, бадиий ижодда поэтик ўзгаришлар
кўламдорлигини янги илмий мезoнлaр aсoсидa тадқиқ қилиш долзарб муаммолардан
бири саналади.
Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ислоҳотлар жараёнида ўзбек
адабиётшунослигида илгари илмий муомалага киритилмаган мумтоз шеъриятдаги
баъзи адабий манбаларни тавсифлаш ишларига эътибор кучайди. “Боболаримизга
муносиб бинолар қурдик. Энди боболаримизга муносиб илмий муҳит яратишимиз
4
керак”.
1
Бу йўлда бухоролик шоир Абдураҳмон Тамкин ҳаёти
ва ижоди, унинг туркий
ва форсий меросининг шеърий жанрлари, ғоявий-бадиий хусусиятларини ҳам чуқурроқ
ўрганиш, тўғри баҳолаш долзарб вазифалардан биридир. Бугун шоир туркий-форсий
адабий мероси намуналарини илмий тадқиқ қилиш, ўзбек мумтоз адабиётшунослигини
бойитиш зарурати туғилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон
«Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги «ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма
манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини
нашр этиш ва тарқатиш
тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик
маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури
тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 апрелдаги
304-сон «Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-
2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб
қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти
муайян даражада хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: