9
Абдураҳмон Тамкин Бухорий адабий меросининг ўзбек ва тожик мумтоз шеърияти
анъаналари тадрижий ривожланишидаги ўзига хос ўрни,
шоир лирикасининг
ишқ,
муҳаббат, садоқат, дўстлик
каби
ғоявий мундарижаси, бадиияти, поэтик услуби, жанрий
таркиби, тил хусусиятлари далилланган хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими
Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-
43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий
масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй)
фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон
бўлимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 17.01/208-сон далолатномаси). Натижада Тамкин
Бухорий девонидаги лирик асарлар ва ҳикоятларнинг
жанр хусусиятлари, мазмуни,
моҳияти, уларда тилга олинган ахлоқий, ижтимоий, фалсафий,
тасаввуфий
муаммоларни ёритиб беришга эришилган;
зуллисонайн ижодкорнинг форсий, арабий, туркий
тилларда яратган асарлари
ҳажми, жанрий таркиби, мавзулар олами, девонидаги шеърлар табдил қилиниб, шоир
лирикасида гўзал бадиият уйғунлигини таъминлашда
лафзий ва маънавий
санъатларнинг мутаносиблиги, мақолларнинг поэзия тилига яқинлиги, афоризмларнинг
тарбиявий аҳамиятига доир хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими
Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5
“Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш”
мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 7
сентябрдаги 17.01/208-сон далолатномаси). Натижада Тамкин Бухорий туркий ва
форсий шеъриятининг бадиий хусусиятлари, ғоявий тимсоллари,
тасаввуфий образлар
силсиласини очиб беришга хизмат қилган;
Шарифжон-Махдум Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор”, Абдуллоҳхожа Абдийнинг
“Тазкират уш-шуарои мутааххирин”
ва Шайх Абдулқодир Кароматулло Бухорийнинг
“Армуғони саббоғ
”
, С.Айнийнинг “Ёддоштҳо” ва “Намунаи адабиёти тожик” адабий
манбалар, тазкиралар асосида Абдураҳмон Тамкин таржимаи ҳоли, ижодий
биографияси, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Бухоро адабий муҳитидаги
ижтимоий-сиёсий ва адабий шароитнинг Абдураҳмон Тамкин ижодига таъсири
асосланган илмий хулосалардан «Бухоро» телеканалининг «Замондош», «Ассалом,
10
Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро
вилояти
телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 апрелдаги 22/21-сон маълумотномаси).
Натижада, халқимиз ўзининг яна бир аждодининг яратган асарлари ва ибратли ҳаёт
йўлидан огоҳ бўлди ва телетомошабинларнинг Бухоро адабий муҳити бўйича
тасаввурларини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Do'stlaringiz bilan baham: