O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 259 -
ўхшатилаѐтган нарса яъни уни ифодалаѐтган сўз
билдиради. Кадзуо Исигуро ифода этган жароҳат бу
жисмонан эмас балки унутиб бўлмайдиган оғриқни
билдиради. Роман қаҳрамонлари олган жароҳатни адиб
ниҳоятда теран очиб беради.
Кадзуо
Исигуро
яратган
барча
роман
қаҳрамонлари бахтли ўтмишни унутиб юборишган.
Бахтли ўтмиш уларга етказилган жароҳат туфайли
хотирадан ўчиб кетган. Эндиликда уларнинг руҳига
жароҳат шу қадар сингиб кетганки на унутишнинг ва на
эсдан чиқаришнинг иложи йўқ. ―The Unconsoled- Ҳасрат‖
романи
ҳикоячиси
харобазорда
эски
автобил
қолдиқларига кўзи тушади. Автомобил қолдиқлари унга
тўсатдан болаликда юз берган бахтли онларини эсалатади.
Машинанинг орқа ўриндиғида ўйинчоқ аскарлар билан
ўйнаганини, ота-онаси билан боғлиқ хотиралар уйғонади.
Бир лаҳзалик бахтли хотираларни эслар экан Райдер
бахтли хотиралар ортидан етказилган жароҳат кўпроқ
азоб беришини ҳис қилади. Райдер эски автомобил
қолдиғида ўтириб ўша кун қандай якун топганини
хотирлашга уринади. Адиб буни қуйидагича ифода этади:
―Автомобил қолдиғида ўтарар эканман кун қандай
якунланганини эслашга уринардим. Аммо тўсатдан
хотирамда ѐмғирли бўрон каби уйда кўтарилган
жанжал
ва отамнинг йўлда кўздан ғойиб бўлганлигини
эсладим‖[3]. Бошидан ўтказган хотираларни эслашда адиб
бахтли воқеалардан кўра жароҳат изини қолдирган
воқеаларга кучли урғу беради. Бу ―When we were orphans-
Биз етим бўлиб қолганимизда‖ романида ҳам акс этган.
Роман қаҳрамонларидан бири болаликдаги бахтли
онларини эслар
экан,
онаси билан
майсазорда
қувлашмачоқ ўйнаганини, ўйин охирида ҳатто ким
ютганини эслай олмаслигини таъкидлайди. Шу билан
бирга ҳозиргача онасига нисбатан ўша пайтда ҳис қилган
адолатсизликни эслашини айтиб ўтади. Бэнкс эса
болалиги ўтган Шанхайдаги уйга ўхшаш уйга келиб
қолади. Уйни кузата туриб тўсатдан зинапояга кўзи
тушади. Зинапоя унга болалигида тепадан пастга сирғалиб
тушиш одатларини эслатади. Бу онлар бир лаҳзага Бэнкс
юзида табассум уйғотади бироқ, бир неча дақиқалардан
сўнг онасидан ажралганлиги ва мана шу онлардан бошлаб
у ҳеч қачон зинапояларда тепадан пастга сирғалиб
тушмаганлигини
эслайди.
Онасидан
ажралганлиги
туфайли у ҳатто бу севимли машғулотини унутиб юборди.
Онасидан айрилиши туфайли қалбида чуқур жароҳат
қолди. Адибнинг қатор
романларида кутилмаган деталь,
уй ѐки буюмлар ўтмишда етказилган жароҳат оғриғини
эслатиб юборади. Адибнинг ўзи ҳам жароҳат кундан кун
ўзгариб ѐки ўзгармаслигини жонли ифода этишга
уринади. Дастлаб жароҳат етказилган кун, йиллар ўтган
сайин уни унутишга уриниш, аммо ҳар сафар жароҳатни
ѐдга солувчи воқеаларнинг жонланиши ва ниҳоят бу
жароҳат чарчатишини таъкидлайди. Кадзуо Исигуро
жароҳатни ўз романларида оғриқ, мудҳиш хотиралар,
изтироб каби турлари орқали ифода этади.
Адиб қаҳрамонлардаги жароҳатни қути, сандиқ
ѐки сирли буюмларга тўла қутича каби деталлар орқали
кўрсатишга уринади. ―Pale view of Hills-Туманда қолган
тепалик‖ романидаги қаҳрамон
Сашико Америкага кета
туриб қутига япон севисини жойлаштиради. Бу сервиз
оиласи билан боғлиқ ягона эсдаликлардан бир эди Орадан
қирқ йил ўтиб ҳикоячи Эцуко бу кути ва сервиз ҳақида
эслатиб ўтади. Айнан япон сервизи йўқолган оила ва у
билан боғлиқ хотираларни эслатиб турувчи буюм эди.
Деталь сифатида ифода этилган қути романдан романга
кўчар экан адиб ундан нафақат бахтли хотиралар, балки
фожеа бошланган кун қути билан боғлиқлигига ишора
қилади. ―The Unconsoled- Ҳасрат‖
романида Софи сувенир
қутичасини йўқотиб қўйиши ва бу йўқотиш натижасида
отаси билан боғлиқ хотираларни ҳам унутади. Сондерс
эса апельсин қутисининг портлаб кетиши натижасида
оиладан ажралиб қолганлигини аччиқ қайғу билан ҳикоя
қилади. Кадзуо Исигуро қутини нафақат оддий бир буюм
сифатида балки уй тимсолида ҳам ифода этишни давом
эттиради. ―When we were orphans-Биз етим бўлиб
қолганимизда‖ романида етим бўлиб қолган кичкина
Женнифер буюмлари солинган қутини оладиган кунни
кутади. Уйдан ва оиласидан
ажралган женнифер бор
буюмларни қутига жойлаб ўзи билан олиб кетишга
уринади. Аммо манзилга етгач қути келмайди.
Авиакомпаниядан шахсий буюмлари солинган қути
йўқолганлиги ҳақида хат олади. Бу хат батамом уй билан
боғлиқ хотираларга хотима ясайди. Кичкина Женнифер
учун қути унга ўз уйини эслатиб турувчи катта нарса эди.
Бундай вазият ―Never let me Go- Ҳеч қачон мени қўйиб
юборма‖ романида ҳам такрорланади. ―Pale view of Hills-
Туманда қолган тепалик‖ романида тасвирланган кичкина
Марико мушук болалари учун уй вазифасини ўтай
оладиган катта қутини лотерея билетида ютиб олади.
Кичкина Марико лотерея ўйинида атиги мушук болалари
учун бошпана бўла оладиган қути ютиб олишни шу қадар
ҳоҳлардики гўѐки бу истак Марико ҳаѐтидаги ягона тилак
эди. Мушук болалари учун қути ростакамига уй бўла
олишини ва бу уйчада мушук болалари марико
айтганидек тинч улғайиши мумкин эди. Тадқиқотчи
Шаффер Б адиб ижодини ўрганар экан айнан қути
деталига эътибор бериб, Марико сабзавотлар учун ютиб
олган ютган қути йўқотиш белги вазифасини ўтаганини
таъкидлайди. Тадқиқотчи фикрига кўра Кадзуо Исигуро
ифода этган қутилар инсонга жароҳат
етказади ва бу
оғриқни қаҳрамонлар доим эсда тутиб туришади[4]. ―Pale
view of Hills-Туманда қолган тепалик‖ романи ҳикоячиси
Эцуко вафот этган қизи ҳақида гапира туриб, турмуш
ўртоғининг отасини хотирлайди. Қирқ йил олдин
Нагасакида Эцуконинг қайнотаси Огата-сан скрипка
чалишни машқ қилганлигини ва у бу билан ўғли билан
муносабатни яхшилаш мақсадида қилганлигини ҳам
эслайди. Эцуко учун Огата-сан қарзларни тўлаш учун
кечалари скрипка чалган ва бу билан у оиланинг ҳаѐтини
яхшилашга ҳаракат қилган қадрли инсондир. Шундай
бўлишига қарамай бу тинч оиланинг ҳаѐтини Нагасакига
тушган бомба барбод қилиб юборди.
Романнинг энг
ачинарли нуқталаридан бири сифатида Кадзуо Исигуро
бунга катта эътибор қаратади.
Кўплаб тадқиқотчилар ѐшлигида Англияга кўчиб
келган Кадзуо инглиз жамиятида улғайсада ўз миллатига
нисбатан амалга оширилган даҳшатли ҳодисага беъэтибор
эмаслигини таъкидлашади. Унинг романларида бу каби
оғриқли жароҳатлар жуда кўплиги қаҳрамонлар мисолида
ѐрқин намоѐн бўлади. Кадзуо Исигуро ижодини ўрганган
Б.Луис ва М.Петрулар ―The Unconsoled- Ҳасрат‖
романида адиб Райдернинг бир нечта эгизак персонажлар
гуруҳини кузатиш мумкинлигини изоҳлаб ўтишган.
Уларнинг фикрига кўра Кадзуо Исигуро инглиз
жамиятида улғайган бўлишига қарамай миллат тақдирига
бефарқ бўлмаган адибдир[5]. Инглизларга хос бўлган
образлар билан бирга адиб япон миллатига хос бўлган
қаҳрамонларни ҳам моҳирлик ила тасвирлайди. Уларнинг
номлашда ҳам япон исмларидан фойдаланади.
Глоббаллашган инглиз жамиятидаги кўпмаданият-
лилик адибга мана шундай образлар яратиш имконини
тақдим этиши ҳам бежизга эмасдир. Қалбга етказилган
жароҳат япон ва инглиз миллатига ҳам
бирдай таъсир
қилишини уларнинг қай бири фожеалироқ эканлиги
борасидаги саволга ечим топишни адиб китобхонга қўйиб
беради.
Кадзуо Исигуродан интерьвю олган Д.О. Кридор
унинг қаҳрамонлари ўтмишда жароҳат олган вақтларидан
бошлаб биз уларни ҳамон ўша манзара фонида
кўришимизни билдириб ўтади[6]. Адибнинг ўзи ҳам