O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324
FILOLOGIYA
https://science.nuu.uz/
Social sciences
O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 203 -
одамни билиш шахсга нима беради-ю, жамиятга қандай
фойда келтиради? Дунѐда адабиѐт ўқув фани мутлақо
ўрганилмайдиган таълим тизимлари ҳам бор-ку? Бу
саволларга жўяли жавоб топмай туриб, умуман,
адабиѐтни, хусусан, қардош халқлар адабиѐтини ўқитиш
борасида мавжуд бўлган муаммоларни тўғри ҳал қилиш
мумкин эмас. Маълумки, бадиий адабиѐт одамга ўзга бир
одамни туйиш ва тушунишни ўргатади. Истеъдодли
ѐзувчилар китобхонга мутлақо алоқаси бўлмаган бегона
бир кишининг ҳаѐтини шундай таъсирли тасвирлайдики,
одам беихтиѐр унинг тақдирига, ҳис-туйғуларига шерик
бўлиб қолади. Китобда тасвирланган бизга нотаниш
қаҳрамонни тушуниш атрофимиздаги одамларни ҳам
туйиш ва тушуниш жараѐнини бошлаб беради. Қ.
Йўлдошев юқорида тилга олинган мақоласида: ―...ўзини
билмоқчи бўлган инсон олдин ўзгани билиш, тушуниш ва
туйишга одатланиши зарур. Ҳар бир баркамол шахснинг
ўз кўнглига етиш сари босиб ўтадиган йўли ўзгани билиш
босқичидан бошланиши инсоният тарихидан яхши
маълумдир‖,- деб ѐзганда бадиий адабиѐтнинг одамни
одамга яқинлаштириш хусусиятини кўзда тутган бўлса не
ажаб. Қардош халқлар адабиѐти қардошларни туйиш ва
тушуниш, уларнинг ҳам ўзимизга ўхшаш одамлар эканини
билиш
воситаси
экани
юқоридаги
фикрлардан
ойдинлашади. Шунинг учун ҳам қўшниларини билмоқчи
бўлган одам олдин уларнинг адабиѐтлари билан таниш
бўлиши керак. Чунки миллий руҳиятлар намоѐн бўлади.
Қўшниларни яхши билмай туриб, яхши яшаб бўлмайди.
Туркий халқлар жуда эски замонлардан буѐн: ―Олисдаги
қариндошдан яқиндаги қўшни яхши‖, деган нақлга амал
қилиб келишган. Айни шу жиҳатлар мамлакат
умумтаълим мактабларида қардош халқлар адабиѐтларини
қиѐсий ўқитиш ўта долзарб ва ўқувчиларнинг ҳам ақлий,
ҳам маънавий ўсишларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга
дидактик тадбир эканини кўрсатади.
Адабиѐт ўқитувчиси бирор қардош халқнинг
адабиѐтидаги бирор асар билан ўқувчиларни таништирар
экан, биринчи навбатда, ўша асар мансуб бўлган
миллатнинг руҳияти, психологияси қанчалик акс
этганлигига эътибор қаратиши керак. Бу жиҳатдан
фольклор асарлари жуда катта имкониятга эга. Негаки,
замонавий асарларда миллат психологияси алоҳида
шахслар руҳиятини тасвирлаш асносида кўрсатилса,
оғзаки ижод намуналарида улус психологияси оммавий
кўринишда ҳам намоѐн бўлиши мумкин.
Бир қатор қардош халқларнинг умумий бадиий-
эстетик мулки бўлмиш халқ достонларини қиѐсий
ўргатиш ҳар бир қардош халқнинг ўзига хос жиҳатларини
англаш борасида тенгсиз имкониятга эгадир. Чунончи,
―Алпомиш‖ достонининг ўзбек версиясидаги қозоқ ва
қорақалпоқ версияларидан фарқ қиладиган жиҳатлар акс
этган ўринларга урғу бериш ўқувчиларга ўзбек халқининг
руҳиятини теранроқ англаш имконини берган бўларди.
Достоннинг Фозил Йўлдош вариантида Алпомишнинг
хизматкори Қултойга айтган шундай сўзлари бор:
Сен эшитгин мендай ўғлинг сўзини,
Ажратиб келайин бийнинг қизини.
Сачратиб борсам миниб бир тулпор,
Ўзима ѐр, бобо, сенга хизматкор…
Эътибор қилинса, шу тўртликда ўзбек миллатига
хос бетакрор бир маънавий фазилат ѐрқин акс этган. Бу
ҳақда профессор Қ. Йўлдошев шундай ѐзади: ―Қулига
қарата: ―Ўзимга ѐр, бобо, сенга хизматкор‖ келтираман
дейиш фақат ўзбекнинг ўйига келиши мумкин. Чунки
бизда катта, улуғ ѐшли одам − ҳар нарсадан-да, катта ва
улуғ. Уни эъзозлаш, ҳурматлаш лозимлиги куннинг
ѐруғлиги сингари табиий ҳол‖ [3]. Ҳатто ўзбекнинг
маликаси ҳам ѐши катта бўлгани ва куѐви маъқул кўргани
учун қулига ҳам хизмат қилиши мумкинлигини билиш
қардош ўқувчиларда бу халққа нисбатан ижобий фикрлар
уйғотиши табиий.
―Алпомиш‖нинг
қорақалпоқ
версиясидаги
―...Кунлерден бир куни екеўи малға шығып кетип
баратырса, алдынан бир мегежин шошқа жортыптыда ӛте
берипти. Анда Байбӛри бай Байсары байға қарап:
Әй, Байсары бай жора, сен мына жортып
баратырған доңызды атармысаң?- деди.
Онда турып Байсары бай Байбӛри байға қарап:
Әй, Байбӛры бай жора, сен ӛзиң атармысаң?-
депти.
Анда Байбӛры бай Байсарыға қарап:
Мен оны атар едимаў, бирақ та бул мегежинди
буўаз ба деп ойлап турман...-, деди‖ [4]. Достондан
олинган парчадан кўриниб турибдики, Бойбўри ҳам,
Бойсари ҳам бўғоз жонлиқни отишни, туғилмаган болани
жувонмарг қилишни исташмайди. Қорақалпоқ халқига хос
мана шу хислат достонда қандай акс эттирилгани ўзбек
ѐхуд қозоқ ўқувчиларига етказилса, қорақалпоқлар
маънавий оламидаги гўзал фазилатлардан хабардор
бўлган ѐшларда бу этносга нисбатан айрича муҳаббат
уйғониши, бу фазилатларни ўзигада сингдиришга
уриниши табиийдир.
Қизиғи шундаки, юқоридаги тасвирга жуда ўхшаб
кетадиган ҳолат ―Алпомиш‖ нинг ўзбекча версиясида ҳам
акс этган. Зиндонда ѐтган Алпомишдан яқинларига хат
олиб кетаѐтган ғозни отаман деган мерганга қарата онаси
айтган:
Жоним қўзим, билмаганим билдирма,
Дўст йиғлатиб, душманимни кулдирма.
Қалдирғочга хат кўтариб боради,
Қандай бўлса, ѐлғиз ғозни ўлдирма.
Мусулмонсан бундай ишни қилмагин...
Яхшилиқ қил, ѐмонликни қилмагин,
Қўйгин, қўзим, ѐлғиз ғозга бормагин. – тарзидаги
илтижода туркий халқларга хос гўзал бир одат ѐлғиз
жонлиқни овламаслик удуми акс этган. Боболаримиз,
ҳатто, парранда-ю жонлиқларнинг ҳам бутун оиласи
билан тўлиғича қирилиб кетишини истамаганлар. Она
улуснинг азалий удумларига амал қиладиган эзгу қалб
эгаси сифатида ѐлғиз учган паррандани отиш мумкин
эмаслигини астойдил таъкидлайди. Шунинг учун ҳам
ўғлини ѐлғиз ғозни отишдан қайтаришга уринади. Айни
шунга ўхшаш ҳолат ―Кунтуғмиш‖ достонида янада
очиқроқ тасвирланган:
Жаллодлар, айтайин сенга бир сўзни,
Мени деб тарк этди кеча-кундузни.
Эсиз, ѐрим ѐлғиз экан онадан,
Мерганлар ирим қиб отмас ѐлғизни.
Ўқувчиларнинг эътибори қардош халқларнинг
удумларидаги ўхшашликка ва уларнинг достонларидаги
бадиий ифодасининг жозибасига қаратилса, болалар
эпоснинг матни билангина танишиб қолмай, уларда акс
этган этносларнинг психологиясидаги эзгу жиҳатларни
ҳам туядилар ва тушунадилар.
Агар ўқувчиларга ―Алпомиш‖ эпосининг қозоқ
версиясидаги қозоқ халқига хос жиҳат ѐрқин акс этган
ўринлар кўрсатилса ва бу тасвирлар ўзбек ва қорақалпоқ
версиялари билан қиѐсланса, бу асарларни ўргатиш
самарадорлиги бир неча марта ошади. Масалан,
достоннинг қозоқ версиясида шундай тасвир бор:
―...жылқыны Алпамстың устiнен тоғытып айдайды.
Алпамыс жылқының бәрiне қарап жатыр, жылқылар
Алпамыстың устинен ӛтiб жатыр. Ӛзiнiң атасы Байбӛрi
байдың кӛп жылқысының iшiнен толып жатқан бедеудiң
бiреуiн де кӛңiлi жаратпады. Жылқының қара кӛрiнiм
соңында бiр шубар ат кӛрiндi, жалы қулағынан асқан, тӛрт
аяғын тең басқан, қуйрығы бiр қолтық сексеуiлдiң
шырпысындай, жалы, кекiлi жiбәктәй.
Do'stlaringiz bilan baham: |