РЕКОНСТРУКЦИЯ КОЛОРИСТИЧЕСКИХ ВЫРАЖЕНИЙ В ПЕРЕВОДЕ ПРОИЗВЕДЕНИЙ Э.АЪЗАМА Аннотация
Данная статья посвящена темам цветовой символики в переводе художественных произведений, с особым акцентом на
то, как цвета выражены в тексте. На примере французских переводов произведений Эркина Азама сравнительное
изучение словосочетаний, образованных средствами цвета в узбекском языке, характера цветовой символики и
цветопередачи, репрезентирующих систему идей в переводе произведение искусства.
Ключевые слова: Колористика, экспрессия, лингвокультурология, симметрия, концепт, языкознание.
ЭРКИН АЪЗАМ АСАРЛАРИ ТАРЖИМАСИДА КОЛОРИСТИК ИБОРАЛАРНИНГ ҚАЙТА ЯРАТИЛИШИ Аннотация
Мазкур мақолада бадиий асар таржимасида ранг символикасига доир мавзулар, рангларни матнда қандай
ифодаланишига алоҳида эътибор қаратилган. Эркин Аъзам асарларининг француз тилидаги таржималари мисолида ранг
воситасида ҳосил бўлган ибораларни ўзбек тилида қиѐсий ўрганиш ва бадиий асар таржимасида ғоялар тизимини
ифодалаѐтган ранг символикасининг табиати ва ранглар берилишига асосланган холда тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар: Колористика, ибора, лингвокултурология, симметрия, концепт, лингвистика
Кириш . Бугунги интеграциялашув жараѐнида
Ўзбекистон ҳамда жаҳон халқларининг умумий нуқталари
ѐки жаҳон халқларига бағишланган тадқиқотлар алоҳида
аҳамият касб этади. Бу тадқиқотлар тилшунослик ва
бошқа соҳаларни янги далилий материаллар билан
бойишга хизмат қилади. Э.Сепирнинг ѐзишича : ―Тил – бу
маданиятни илмий ўрганишда етакчилик, бошловчилик
қилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир‖[1]. Бошқа тил ва
унинг адабиѐтидаги асарлар билан танишиш учун
таржима соҳаси биринчи ўринда туради. Таржима бир
миллатни бошқа бир миллат билан танитиш учун асосий
рол ўйнайди. Шу сабабли ҳам бадиий асар таржимасида
ранг символикасига доир мавзулар, рангларни матнда
қандай ифодаланиши асосий эътибор марказида. Бироқ
ўзбек тилидаги бадиий асар таржимаси мисолида ранг
символикаси
назарий
манбаларда
етарлича
очиб
берилмаган. Бадиий асарда ранглар берилиши нимага
асосланади, ҳолат ва ѐндашувлар, ранг символикаси
ифодалаѐтган ғояни консепт ва символ уйғунлигида очиб
бериш, ушбу ҳолатларни таржимада қандай акс этишини
ўрганиш долзарб ҳисобланади.