O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 317 - 
характеридаги худбинлик, калтафаҳмлилик, зўравонлик, 
билимсизлик хислатлари ўз нутқидан англашилиб 
турибди. Ҳар бир қаҳрамоннинг нутқи доимо унинг 
характери, дунѐқараши, савияси, билим даражаси ва 
салоҳиятидан келиб чиқиб фарқланади.
Ёзувчи ўз қаҳрамонларининг нутқини ҳар бир 
образнинг ѐши, гендер хусусиятларига мос тарзда 
шакллантирган: 
Ойша! – деб қичқираман. 
Лаббай, акажон? 
Томдан ўтин ташлаб бергин. 
Хўп бўлади, акажон, - дейди Ойша. Шундай 
демаса, ишлар чатоқ. Оч биқинига мушт келиб тушади. 
Ишқилиб ойимнинг гапини ҳеч ерда қолдирмайман. 
Айтганини ўзим бажармасам, биров орқали бажараман. 
(―Сариқ девни миниб‖, 5-бет) 
Матндан англашиладики, Ҳошимжон ўғил бола 
бўлганлиги боис унинг нутқида эркинлик, мустақиллик, 
қайсарлик, ўз сўзини ўтказиш устунлик қилса, Ойшада эса 
ўзаро муносабатларга киришишга мойиллик, итоаткорлик 
кузатилади. Матннинг сўнгида эса Ҳошимжоннинг 
баѐнидан ўгил бола нутқида доимий урғу бериладиган ўз 
―мен‖ига ишора мавжуд. Илмий адабиѐтларда ҳам 
―ижтимоий хулқ-атвор бўйича эркаклар табиатига кўпроқ 
агрессивлик ва етакчиликка ўхшаш хоссалар, аѐлларга эса 
– мулоқотмандлик ҳамда дўстоналилик хос деб қаралади‖ 
[2].
Ҳошимжон ва унинг онаси кундалигини кўриб 
қолган 
вазиятдаги 
диалогик 
нутқи 
жараѐнида 
суҳбатдошнинг бири иккинчисига бўлган салбий 
муносабатини жим қолиш йўли билан билдиради: 
Папкангни оч деяпман! 
Бошқа иложим бўлмаганидан папкани очиб, секин 
кундаликни чиқариб бердим. 
Бу нима? – сўради ойим. 
Икки. 
Буниси-чи? 
Уч. 
Нега ѐлғон гапирдинг? 
Ким ѐлғон гапирибди, - дедим бўш келмай, - 
икковини қўшса беш бўлади, ойижон! 
Шунақами? 
Шунақа… 
Ҳу ўша… (―Сариқ девни миниб‖, 7-бет) 
Асар қаҳрамони воқеалар таъсиридан ўзини 
бутунлай йўқотиб қўйган. Муаллиф бу кайфият 
тафсилотини бериб ўтирмасдан, уни ифодалаш учун жим 
қолиш усулига мурожаат қилади: - Отамни… - дедим-у, 
яна йиғлаб юбордим, - урушга олиб кетар экан. (―Беш 
болали йигитча‖, 19-бет) 
Худойберди Тўхтабоев ижодидаги диалогик 
нутқда жим қолиш усули ҳам фаол қўлланилган бўлиб, 
қуйидаги маъноларни англатишга хизмат килган: 
1) матндаги иккинчи даражали, аҳамиятсиз деб 
ҳисобланган фикрлар тушириб қолдирилади:
- Полвон, шундай қилиб эрта жўнайсизларми? – 
дея сукунатни бузди.
- Шунақа шекилли… - йўтал аралаш деди дадам. 
(―Беш болали йигитча‖, 19-бет) 
2) юз берадиган воқеани олдиндан англашга 
психологик жиҳатдан тайѐрлаш: Ҳошимбойнинг ишлари 
беш, катта совхозга агроном бўлай деб турибди…(―Сариқ 
девни миниб‖, 31-бет) 
3) диалогик нутқда ҳамма фикрни батафсил 
айтишнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли:
- Афти ангори эсингда қолганми? – сўради у 
Ҳайитвойдан. 
- Бўлмасам-чи?... (―Сариқ девни миниб‖, 27-бет) 
4) кучли ҳаяжон таъсирида фикрни давом эттириб 
бўлмайди:
- Ҳа, Азроилман, жонингни олгани келдим. 
- Ойижон! Мен ўляпман…(―Сариқ девни миниб‖, 
16-бет) 
5) ўзига бўлган ишонч: Ишончсизлик билан 
қараѐтган мана шу қадрдон ўқитувчиларимга ўзимнинг 
кимлигимни кўрсатиб қўяман… (―Сариқ девни миниб‖, 
19-бет) 
Хулоса.
Худойберди 
Тўхтабоев 
асарларида 
қўлланилган диалогик нутқлар орқали қаҳрамонлар 
нутқини индивидуаллаштириш, тўлақонли характерлар 
яратиш, бола шахси руҳий ҳолатини очиш, мавжуд 
вазиятнинг аниқ тасвирини бериш, персонаж нутқига 
оҳангдорлик, таъсирчанлик бағишлаш, характерлар ички 
дунѐсини кўрсатиш, ѐзувчи ғоявий мақсадини ифодалаш, 
давр манзарасини ѐрқин, кишиларни жонли тасвирлаш, 
асарнинг миллий менталитетини таъминлаш асос қилиб 
олинган.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish