3. Илмий-техник таррақиѐт (ИТТ) ва халқаро савдо
Иқтисодчилар ИТТни ишлаб чиқариш омиллардан фарқли равишда кўриб
чиқишган, ўзгараѐтган силжишларни бутун ишлаб чиқариш функциясидаги
ўзгариш деб кўрсатиб. Аммо ИТТни ишлаб чиқариш омиллар билан
таъминланганликдаги силжишлар деб кўриб чиқса бўлади, чунки ИТТни
билимлар салоҳиятининг ўсиши деб тушунса бўлади. Янги ишлаб чиқариш
усуллари омиллар унумдорлигини ошириши даражасида уларни ушбу омиллар
таклифининг ўсиши деб кўриб чиқса бўлади. Шундай қилиб, ИТТнинг ташқи
савдога таъсири Хекшер-Олин назариясининг доирасига тўғри келади.
Янги маҳсулотлар ва уларнинг хаѐт цикли
Р. Вернон назарияси.
Вернон маҳсулотларнинг ―хаѐт цикли‖ га катта
аҳамият берган. Маҳсулот энди ишлаб чиқарилганида, у такомиллаштиришга
мухтож бўлади. Уни ишлаб чиқариш учун илғор асбоб ускуналар, тегишли
малакали ишчи кучи ва ҳ.к. керак бўлади, шунинг учун маҳсулотни у биринчи
бўлиб ишлаб чиқариш ѐки истеъмолда пайдо бўлган мамлакатда ишлаб
чиқариш фойдалироқ бўлади. Асосан бу юқори даромадли мамлакатлар, чунки
янги маҳсулотлар киммат баҳо буюмлар қаторига кирадилар. Вақт ўтган сайин
101
янги маҳсулотни ишлаб чиқариш технологияси яхши ишланган бўлади ва
ҳаражатларни пасайтириш учун кўшимча билимлар керак бўлмай қолади.
Маҳсулот стандартлаштирилган бўлганидан кейин уни юқори технологик
мамлакатда ишлаб чиқариш иқтисодий маънони йўқотади. Уни ишлаб чиқариш
ушбу стандарт технологияни ишлата оладиган бошқа мамлакатларга кўчиб
ўтади. Ва ниҳоят технология сотилаѐтган асбоб ускунада шунчалик даражада
ифодаланган бўладики, маҳсулотни ишлаб чиқариш учун махсус малака керак
бўлмай қолади ва уни ишлаб чиқариши арзон ишчи кучи билан бой даромади
паст даражали мамлакатларга кўчиб ўтади.
Шундай қилиб, Вернон гипотезаси бўйича, илмий тадқиқот ва
ишланмалар нисбий афзалликнинг асосий омили бўлмай қолганида,
маҳсулотнинг ишлаб чиқариши бошқа омиллар бўйича нисбий афзалликга эга
мамлакатларга кўчиб ўтади, масалан, меҳнат ресурсларининг қиймати паст
давлатларга.
Саволлар:
1. Энгел қонунининг моҳияти қандай? Уни халқаро савдога қандай кўллаш
мумкин?
2. Импорт ўрнини босадиган ўсишнинг мамлакатнинг ташқи савдо ҳажмига ва
унинг савдо шаритларига бўлган таъсири кичик иқтисодиѐт ва катта
иқтисодиѐт шароитида қандай бўлади?
3. Экспортни кенгайтирадиган ўсишнинг мамлакатнинг ташқи савдо ҳажмига
ва унинг савдо шаритларига бўлган таъсири кичик иқтисодиѐт ва катта
иқтисодиѐт шароитида қандай бўлади?
4. Ишлаб чиқариш омиллар таклифининг ўсиши қайси шартларда
―хонавайрон‖ қилувчи ўсиш бўлади?
5. Илмий-техник таррақиѐтнинг ташқи савдога бўлган таъсири қандай?
6. Вернон назариясининг моҳиятини тушунтириб беринг.
102
Do'stlaringiz bilan baham: |