ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
қаратилган амалий иш самарадорлиги нафақат
методик воситаларнинг маҳсулдорлиги, балки
шакллантирувчи таъсир объекти бўлган одам-
да тегишли шахс хусусиятлари қанчалик тар-
киб топган бўлишига ҳам боғлиқдир.
Тавсифлаб ўтилган ҳолатда бизнинг фи-
кримизча, ижодий тафаккурни фаол ташқи
педагогик-психологик таъсир ҳисобига ри-
вожлантиришга қаратилган ишнинг кафолат-
ланган самарадорлигини ошириш учун шахсда
ҳам шундай ўзгаришларни рағбатлантириш ке-
ракки, улар интеллектуал тренинг доирасидаги
топшириқнинг қабул қилиниши, юқори ички
мотивация билан бажарилишига замин тайёр-
ласин. Замонавий психологик ёрдам амалиёти
йўналишлари орасида марказий ўринлардан
бирини эгаллаган гуманистик ёндашув мето-
дологиясига кўра ҳам одамнинг креативлик
қобилиятини унинг шахси структурасида му-
айян ўзгаришларни ҳосил қилмай ривожлан-
тириб бўлмайди. Ижодни бирор бир малакага
ўргатгандай ўргатишнинг имконияти йўқ, креа-
тив бўлмоқ учун одам сифат жиҳатидан ва бир
бутун тарзда ўзгариши талаб қилинади. Шу-
нинг учун креативликни ривожлантиришнинг
гуманистик технологиялари ўз моҳиятига кўра
салоҳиятини тўла-тўкис рўёбга чиқара олув-
чи шахсни шакллантириш технологияларидан
фарқланмайди
1
.
Демак, бизнинг методологик ёндашуви-
мизга кўра, талабаларда ижодий тафаккур-
ни ривожлантириш ишининг самарадорлиги
учун уларнинг шахси соҳасида ҳам муайян
йўналишдаги ўзгаришларни ҳосил қилишга
қаратилган чора-тадбирлар ушбу иш тизи-
мидан ўрин эгаллаши мақсадга мувофиқдир.
Бунда, назаримизда, ташқи фаол таъсир учун
шахс структурасининг шундай соҳаси ва тар-
кибий қисми танлаб олиниши керакки, унинг,
биринчидан, ҳам когнитив жараёнлар билан,
ҳам шахс индивидуал-психологик хусусиятла-
ри билан кучли алоқаси, иккинчидан, ижодий
фаолликда муҳим аҳамияти қайд этилсин. Биз-
нингча, ушбу талабга психологик адабиётларда
“интеллектуал ҳиссиётлар”, “интеллектуал эмо-
циялар”, “аффектив-когнитив комплекслар”
деган турли номлар билан аталадиган психик
1
Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, ода-
ренности. – СПб.: «Питер», 2009. –С. 434.
феномен жавоб беради. Методологик ёндашу-
ви жиҳатидан фарқланувчи турли муаллифлар
билиш жараёни билан боғлиқ ҳиссий кечин-
маларни таснифлашда, номлашда турли хил
категориялардан фойдаланишига қарамай,
биринчидан, бундай психик ҳолатнинг объек-
тив мавжудлигини, иккинчидан, унинг ўзи ҳам
алоҳида турларга эгалигини тан олиш бораси-
да уларнинг кўпчилиги якдилдирлар.
Маълумки, интеллектуал ҳиссиётлар деган-
да ақлий фаолият давомида одамда вужудга
келувчи ўзига хос ҳиссий кечинмалар тушуни-
лади. Турли муаллифлар (К. Изард, 2000; И.А.
Васильев, 1998; К.К.Платонов, 1984) бундай
ҳиссиётлар жумласига ҳиссий кечинмалар-
нинг ҳар хил турларини киритишига қарамай,
деярли барча таснифларда ҳайратланиш,
қизиқиш, шубҳаланиш каби ҳиссиётлар та-
крорланади. Ушбу ҳиссий кечинмаларнинг
алоҳида ҳиссиётлар гуруҳига ажратилиши
учун уларнинг ақлий фаолият билан ўзига хос
функционал-генетик алоқадорлиги асос қилиб
олинади. “Бундай ҳиссиётлар, – деб ёзади И.А.
Васильев, – нафақат ақлий фаолият давомида
вужудга келади, балки улар бундай фаолият-
да йўналиш олади, унинг муваффақияти ва
муваффақиятсизлигини ақлий фаолият мотив-
лари нуқтаи назаридан баҳолайди ва ушбу баҳо
асосида якунда субъектнинг билиш эҳтиёжини
қондириш учун фикрлаш жараёнига фаол таъ-
сир кўрсатади”
2
.
Ижодий қобилиятлар ҳамда ижод психо-
логияси соҳасида чуқур изланишлар олиб
борган деярли барча тадқиқотчилар креатив
шахсларга одатда ўта ҳиссий таъсирчанлик
хос бўлишини, айрим буюк ижодкорлар тур-
ли ижодий асарлар билан танишиш жараёни-
да кўз ёш қилишгача ўта таъсирлангани, ҳатто
ҳушини йўқотгани ҳақида маълумотлар мав-
жудлигини қайд этадилар
3
. Негаки, барча тур-
даги ижодий фаолият ва унинг маҳсулларида
ўзига хос эстетика, шакл нафосати, компози-
цион тартиблашганлик, тизимлилик элемент-
ларини топиш мумкин. Тадқиқотларда креа-
тивлик кўпинча ўзига ишонч, кенг маънода
2
Васильев И.А. Роль интеллектуальных эмоций в регу-
ляции мыслительной деятельности. // Психологический
журнал. – М.: 1998, №4. –С.50.
3
Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, ода-
ренности. – СПб.: «Питер», 2009. –С. 434.
50
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |